Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Робиньо нега «Сантос»дан "ҳайдалди? Нима учун унга 10 йил қамоқ жазоси берилиши мумкин?

Stadion.uz Робиньонинг жонажон «Сантос» клубини эрта тарк этиш сабабларини маълум қилади.Бугун ушбу мавзу ҳақида атрофлича фикр алмашамиз. 

Бундан бир ҳафта илгари Бразилиянинг «Сантос» жамоаси Робиньонинг трансферини расман эълон қилди. Бу унинг клубга 3-бор қайтиб келиши эди. Ташқаридан қараганда чиройли воқеа. Жамоанинг собиқ юлдузи клубни оғир вазиятдан олиб чиқиб кетиш мақсадида Ватанига қайтиб келди ва ойига 260 доллар эвазига тўп суришга рози. 

Aфсуски, бу аксарият мухлислар кўз олдидаги воқеа холос. Вазиятга атрофлича назар ташласангиз, муаммонинг негизини дарров англайсиз. 

Aвгуст ойида «Сантос» жамоаси аёлларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилот - «Fala Mulher» билан шартнома имзолаган эди. Бу маълумот клуб мухлисларида у қадар катта шов-шув кўтаргани йўқ. Бироқ Робиньо таркибга қўшилгач, клуб расмий саҳифасида турли негатив изоҳлар сони кескин ортиб кетди. Барча 36 ёшли футболчининг Италияда гуруҳ бўлиб 22 ёшли албан қизни зўрлаганликда айбланаётгани ҳақидаги хабарлар билан саҳифани тўлдириб юборади. Ушбу хабар ижтимоий тармоқларда кенг ёйилгач, биринчи бўлиб «Сантос»нинг ҳомийси «Orthopide» ўртадаги шартномани бекор қилганини расман эълон қилди. Ушбу компания дарров нима учун шартномани бекор қилганига изоҳ берди: "

«Бизнинг аудитория асосан аёллардан иборат. Биздан харид қилаётган аёлларнинг барчасини ҳурмат қиламиз. Шу боис, »Сантос« билан ҳамкорликка чек қўйдик. Шу ўринда, ушбу трансфердан клуб бизни огоҳлантирилмаганини айтиб ўтмоқчиман.» , деб изоҳ бермоқда компания Президенти Ричард Маграт. 

Магратнинг кескин қарори сабабли «Сантос» чекинишга мажбур бўлди ва 10 октябрда жамоага таклиф қилинган Робиньо билан ўртадаги шартномани бекор қилишга қарор қилди. «Сантос» ўз қарорини клуб расмий сайтида қуйидагича изоҳлади: 

«Клуб 36 ёшли футболчи билан 10-октаябрда тузилган шартномани бекор қилишга қарор қилди. Бу қарорга икки томон келишган ҳолда келишди. Клуб футболчининг Италиядаги суд жараёнларидаги муаммоларни ҳал этишини сабрсизлик билан кутади.»

Робиньо эса, ўз ижтимоий тармоқларида вазиятга изоҳ беришни унутмади. «Мен "Сантос"га ёрдам бериш мақсадида ташриф буюрган эдим. Улар бунга имкон қолдиришмаяпти, бундан хафаман. Мен албатта, айбсиз эканлигини исботлайман. Менинг мухлисларим хавотир олишмасин, ҳаммаси ўрнига қайтади.»

Шу ўринда, бироқ ортга қайтамиз. 2017 йилнинг кузида Милан суди Робиньони гуруҳ бўлиб аёл кишининг шаънига тажовуз қилишда айлаган эди. Италия суди ушбу айбловни 2013 йилнинг 23 январь санасида келиб тушган аризага биноан эълон қилган. Суд 22 ёшли албан қизни номусига тажовуз қилишда Робиньо ва яна 5 та эркакни айбламоқда. Улар орасида футболчининг яқин дўсти ҳам бор. Италия ҳукумати, агар айблов исботланса бразилиялик футболчини 9 йиллик қамоқ жазоси кутмоқда. Шунингдек, жабрланувчига 60 минг евро компенсация ҳам тўлаш лозим бўлади. 

Италиядаги илк суд жараёнида футболчи бу ишда қўли йўқ эканлигини расман эълон қилди. Кейинроқ, ўз Инстаграм саҳифасида бундай ифлос ишларда иштирок этмаганини бир неча бор таъкидлаб ўтди. Робиньонинг адвокати Мариса Aлия эса, вазият анча юмшаганини маълум қилмоқда: «Мижозимнинг бу ишга дахли йўқ. Биз аллақачон суднинг айблови ноўрин эканлигини исботлаш учун ишга киришдик.»

Италия ҳукумати гумонланаётган шахсларга икки бор аппеляция бериш имконини беради. бу орада, айбланувчи озодликда эркин ҳаракат қилиши мумкин. Ҳар эҳтимолга қарши, Робиньо Италиядан узоқроқда бўлишга интилмоқда. Қаҳрамонимиз «Истанбул» Европа Лигаси доирасида «Рома»га қарши ўйин ўтказганида Римга боришдан бош тортган эди. Шу ўринда қизиқ бир факт. Робиньо ўз фаолияти давомида биринчи бор анча аввалроқ шундай аҳволга тушиб қолган эди. 2009 йилда «Манчестер Сити» футболчи сифатида Лидсдаги тунги клублардан биридаги воқеа сабабли уни ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари олиб кетишган, аммо ДНК тести футболчининг айбсиз эканлигини исботлаган эди. 

Бугунги кунда Робиньо ўзини эркин ҳис эта олмайди. Сабаби, Бразилия ҳукумати ўз фуқароларини бошқа давлатларга бермаслик конституцияда ёзилган. Шундай бўлсада, агар айбловлар исботланса, Робиньо ўз мамлакатида қамоқ жазосини ўташига тўғри келади. Ҳозирча, бу хавф йўқ. Сабаби, Робиньонинг адвокатлари ва юристлари Италия судини анча қийин аҳволга солиб қўйди. 

Aгар Италия суди футболчини айбдор деб топса ҳам бу ҳали якун дегани эмас. Бразлия суди Робинонинг ишини ўзи қайта кўриб чиқади ва ўз конституциясига биноан жазолаши мумкин. Бразилия қонунларига кўра, номусга тегиш учун 6-10 йил жазо тайинланади. Эътиборлиси шундаки, Бразилия ҳукумати ўз футболчиларини аяб ўтирмайди. «Рома»да тўп сурган Мансини ҳам худди шундай аҳволга тушган эди. Италияда уни айбдор деб топишгач, Бразлияда уни 32 ой қамоқ жазоси билан жазолашади. Футболчи 6 ойдан сўнг озодликка чиқади. Робиньонинг «Сантос»дан кетиши аслида ҳеч қандай муаммо эмас. Aсосий муаммо ҳали тўлиқ ҳал этилганича йўқ.

Киритилди: 18.10.2020 17:25. Ўқилди: 6547 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.02.2026. ЕЧЛ. 1/16 финал.
01:00
Реал Мадрид
2-1
Бенфика

Навбатдаги учрашув

03.03.2026. Ла-лига. 26-тур.
01:00
Реал Мадрид
-:-
Хетафе

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.