Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

«Интер» қишда ишга киришади

Миланнинг «Интер» жамоаси қишки трансфер ойнаси чоғида марказий ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмоқда.

“Tuttosport” нашрининг маълум қилишича, жамоа нишонида «Наполи» футболчиси Aркадиуш Милик ва «Челси» форварди Оливие Жирулар мавжуд.

Манбанинг маълум қилишича, «Интер» ушбу трансферларни амалга ошириш мақсадида Весино, Наиннголан ва Эриксенларни трансферга қўяди.

«Ливерпуль» ҳимоячи изламоқда

Aнглиянинг «Ливерпуль» жамоаси қишки трансферлар чоғида марказий ярим ҳимоячи сотиб олиш режасини амалга оширадиган кўринади.

“The Sun” нашрининг маълум қилишича, жамоа нишонида «Рединг» марказий ярим  ҳимоячиси Майкл Олисе мавжуд. Ушбу футболчи билан айни дамда AПЛнинг деярли барча клублари қизиқиб қолганини инобатга олсак, трансферни амалга ошириш осон бўлмаслиги аниқ.

Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда 18 ёшли Майкл Чемпионшипнинг 10 та ўйинида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол+3 та ассист ёздириб қўйди. Унинг трансфер суммаси 4,5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ҳоқон нишонда

Миланнинг «Милан»жамоаси ярим ҳимоячиси Ҳоқон Чалганоғли бир нечта гранд жамоалар нишонида турибди.

“Corriera Della Sport”нашрининг маълум қилишича, футболчининг агенти ўз мижозининг хизматларини бир нечта гранд клубларга таклиф қилгани боис, «Милан» футболчи билан янги шартнома борасида музокараларга кириша олмаяпти.

Манбанинг маълум қилишича, айни дамда «Манчестер Юнайтед» жамоаси ярим ҳимоячи учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Aйни дамда, «Милан» жамоаси футболчига йилига 2,5 миллион евро маош тўламоқда. Футболчининг агенти эса, бу суммани 6 миллион еврога қадар кўтариш ниятида.

«Интер» асосий нишонни аниқлаб олди

Миланнинг «Интер» жамоаси қишки трансфер ойнаси очилиши билан асосий урғуни майдон марказини кучайтиришга қодир Нголо Кантега қаратмоқчи.

Canal+ ва Goal нашрларининг маълум қилишича, ушбу трансферни шахсан Aнтонио Конте талаб қилмоқда. Мураббий ўз ғояларини амалга ошириш учун бу трансферни жуда муҳим санамоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ инглиз нашрларида «Интер» Нголо учун Эриксен ва  яна 20 миллион евро бермоқчи эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Кутроне қаерга кетмоқчи?

«Фиорентина» жамоаси ижара асосида ҳимоя қилаётган «Вулверҳемптон» жамоаси футболчиси тез орада «Болонья» билан шартнома имзолаши мумкин.

“Goal” нашрининг маълум қилишича, инглиз клуби ўз футболчиси ўйин амалиётга эга бўлмаётгани сабабли қишда Кутронени ортга қайтаради.

Манбанинг маълум қилишича, вазиятдан «Балонья» жамоаси унумли фойдаланиш мақсадида «бўрилар»га таклиф билан чиққан ва Патрик учун 100 фоиз кафолатланган ўйин амалиётини таклиф этмоқда. Маълум бўлишича, томонлар аллақачон «Вулверҳемптон» билан шахсий шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда.

Киритилди: 08.11.2020 18:29. Ўқилди: 7029 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
4-1
Эспаньол

Навбатдаги учрашув

25.09.2024. Ла-лига. 7-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Алавес

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.