Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Испаниянинг энг иқтидорли ёш футболчиси Зидан эътиборига тушди

Stadion.uz келажакда «Реал Мадрид»нинг янги юлдузига айланиши мумкин бўлган футболчи билан қисқача таништириб ўтади.



Ёзда «қироллик клуби» ўз академияси тарбияланувчиларининг бир нечтаси билан хайрлашганидан хабарингиз бор. Aшраф Ҳакими ва Оскар Родригеслар шулар жумласидан. Эндиликда, улардан эстафетани айни дамдаги сайёрамизнинг энг иқтидорли футболчиларидан бири саналувчи Aнтонио Бланко қабул қилиб олди.



Таниқли AS нашрининг маълум қилишича, 20 ёшли футболчини Зиданга шахсан Рауль таклиф этган.

Ярим ҳимоячидаги ўйинни ўқиш ва вазиятга тўғри баҳо бериш қобилияти «Реал»нинг академияда меҳнат қилаётган Рауль Гонсалесни ҳайрон қолдирган бўлса, ажаб эмас. Бланконинг машғулотларини томоша қилиш учун келган Зидан ёш футболчидги иштиёқдан завқланади. Сабаби, Aнтонио майдонда Каземиро бажарадиган барча ишни муваффақиятли уддалай олади. Тўп учун курашда фаол ва қисқа масофага узатмалар борасида беназир.

Ёш футболчининг ўйинларини томоша қилган Зидан, Раулга ўз минаддорчилигини билдирди ва Aнтониони ўзи билан мавсум олди йиғинга олиб кетди. Валдебебасда бўлиб ўтган ўзгача йиғинда қаҳрамонимиз ўзини кўрсатишга ҳаракат қилиб кўргани аниқ.

Сабаби, ҳар куни ҳам Зиданнинг эътиборига тушишнинг имкони йўқ! 176 см бўй эгаси саналган Бланко «Реал»да алмаштириб бўлмас футболчи саналган Каземиронинг бироз енгил нафас олиши учун имконият яратиб беришга қодир. Ортда қолган мавсумда «Кастилья»нинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган Aнтонио тез орада асосий жамоада кўриниш бериши ҳеч гап эмас. Ўтган мавсумни у сингари ёрқин ўтказган Мигалем Баэса «Селта»га 3 миллион евро эвазига сотиб юбрилди, аммо жамоа Бланкони олиб қолишга қарор қилди.



Эътиборлиси шундаки, Раул «Реал Мадрид» ёшлари билан Европа Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққач, жамоага бўлган эътибор катталашди. Тан олиш лозим, Aйнан Бланконинг ишончли ўйини эвазига «Реал» ушбу мусобақада ғолиб чиқишга муваффақ бўлди. 2017 йилда клуб академиясига қабул қилинган футболчи бундан аввалроқ тенгқурлари орасида Европа чемпионлигини ҳам қўлга киритган эди. Умуман олганда, Бланко ўз тенгқурлари ичида энг совриндор футболчилардан саналади. Эътиборлиси шундаки, 19 ёшидаёқ миллий терма жамоада ҳам дебют қилишга улгурди.



Унинг майдондаги фишкаси сифатида жарима майдончаси ташқаридан йўллаган зарбаларини алоҳида қайд этиш лозим. Бланко ортда қолган мавсум давомида узоқ масофадан йўллаган зарбаларининг 74 фоизини аниқ нишонга йўллаган. Бу тенгдошлари орасидаги Европадаги энг яхши кўрсатгич. Aгар Aнтонио ўз устида ишлашда давом этса, бу устунлик унга катта имкониятлар эшигини очиши аниқ.

«Реал Мадрид» қароргоҳидагилар ҳам ёш иқтидор эгасини қўйиб юбормоқчи эмас. Шу сабабли, уни яна камида бир мавсумга ўз жамоасида олиб қолишга қарор қилишди. Ваҳоланки, «Кастилья»даги омадли мавсумдан сўнг, уни «Ла Лига»нинг бир нечта жамоаси ўз сафида кўришни истаган эди. Aнтонио Бланконинг келажаги билан шахсан Зидан қизиқиб қолгач, «Реал» мураббийнинг илтимосига кўра унга имкон беришга қарор қилди. Янги мавсумда майдонда Aнтонио Бланконинг ажойиб ҳаракатларини кўрсак, ажаб эмас.

Киритилди: 12.09.2020 16:10. Ўқилди: 6866 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.02.2026. ЕЧЛ. 1/16 финал.
01:00
Реал Мадрид
2-1
Бенфика

Навбатдаги учрашув

03.03.2026. Ла-лига. 26-тур.
01:00
Реал Мадрид
-:-
Хетафе

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.