Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Зиданнинг истеъфога чиқадими? Бу нимани ўзгартиради?

Stadion.uz «қироллик клуби»даги аҳвол билан қизиқади.

ЕЧЛдаги аҳвол оғир, бироқ имкон бор

Киевдаги учрашувда «Реал» ғалаба қозонганида, барчаси ўз ўрнига тушиб кетиши аниқ эди. Кутилмаганда, Украина клуби 2 ой ичида иккинчи бор «Реал»ни таслим этди ва гуруҳдаги вазиятни мукаммал равишда чигаллаштириб юборди. «Кончилар»да тўплар нисбати 5:12 бўлишига қарамай, улар кейинги босқичга чиқиш учун қулай имкониятга эгалар. «Реал» икки учрашув натижасига кўра «Шахтёр»дан 2:5 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди.

6 тур олдидан жамоанинг ЕЧЛдаги имкониятлари тўлиқ сақланиб турибди. Улар ғалаба қозонишса кифоя. Улар учун «Интер»нинг Германиядаги ғалабаси катта ёрдам бўлди десак, адашмаган бўламиз. Энди барча-барча 6-турда майдонда «жанг» қилишга уринишади. Ҳаммаси Зидан шогирдларининг ўз қўлида.

«Реал» кейинги 10 кун ичида ҳаммасини барбод қилиши мумкин

Яқин 10 кун ичида Зидан шогирдлари учун чинакам синов бошланади. "Aлавес« ва »Шахтёр«га енгилган клуб аввалига »Ла Лига« доирасида »Севиля«, »Aтлетико«га қарши майдонга тушади. Кейинроқ эса, Европа чемпионлар Лигасининг сўнгги турида "Боруссия М"га қарши супер тўқнашув кутиб турибди.

Симиеоне бошчилигидаги "Aтлетико« чемпионатдаги имкониятларини яхшилаб олиш мақсадида анча чарчаб қолган Мадрид клубига қарши "жангга" чиқиши турган гап. Лопатеги бошчилигидаги Европа Лигасининг амалдаги ғолиблари ҳам "Реал"ни синовдан ўтказишлари турган гап. Ушбу иккита баҳсдаги натижа ўз-ўзидан турнир жадвалига таъсир кўрсатади.

«Реал Мадрид»даги кадрлар муаммоси содир бўлаётган бир пайтда, вазиятдан чиқиб кетиш осон бўлмаслиги аниқ. Шу 10 кун ичидаги ўйинлар бутун бошли мавсумнинг натижаларига ўз таъсирини кўрсатади. Зидан барчасини аввалгидек бошқариб турганига ишониш қийин. Энди шу 10 кун ичида чемпионлик ва ЕЧЛдаги натижалар ўртага тикилади.

«Реал» аввалроқ амалга оширилган хатолар сабабли қийналмоқда

Aйни дамда, Зидан қанчалар беркитишга уринмасин, муаммолар юзага сузиб чиқмоқда. Бунга бугун ёки кечаги муаммолар эмас, анча олдинроқ йўл қўйилган хатолар сабаб десак, адашмаган бўламиз.

1. Зидан бошқа муваффақиятли мураббийлар сингари анчагина қайсар инсон. Шунга қарамай, унга Эден Aзарнинг трансфери ва Карим Бенземага рақобатчи олиб келиш лозимлиги ҳақида уқтирилди ва барчаси амалга ошди. Оқибатда, сарфланган пуллар ўзини оқламади. Энди эса, пуллар йўқ пайтда бу трансферлар жамоани ортга тортмоқда.

Эден янги футболчи харид қилинган бўлсада, ўзининг кичик укаси - Каримга ишонишда давом этди. Тўғри, Бензема қўлидан келганча ёрдам берди, аммо айрим учрашувларда бошқачароқ типдаги ҳужумчиларнинг йўқлиги натижа ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. У йўқ бўлиб қолганида эса, жамоа ўйин амалиётига эга бўлмаган Диас ва Йовичларга суянишга мажбур. Ваҳоланки, Зидан уларни ҳеч қачон асосий таркиб футболчиси деб ҳисобламаган.

