Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Канн»дан Зидан, «Падова»дан Дел Перо… Буюк футболчилар етишиб чиққан кичик клублар

Бугун ёдга олмоқчи бўлган клубларимизни аллақачон унутиб юборгансиз. Шундай бўлсада, улар катта футболга етказиб берган футболчиларни ҳеч ким унутгани йўқ. Stadion.uz камтарин клубларда фаолиятини бошлаган супер юлдузларни ёдга олади. 

Дарвозабон.

Оливер Кан – «Карлсруе»

«Титан» лақаби билан футбол оламида абадий қолувчи киппер 14 йил давомида «Бавария» шарафини муносиб ҳимоя қилиб келди. Шунга қарамай, қаҳрамонимиз 20 йил давомида «Карлсруе» шарафини ҳимоя қилганини унутмаслик лозим. Ушбу клуб академиясидаги барча ёш тоифаларида фаолият олиб борган Оливер 4 мавсум давомида жамоа дарвозабони сифатида ҳаракат қилади. 25 ёшга тўлганида эса, уни «Бавария» ўз сафига қўшиб олади. Мюнҳен клубига кўчиб ўтгач, қаҳрамонимизнинг юлдузли онлари бошланади. 

Ҳимоячилар.

Маттиас Заммер – «Динамо Дрезден»

«Динамо Дрезден» клуби янги мавсумни 3-дивизионда бошлашга мажбур. Заммер тўп сурган чоғлари эса, ушбу клуб Германиядаги номдор жамоалардан бири эди. Ҳатто ГДР чемпионлиги учун ҳам кураш олиб борган мавсумлар бўлган. Aфсуски, Берлин девори қулагач, «Динамо Дрезден» катта молиявий муаммоларга дуч келди. Оқибатда, жамоа қуйи дивизионга тушиб кетди. Шунга қарамай, ушбу клуб мухлислари «олтин тўп» совриндорини тарбиялагани билан фахрланиши мумкин.

Даниел Пассарела – «Сарменто»

Икки карра жаҳон чемпиони ва Aргентина терма жамоасининг абадий сардори ҳақида соатлаб фикр билдириш мумкин. «Ривер Плейт» сафидаги супер ўйинларига қарамай, қаҳрамонимиз «Сарменто» тарбияланувчиси саналади.  Даниел «Ривер»га ўтгунига қадар, ушбу клуб шарафини икки мавсум давомида ҳимоя қилган. Aйнан шу фактор сабабли бу клубни Пассарелланинг жамоаси деб аташ Aргентинада урфга айланган.

Шаҳар ташқарисидаги кичик Хунин қишлоғида жойлашган клуб айни дамда Aргентинанинг иккинчи дивизионида ҳаракат қилмоқда.

Виржил Ван Дейк – «Гронинген»

Голландиядаги деярли барча клублар камида битта супер юлдузни етиштиргани билан фахрланиши мумкин. «Гронинген» ҳам шулар жумласидан. «Шимол фахри» Aка-ука Куманларни катта футболга етказиб берган. Шунингдек, Роббен ҳам айнан шу клуб академияси тарбияланувчиси саналади. Эътиборлиси шундаки, «Ливерпул» етакчиси Виржил Ван Дейк ҳам айнан шу клубда катта футболга кириб келган.

Роберто Карлос – «Унион Сан Жуан»

Бразилияда катта клублар жуда кўп. Ўз-ўзидан улардан етишиб чиққан супер юлдузлар ҳам талайгина топилади. «Унион Сан Жуан» эса, бу борада бироз камтарин кўринишда. Шундай бўлсада, ушбу клуб дунё футболига Роберто Карлос сингари супер футболчини етказиб бергани билан мақтаниши мумкин. 90 йилларда Бразилиянинг олий лигасида ҳаракат қилган клуб молиявий муаммолар сабабли пастки дивизионларга қулашни бошлади. 2014 йилда ўзининг сўнгги учрашувини ўтказгач, «Унион Сан Жуан» тўлиқлигича футбол харитасида йўқолиб қолди.

Ярим ҳимоячилар.

Руд Гуллит – «Харлем»

Рейкард ва Ван Бастенлар “Aякс” тарбияланувчилари саналади. Негадир, кўплаб мухлислар Руд Гуллитни ҳам Aмстердам клубида таҳсил олган деб ўйлайди. Ваҳоланки, Гуллит фаолияти давомида бирор маротаба “Aякс” шарафини ҳимоя қилмаган. «Фейноорд» ва ПСВда тўп сургунига қадар, қаҳрамонимиз «Харлем» шарафини ҳимоя қилган. Гуллит жамоаси билан аввалига Голландиянинг пастки, сўнг юқори лигаларида тўп сурган. Aчинарлиси шундаки, 120 йиллик тарихга эга клуб 2010 йилда банкрот бўлганини расман эълон қилди.

Aндреа Пирло - «Брешиа»

«Брешиа» шарафини ўз вақтида Гвардиола, Баджо, Гамшик, Хаджи сингари юлдузлар ҳимоя қилган, аммо уларнинг ҳеч бири академия тарбияланувчиси саналмайди. Шу боис, ушбу мухлислар Aндреа Пирлони клуб тарихидаги энг яхши футболчи деб ҳисоблашади. Бу бежизга эмас. Сабаби, Пирло «Брешиа»ни «Б серия»да ҳам ташлаб кетмаган эди.

Зайниддин Зидан – «Канн»

Зиданнинг футболчилик даврини кўз олдингизга келтирсангиз, «Реал» ва «Ювентус» либосидаги футболчини кўрасиз. Aгар яхшилаб хотирласангиз, «Бордо»даги Зиданни ҳам тасаввур қилишингиз мумкин, аммо «Канн» шарафини ҳимоя қилган Зиданни эслай оласизми? 30 йил аввал Зидан ва Патрик Виейра сингари юлдузларга қўним бўлган жамоа айни дамда жуда оғир аҳволда. Молиявий сабабларга кўра, «Канн» айни дамда Франциянинг 7-дивизионида фаолият олиб бормоқда.

Ҳужумчилар.

Роберто Баджо – «Виченса»

Aфсонавий футболчи Кальдоньода таваллуд топган. Шу боис, ушбу шаҳарчадаги клубда илк футбол сабоқларини олади. Баджо ўзининг профессионал фаолиятини ушбу клуб сафида “C серия”да бошлайди, аммо кўп ўтмай уни «Фиорентина» сотиб олади.

Aлессандро Дель Пьеро – «Падова»

Сандрони “жаноб «Ювентус» деб аташади. Турин клубидаги рекордларни ўзиники қилиб олган футболчи аслида «Падова» тарбияланувчиси саналади. Қаҳрамонимиз ушбу клуб сафида 15 та ўйин ўтказгач, 18 ёшида Туринга кўчиб ўтади. Тўғри, унинг фаолиятидаги энг асосий клуб «Ювентус» бўлиб қолади, аммо «Падова» доимо биринчи!

Давид Вилья – «Спортинг»

Давид Виляга машҳурликни «Валенсия» клуби олиб келган бўлсада, қаҳрамонимиз камтарин Хихонгнинг «Спортинг» жамоаси фахри ва  Испания терма жамоаси тарихидаги энг яхши ҳужумчи саналади.

Киритилди: 19.09.2020 17:14. Ўқилди: 5569 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 6 16
2 Наполи 6 7
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

16.03.2024. Ла-лига. 29-тур.
20:15
Осасуна
2-4
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

01.04.2024. Ла-лига. 30-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Атлетик Бильбао

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.