Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. «Реал» сенсацион тарзда мағлуб бўлди

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тури доирасида «Реал» ўз уйида «Шахтёр»ни қабул қилиб, сенсацион тарзда мағлуб бўлди.

Украиналиклар Мадридга асосий таркибнинг 7-8 нафар аъзосини олиб кела олишмаган эди. Шунга қарамай, "кончилар" ўйин бошида бутун жамоа бўлиб ҳимояланди, кейинчалик тўпни назорат қила бошлади, ундан сўнг қарши ҳужумлар ва бўлимнинг иккинчи ярмида позицион ҳужумлар ташкил эта бошлади.

Биринчи бўлим тўлалигича "Шахтёр" ҳисобига ёзилди. Улар дастлаб 100 фоизли икки имкониятдан фойдалана олмаган бўлишча, кейинчалик танаффусга қадар бир эмас, икки эмас, нақ 3 марта "Реал" дарвозасини ишғол қилишди.

Зидан эса иккинчи бўлим бошида майдонга Бенземани туширди. 54-дақиқада эса Модрич олис масофадан аниқ зарба билан "Мадрид"нинг қайтишини бошлаб берди. Орадан беш дақиқа ўтиб Винисиус Жуниор майдонга тушдию, ўша заҳоти рақибдан тўпни "ўғирлаб" кетиб, ҳисобни 2:3га етказди.

Шундан сўнг "Шахтёр" ўзига келиб олиб, хавфли ҳужумлар ташкил эта бошлади. Биринчи бўлим қаҳрамони Тете иккита ўта қулай вазиятлардан фойдалана олмади.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Вальверде 16 метрдан зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди. Аммо зарба пайтида офсайдда турган Винисиус дарвозабон нигоҳларини тўсиб тургани учун гол бекор қилинди.

Шу тариқа, "Реал"нинг камбеки амалга ошмай қолди ва жамоа ЕЧЛни мағлубият билан бошлади.

Европа чемпионлар лигаси, "В" гуруҳи. 1-тур
Реал Мадрид Испания – Шахтер Украина 2:3 (0:3, 2:0)
Голлар: 0:1 – 29 Тете, 0:2 – 33, автогол Варан, 0:3 – 42 Соломон, 1:3 – 54 Модрич, 2:3 – 59 Винисиус Жуниор.
Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Марсело, Менди, Милитао, Модрич (Кроос, 70), Каземиро, Родриго (Бензема, 46), Вальверде, Асенсио, Йович (Винисиус Жуниор, 59).
Шахтёр – Трубин, Корниенко, Додо, Бондарь, Хочолава, Маркос Антонио (Вьюнник, 90), Соломон (Витао, 90), Тете, Майкон, Дентиньо (Судаков, 86), Марлос.
Огоҳлантиришлар: Корниенко (8), Асенсио (34), Бондарь (83), Милитао (87).

Киритилди: 21.10.2020 23:53. Ўқилди: 5885 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.02.2026. ЕЧЛ. 1/16 финал.
01:00
Реал Мадрид
2-1
Бенфика

Навбатдаги учрашув

03.03.2026. Ла-лига. 26-тур.
01:00
Реал Мадрид
-:-
Хетафе

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.