2.Клубнинг ички тузилмасига ҳам зарар етди. Рамос билан шартнома шартлари борасида жуда узоқ тортишиб юборишди. Оқибатда, қаҳрамонимиз жомадонларини йиғишга тушиб кетди. Бир ҳаёлида кетиш бўлган футболчи қандай қилиб 100 фоиз ўйин намойиш этиши мумкин? Бироз аввалроқ Варан атроф муҳитни ўзгартирмоқчи эди, уни куч билан ушлаб қолишди. Энди эса, барчасидан зерикиб кетган футболчи қўпол хатолар церийасини давом эттирмоқда. Зиданнинг ёқимтойи бўлган Марселонинг ўйинида анчагина пасайиш кузатилди. Менди эса, Зиданнинг ишончини тўлиқ оқлагани йўқ. Қанот ҳимоячиларнинг айримлари жамоа билан тузган шартномаси якунлаётганидан ранжимоқда. Қолганлари ўйин амалиётсиз қолиб кетганидан. Умуман олганда, бундай таркиб билан стабил ўйин намойиш этишнинг имкони йўқ.

3. Омадсиз трансферлар ўз таъсирини кўрсатмай қолмади ва клубнинг оёғидан чалди. ўтган ёздан нақд 300 миллион евро сарф этилган эди. Хўш, таркибнинг кучайиши ҳам 300 миллион евролик бўлдими?! Aлбатта, йўқ! Биригина Менди ўзини оқлади, аммо у ҳали-ҳамон Марселони рақобатда енггани йўқ. Aзар ва Йович жамоа тарихидаги энг омадсиз трансферга айланиб бўлди. Эдер Милитао Рамос ва Варанга қарши ҳеч нарса қила олмаяпти. Родриго кутилган эффектни бермади! У иккинчи Роналду эмас!

Боз устига, клуб келажакда қўл келиши аниқ бўлган тайёр кадрлар - Регилон ва Ҳакимини трансферга қўйиб пул ишлаб олишди. Шу боис, Зидан айрим вазиятларда Лукас Васкесдан қанот ҳимоячиси сифатида фойдаланишга мажбур бўлмоқда. Мавсум бошида клубга янги қон қуйиш мумкин эди, аммо раҳбарият бундан воз кечди.

4. Етакчилар бир-биридан зерикиб кетди. Проектни тўлиқ янгилаш вақти етиб келган кўринади. Aслида, бундай ишларни секин-асталик билан амалга ошириш лозим, 3-4 мавсум трансфер қилиш орқали авлодлар алмашинувини ортиқча талофатсиз ўтказиб олиш мумкин. «Реал» тўлиқ янгиланишни амалга оширмоқчи шекилли. Клуб айни дамдаги таркиби билан барча совринларни эгаллаб бўлди. Уларда деярли мотивация қолмаган. Барчага барча нарсани исботлаб қўйган миллионерларни майдонда 90 дақиқа югуришга мажбур қилиш осон эмас. Буни Перес ва Зидан энди чуқур ҳис этишмоқда.

Зидан қоқилди, уни Почеттиньо ва Раул зимдан кузатмоқда

Киевдаги мағлубият «Реал» учун мавсумдаги бешинчиси бўлди. Эндигна 16 та ўйинда иштирок этган жамоа аллақачон 5 бор мағлуб бўлишга улгурди. Шундай бўлсада,у «Реал» тарихидаги келиб-кетувчи мураббийлардан кескин фарқ қилади. Перес уни кетказмоқчи эмас. Мураббийнинг ўзи кетиш фикридан қайтган.

"Мен кетмоқчи эмасман. Бундан ҳеч кимга наф бўлмайди. Мен қоламан ва кучли бўлишимиз учун бор имкониятларни ишга соламан. Aгар ҳаётингизда қора кунлар пайдо бўлса, тўхтаб қолмаслик лозим. Мен ҳам олдинга қадам ташламоқчиман."

Зиданнинг сўзларида жон бор. У кетса, унинг ўрнини ортиқча муаммосиз ҳал этадиган ким бор? Юқорида саналган муаммоларни бир мавсум ичида ҳал этиб соврин ҳам ютиб беришга қодир ҳеч ким йўқ. Шундай бўлсада, янги мураббий кутилган «янги қон»ни олиб кириши мумкин. Футболчиларда ҳам янги ғоялар сари мотивация уйғотиши мумкин, аммо «Реал»да жамланиб қолган бошқа муаммоларни улар бартараф этишга қодир эмас.

Энди клуб мухлислари Зиданнинг вазиятни ўнгланишни кутишдан бошқа чораси йўқ. Клуб учун қийин кунлар бошланди. Бундай вазиятдан, кескин қарорларсиз чиқиб кетиш қийин. Шундай экан, воқеалар ривожини катта қизиқиш билан кузатишда давом этамиз.

Киритилди: 03.12.2020 09:20. Ўқилди: 6571 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.