Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кройфдан - Гвардиолгача! «Барселона» тарихидаги энг кучли жамоалар (Топ 10)

Бугунги «Барселона» жамоаси Каталония клуби тарихидаги энг кучсизи десак, адашмаган бўламиз. Таниқли FourFourTwo нашри ушбу клуб тарихидаги энг кучли жамоани аниқлашга уриниб кўрди. Улар клуб тарихидаги энг кучли 7 та даврни, 7 та таркибни ва 7 та жамоани ёдга олишди. 

7 ўрин. «Барселона» 1973/74. Мора – Олмо, Костас, Де ла Крус, Торрес – Хуан Карлос, Рексач, Неескенс – Кройф, Сотил, Пина.

Aйнан шу йилдан бошлаб, «Барселона» ўзининг фалсафасига эга бўлишни бошлаган. Кройф келгач, клуб тўпни кўпроқ назорат қилиш услубига ўтади ва деярли 50 йил бу услубга содиқ қолади. Aйнан шу мавсумда Кройф ўзининг Каталониядаги дебютини ўтказади ва жамоани Чемпионлик сари етаклайди. Aйниқса, «Реал» устидан қозонилган 5:0 ҳисобидаги ғалаба мухлислар ёдида узоқ вақт сақланиб қолгани аниқ. 

6 ўрин. «Барселона» 1998/99. Хесп – Феррер, Рейсигер, Надал, Богарде — Коку, Гвардиола, Луис Энрике – Фигу, Клюйверт, Ривалдо.

Кройфнинг издоши сифатида эътироф этилган Луи Ван Гапл жамоа тепасига келганида, кўпчилик янги давр бошланишини тахмин қилган эди. Луи ишни ўзи футболчиларини жамоага олиб келишдан бошлади. Кейин бу таркиб ишга тушиб кетди.

Ривалдо бошчилигидаги жамоа икки маротаба Испания чемпионлигини қўлга киритди. Жамоанинг майдонда кўрсатаётган ўйини кўплаб мутахассисларда илиқ таассурот қолдирди. Ҳатто, Ривалдо ўша йили «Олтин тўп»га лойиқ кўрилди. Умуман олганда, бу даврни клуб тарихидаги энг яхшиларидан бири деб айтишимиз мумкин.

5 ўрин. «Барселона» 2004-06. Валдес – Олегер, Маркес, Пуйол, ван Бронкхорст – Деку, Эдмилсон, ван Боммел – Жюли, Это'О, Роналдиньо.

Франк Рейкард жамоани қабул қилиб олганда, ундан катта ғалабаларни ҳеч ким кутмаган эди. Мураббий барчасини Роналдиньонинг атрофида қуришга қарор қилди. Бразилиялик футболчи атрофида шаклланган жамоа тезда ўз кучини кўрсатди.

Улар узоқ йиллардан бери халқаро совринларсиз қолиб кетган «Барселона»га Европа чемпионлар лигаси олтин медалларини олиб беришди. Роналдиньо «олтин тўп»га эга чиқди. Жамоа қисқа муддат бирга бўлган бўлсада, сайёрамиздаги энг кучлисига айлана олди.

4 ўрин. «Барселона» 2014/15. Тер Штеген – Алвес, Маскерано, Пике, Алба – Ракитич, Бускетс, Инеста – Месси, Суарес, Неймар.

2015 йилга келиб, «Барселона» катта совринларсиз қолиб кетаётган эди. Таркибда Месси бўлишига қарамай, Гвардиоланинг йўқлиги жамоага панд бераётган эди. Луис Энрике келгач, клуб ҳужум чизиғида Неймар, Месси ва Суарес учлиги пайдо бўлди.

Бу йигитлар биргаликда бир мавсум давомида 122 та гол киритишга муваффақ бўлишди. «Барселона» эса, Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди. Бу ҳужум чизиғини ҳали-ҳамон клуб тарихидаги энг кучлиси деб ҳисоблашади!

3 ўрин. «Барселона» 1990-94. Субисаретта – Феррер, Нандо, Хуан Карлос – Эусебио, Куман, Гвардиола, Бакеро – Салинас, Стоичков, Лаудруп.

Бу жамоа клуб тарихидан муқим ўрин эгаллаган десак, адашмаган бўламиз. Кройф мураббий сифатида жамоага келгач, футбол оламида инқилобни амалга оширади. У жамоани гибрид схемада тўп суришга ўргатади.

Ишга янгича ёндашув, тезда катта натижалар олиб келади. Кройф нафақат кучли жамоани, балки бутун бошли ўйин услубини юзга келтиради. Aйнан шу жамоа «Барселона»нинг ДНКасини ҳосил қилган.

2 ўрин. «Барселона» 2008/09. Валдес – Пуйол, Туре, Пике, Силвинё – Хави, Бускетс, Иньеста – Месси, Это'О, Анри.

Пеп «Барселона»га Рейкарднинг ўрнини эгаллаш учун ташриф буюради. У таркибни анча янгилайди ва икки йил давомида ўз фалсафасини футболчиларга уқтиришга ҳаракат қилади. У Раҳбарият билан жанжаллашиб бўлсада, Леони Пекиндаги Олимпиадада иштирок этишини таъминлайди. Месси Хитойдан олимпияда олтин медаллари билан қайтгач, уни жамоанинг асосий фигурасига айлантиради.

Мураббий аргентиналик болакайнинг имкониятларига шу қадар ишонч билдирадики, ҳатто Роналдиньо ва Декуларни қўйиб юборади. Майдон марказини эса, Бускетс, Хави ва Иньесталарга топширади. Бундай кескин қарорлар тезда ўзини оқлади. Жамоа 2009 йилда ЕЧЛда зафар қучади ва сайёрамизнинг энг кучли клубларидан бирига айланади.

1 ўрин. «Барселона» 2010/11. Валдес – Алвес, Маскерано, Пике, Абидал – Хави, Бускетс, Инеста – Месси, Виля, Педро.

Мессининг асосий фигурага айланиши ўзини тўлиқ оқлагач, Пеп ғояларини янги даражага олиб чиқиш мақсадида тўлиқ тўп назоратини қўлга олади. Aнри, Маркес, Туре, Глеб, Гудёнсон ва Силвиноларга чиқиш эшиклари кўрсатиб юборилади.

Олдинги чизиқни кучайтириш мақсадида Давид Виля таклиф этилади. Бускетс тўлиқ таянчзонасига ўтказилади. Қисқа муддат ичида амалга оширилган катта ўзгаришлар ўз самарасини бермай қолмайди. Клуб «Ла Лига»нинг 16 та ўйинида кетма-кет ғалаба қозонади. Ҳатто, «Реал»ни 5:0 ҳисобида таслим этади. Кейин ЕЧЛ финалида «Манчестер Юнайтед»га ҳеч қандай имкон қолдирилмайди. 

Ўша финалдан сўнг, Сер Aлекс Месси ва Пепни ўзи кўрган энг кучли футболчи ва мураббий деб атайди. Aйнан шу «Барселона» клуб фалсафасини энг юқори чўққига олиб чиққани билан бошқалардан ажралиб туради десак, адашмаган бўламиз.

Киритилди: 26.12.2020 14:03. Ўқилди: 4170 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.