Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Марсело бунга лойиқ эмас эди

Қанчалар буни истамасак ҳам, бошланган нарсанинг доимо якуни бўлиши лозим. Узоқ йиллардан бери «қироллик клуби» шарафини ҳимоя қилиб келаётган бразилиялик футболчи учун Мадриддаги саргузаштлар ўз якунига етиб бормоқда. Сезганингиздек, бугун Стадион.уз «Реал Мадрид» жамоаси аъзоси Марсело тушиб қолган руҳий ҳолат ва жамоадаги ўрни борасида фикр алмашади.

Ачинарлиси шундаки, Марсело «Реал»нинг бу мавсумдаги 5 та мағлубиятининг 4 тасида асосий таркибда тўп тепган эди. Бу кичик факт мураббий ва футболчи учун жуда аҳамиятли. Ўтмишдаги ажойиб мавсумлар учун ҳеч қайси футболчига асосий таркибдан жой нақд қилинмайди. Зидан буни барчадан яхшироқ билади десак, адашмаган бўламиз.

 

Келинг, тан олайлик Марсело ўз номига яраша футбол намойиш этмаяпти. Мадрид супер клуби Марселони 2006 йилда Роберто Карлоснинг ўрнини эгаллаши учун харид қилган эди. Унинг трансферини амалга оширган Миятович бу йигит Карлосдан ҳам ўтиб кетишини башорат қилган эди. Унинг сўзлари орадан кўп ўтмай тўлиқ оқлади. Карлоснинг даражасига етишишнинг имкони йўқдек кўринган бўлсада, Марсело ватандошидан ҳар жабҳада ўзиб кетишга муваффақ бўлди. Айниқса, Европа чемпионлар лигасидаги 4 та ғолибликда қаҳрамонимизнинг тутган ўрни беқиёс. Келинг ўша мусобақаларнинг фақат финал учрашувларини ёдга оламиз. 

2016 йилда Карло Анчелотти Марселони ўйинга захирадан қўшган эди. Ўша, учрашувда қанот ҳимоячиси сўнгги голни киритган ва «Ателтико»ни тор-мор этишда асосий фигуралардан бири сифатида тарихда қолган эди. Қаҳрамонимиз Бэйлнинг «Ливерпул» дарвозасига киритган фантастик қайчи услубидаги зарбасига ҳаммуаллифлик қилган бўлса, «Ювентус»га қарши учрашувда Асенсиога гол киритиш имкониятини яратиб берган эди. 

Айнан Киевдаги финал учрашувидан сўнг, биз Марселони бошқа кучли спорт формада кўрганимиз йўқ. Зидан кетгач, у асосий таркиб футболчиси мақомидан айрилди. Аввалига Солари Регилонни биринчи рақамли қанот ҳимоячисига айлантирган бўлса, кейин курашга Менди қўшилди. Келинг, тан олайлик Менди ва Регилон Марселонинг даражасида ҳеч қачон тўп сура олмайди, бироқ Марсело ҳам ўзининг энг кучли мавсумларини ўтказиб бўлган. Шундай экан, мураббий ёшроқ, ғалабага ўч қанот футболчиларини афзал кўриши табиий ҳол. 
Зидан қайтгач, ўзининг эски гвардиясини атрофига жамлашга уринди. Рамос, Варан, Кроос, Модрич, Бензема ва Марсело. Бу йигитларнинг деярли барчаси мураббий истаганидек тўп тепмоқда, фақат Марсело ҳеч ўзига ўхшай олмаяпти. Бундай вазиятда мураббий мажбурлигидан Мендини асосий планга олиб чиқмоқда.

Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Сабаби, «Реал» учун айни дамда барча фронтлардаги ўйинларнинг қадри баланд. «Барселона» сингари сочилиб кетмаслик учун Зизу ўз футболчиларининг кўнглига қарамай ўтирадиган пайт эмас. «Қаймоқранглилар» учун 515 та ўйинда майдонга тушган Марселонинг клуб билан тузган шартномаси 2022 йилда ўз якунига етади. Бундан 2 йил аввал, дунёнинг деярли барча гранд жамоалари қанот ҳимоячисини ўз сафида кўришни истади. Ҳатто, Роналду уни «Ювентус»га чорлади. У эса, барча таклифларни рад этди ва аввалги даражасига чиқишдан умид қилди. Бу умидлар вақт ўтган сари пучга чиқиб бормоқда. Аввалги тезлигини йўқотган, асосий таркибдан тушиб қолиши одатий холга айланган Марсело билан энди гранд клублар ҳам қизиқиш билдирмай қўйди. Марсело тақдирга тан берди. У энди ҳеч қачон ўзига, энг зўр мавсумлардаги тўхтатиб бўлмас Марселога ўхшамаслигини чуқур ҳис этиб турибди.

Шундай бўлсада, негадир «Реал»дан кетмади. Балки, кета олмагандир. Буниси бизга қоронғи. Шуниси аниқ-ки, уни олдинда уни бундан баттарроқ бўлган мавсумлар кутиб турибди.

Киритилди: 18.12.2020 20:00. Ўқилди: 13274 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.