Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Беш йилдан сўнг Мадридга қайтган "кончилар". "Эл класико" олдидан "Реал" учун яна бир синов

Бугун Европа Чемпионлар Лигасининг илк тури доирасидан ўри олган баҳсда Испания Ла Лигасининг амалдаги ғолиби, Мадриднинг "Реал" жамоаси ўз уйида "Шахтёр"ни қабул қилади. Мусобақанинг "B" гуруҳидан ўрин олган бу икки жамоа баҳси Тошкент вақти билан 21:55 да ўтказилиши белгиланган. Икки йиллик танафусдан сўнг мадридликлар "шалпангқулоқ" кубокни бошлари узра кўтариш умидида Чемпионлар Лигасидаги дастлабки юришини бошлайди. Бир қараганда нисбатан кучсизроқ кўринган Донецк вакиллари билан бўладиган бу ўйинда "Реал"га осон бўлмаслиги аниқ. "Сантьяго Бернабеу"да ўтган сўнги саккиз баҳснинг бирортасида мезбонларни мағлуб эта билмаган бўлсада, 2015-2016 йилги мавсумда "Шахтёр" ўз уйида 4:0 ҳисоби билан ҳам хотиржамликка берилиб бўлмаслигини айнан мадридликларга уқтириб қўйган эди. Бундан ташқари "қаймоқранглилар" навбатдаги "эл класико" учун ҳам кучларини тежашлари лозим бўлади. Кетма-кет тўрт карра Украина чемпионлари бу баҳсда саккиз йиллик омадсизлик учун Мадриддан бадал сўрашлари эҳтимолдан йироқ эмас.

ЖAМОAДAГИ ЎЗГAРИШЛAР.

Aйни вақтда Эден Aзар, Мартин Эдегор, Aлваро Одриосола каби футболчилар жароҳатлари сабаб бу ўйинда "Реал"га ёрдам бера олишмайди. Серхио Рамос эса Кадисга қарши ўйинда олган жароҳати сабабли ушбу баҳсни ўтказиб юбориши мумкин. Шу сабаб Мадрид марказий ҳимоясида катта эҳтимол билан Варан ҳамда Милитао ҳаракат қилишади. Ўнг қанот ҳимоясида Начо варианти юқорироқ бўлса, чап қанотда Миллатлар Лигаси баҳсларини ўтказиб қайтган Менди ҳаракат қилиши мумкин. Ҳужум чизиғи вакилларидан Карим Бензимага "Барселона"га қарши ўйин олдидан дам берилиши эҳтимолининг юқорилиги Лука Йович учун имконият эшигининг очилишидан дарак беради.

"Кончилар"га келсак, асосий таркиб футболчилари Жуниор Морайес ва Микола Матвиенколарнинг бугун ўйинга тушишлари номаъум бўлиб турибди.

Бу меҳмонлар учун катта зарба бўлиши мумкин, чунки Морайес Чемпионлар Лигасининг 12 ўйинида саккизта голда бевосита иштирок этган. Яъни, Морайес 2018-йилдан то ҳозиргача "Шахтёр"нинг ЕЧЛ даги энг сермаҳсул ўйинчиси ҳисобланади.

Максим Малишев, Исмаилий ва Серҳи Кривцовлар жароҳатлари туфайли майдонга туша олмаслиги мълум қилинди.

ТAХМИНИЙ ТAРКИБЛAР

"Реал Мадрид": Куртуа, Начо, Варан, Милитао, Менди, Валверде, Каземиро, Кроос, Родриго, Йович, Винисиус

Жароҳат олган футболчилар: Мартин Эдегор, Aлваро Одриосола, Эден Aзар, Серхио Рамос,

"Шахтёр" бошланғич таркиби: Трубин, Додо, Хохолава, Бондар, Корнииенко, Майкон, Патрик, Марлос, Коваленко, Тайсон, Дентиньо

Ўйинни ўтказиб юбориши мумкин бўлган футболчилар: Максим Малишев, Исмаилий, Серҳе Кривцов.


Шахбоз Қаххоров тайёрлади

Киритилди: 21.10.2020 17:00. Ўқилди: 5043 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.02.2026. ЕЧЛ. 1/16 финал.
01:00
Реал Мадрид
2-1
Бенфика

Навбатдаги учрашув

03.03.2026. Ла-лига. 26-тур.
01:00
Реал Мадрид
-:-
Хетафе

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.