Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Реал» бир киши кам бўлиб ўйнаб, ўз уйида «Леванте»га ютқазди

Испания чемпионатининг 21-туридан ўрин олган «Леванте»га қарши ўйин «Реал» учун омадсиз чиқди.

Биринчидан, жамоанинг олти ўйинчиси мазкур баҳсда иштирок эта олмади. Иккинчидан эса, ўйин бошидаёқ мадридликлар майдонда бир киши бўлиб қолишди. Жамоа марказий ҳимоячиси Эдер Милитао дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетаётган рақиб ҳужумчисини ўз жарима майдони остонасида йиқитди. Ҳакам эса вазиятни сўнгги умид кушандаси сифатида баҳолаб, "Мадрид" аъзосини майдондан четлатди.

"Реал" камчиликда ўйнай бошлаганига қарамай, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Крооснинг ажойиб узатмасидан кейин Аненсио қарши ҳужумга қочиб кетди ва яккама-якка вазиятда "Леванте" посбонини доғда қолдирди.

Майдонда бир киши кўп бўлиб қолган меҳмонлар тўпни яхши назорат қила бошлашди. Улар томонидан ташкил этилган комбинация 32-дақиқада ўз самарасини берди. Хосе Моралес томонидан йўлланган зарбани Куртуа қайтара олмади — 1:1.

Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида ҳакам дастлаб "Реал" жарима майдони чизиғи ёнида "Леванте" фойдасига жарима зарбаси белгилади. VAR эса ушбу қарорни пенальтига ўзгартирди. Рохер Марти томонидан йўлланган пенальтини зарбасини Куртуа қайтаришга муваффақ бўлди.

Рохер Марти 78-дақиқада ўз хатосини тўғирлаган ҳолда жамоаси томонидан уюштирилган комбинация чиройли зарба билан самарали якунлади.

Натижада "Реал" ўз майдонида "Леванте"га имкониятни бой берди. "Атлетико" эса эртага "Кадис"ни мағлуб этса, ҳамшаҳарлари билан орадаги фарқни янада оширади.

Испания Ла лигаси, 21-тур
Реал Мадрид – Леванте 1:2 (1:1)
Голлар: 1:0 – 13 Асенсио, 1:1 – 32 Моралес, 1:2 – 78 Рохер Марти.
Реал Мадрид – Куртуа, Менди, Одриосола, Варан, Милитао, Кроос, Каземиро, Азар (Винисиус Жуниор, 60), Модрич, Асенсио (Аррибас, 82), Бензема (Мариано Диас, 82).
Леванте – Фернандес, Мирамон, Постиго, Дуарте, Клерк, Радоя, Мальса (Рочина, 60), Мелеро, Леон (Барди, 60), Рохер Марти (Везу, 83), Моралес (Дани Гомес, 76).
Огоҳлантиришлар: Мальса (50), Мелеро (72), Каземиро (90).
Четлатиш: Милитао (9).

Киритилди: 30.01.2021 22:15. Ўқилди: 3935 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

03.03.2026. Ла-лига. 26-тур.
01:00
Реал Мадрид
0-1
Хетафе

Навбатдаги учрашув

07.03.2026. Ла-лига. 27-тур.
01:00
Сельта
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.