Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роналду мутлақ пешқадам турнир - Клублар ўртасидаги ЖЧ рақамларда!

Бугун кўпчилик мухлислар учун бегона бўлмаган турнир - клублар ўртасидаги ЖЧ га расман старт берилади.

Stadion.uz ушбу мусобақанинг айрим эътиборга молик жиҳатларини рақамларга боғлаган ҳолда эътиборингизга ҳавола этади.

«Бавария» (4)

Ушбу мусобақа ўтказилаётгандан бери фақатгина 4 жамоа бош титулни максимал тарзда йўқотишларсиз қўлга киритган. Улар қаторига Милан шаҳрининг икки жамоаси, Мюнхеннинг «Бавария»си ва «Сан-Паулу» клубларини қўшишимиз мумкин.

Муҳаммад Аҳмад (79)

«Ал-Аин» ўйинчиси Муҳаммад Аҳмад ушбу турнирда урилган энг тезкор жарима зарбаси муаллифларидан бири сифатида тарихда қолган. У «Эсперанс»га қарши баҳсда эндигина 79-сония ўтиб бораётган бир пайтда рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Бироқ ушбу кўрсаткич бундан олдинроқ қайд этилган бир натижани янгилашга камлик қилди. Яъни, 2013 йилда «Атлетико Минейро» футболчиси Диего Тарделли «Гуанжоу Эвергранд» дарвозасига бор йўғи 32-сонияда тўп киритган бўлиб, бу клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг мутлақ рекорди ҳисобланади.

Оскар Перес (44)

Ушбу мусобақа гарчи нуфуз ва қамров жиҳатидан нисбатан камроқ аудиторияни йиғишига қарамай ўзига хос натижалар ва кутилмаган рекордларга бой турнир ҳисобланади.

Жумладан «Пачука» аъзоси, 44 ёшли Оскар Перес мусобақада майдонга тушган энг кекса футболчи ҳисобланади. У сўнгги учрашувини 2017 йил БААда ўтказилган ярим финал доирасида «Гремио»га қарши олиб борган ва бу борада мутлақ рекордчи сифатида тарихда қолди.

Ундан кейинги ўринларни 39 ёшли Митгусо Огасашвара, Мигель Калеро, Анте Кович ҳамда Паоло Малдинилар эгаллаб турибди.

Алешандре Пато (17)

Ушбу мусобақа тарихидаги гол киритган энг ёш футболчи бразилиялик Алешандре Пато ҳисобланади. У турнирда ушбу натижани 17 ёшу 3 ойлик пайтида қайд этган. Воқеа эса 2006 йилда Япония билан баҳсда содир бўлган эди. Таъкидлаш жоизки, Пато ушбу голини дебютидан атиги уч кун кейин киритган. Бунда ҳам қайсидир маънода рамзий жиҳат мавжуд.

Шунингдек, қўшимча маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, турнирда гол урган энг кекса ўйинчи Хавьер Санетти бўлиб, у 37 ёшида рақиблари дарвозасини ишғол қилган эди.

«Ливерпуль» (14)

Ушбу рақам бир клубнинг мусобақада иштирок этиш оралиғидаги энг узоқ муддатини англатади. Яъни 2000 йили Бразилияда ўтган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашган «Реал» орадан 14 йил ўтиб Марокашдаги мусобақада қитъаси шарафини ҳимоя қилган эди.

Худди шундай натижани орадан 5 йил ўтиб Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳам такрорлади. Мерсисайдликлар бундан олдин охирги марта 2005 йилда кўҳна қитъани забт этган эдилар. Бу каби узоқ йиллик танаффус мусобақа тарихида сўнгги йилларда ҳали содир бўлмаган.

«МЮ» - «Гамба Осака» (5:3)

Ушбу учрашув 2008 йили мусобақанинг сўнгги баҳсида қайд этилган бўлиб финаллар тарихидаги энг кўп гол урилган баҳс сифатида ёдга олинади. Ҳозирча юқоридаги 8 голдан ташқари қолган финаллар у қадар ҳужумкор руҳда ўтмаган. Бунга мустасно тариқасида айтиш мумкинки, 2007 йилги финалда «Милан» ҳамда «Бока Хуниорс» жамоалари ўртасидаги баҳс 4:2 ҳисобида якунланган бўлса, 2016 йилда «Реал» ҳамда «Кашима Антлерс» ўртасидаги беллашувда (4:2) худди шунча олтита гол киритилган.

Тони Кроос (5)

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бош совринига ҳеч қайси футболчи Тони Кроссдан кўпроқ эга чиқмаган. Германиялик хавбек ушбу мусобақани жами ҳисобда 5 марта ютишга эришган. Унинг бу борадаги дастлабки ғалабаси «Бавария»билан биргаликда 2013 йили содир бўлган эди. Кросс шундан сўнг Мадриднинг «Реал» клуби билан бир йил ўтиб (2014) ушбу титулга эга чиққан бўлса, кейинчалик яна кетма-кет уч йил (2016, 2017, 2018) ушбу натижани такрорлашга муваффақ бўлган.

Криштиану Роналду (7)

Ҳар бир мусобақа тилга олинганда биринчилардан бўлиб унинг тўпурарлари ва совриндорлари ёдга келади. Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳақида гапирилганда ҳам бу ерда Криштианунинг номига алоҳида тўхталиш жоиз. У ҳозирча 7 голи билан турнирнинг яққол тўпурари бўлиб турибди. Голларининг иккитасини 2008 йили «қизил иблислар» таркибида киритган бўлса, қолганларини турли йиллар мобайнида «Реал» билан қайд этиб борган. Ундан кейинги ўринларни Гарет Бэйл (6), Сезар Дельгадо, Лео Месси ҳамда Луис Суареслар (барчасида 5 тадан) эгаллашган. Қайд этиш керак, Луис Суаресга тегишли бўлган барча голлар бир турнир давомида (Япония-2015) киритилган. У бу борада мусобақа тарихидаги мутлақ етакчи ҳисобланади.

БАА-2018

Ушбу мундиал тилга олинганда биринчи навбатда ундаги ҳар бир сермаҳсул ўйинлар ёдимизга келади. Ўшанда жами ўтказилган 8 та баҳсда футболчилар томонидан умумий ҳисобда 32 та гол рақиблар дарвозасидан жой олган. Бу эса ўртача тақрибда ҳар бир учрашувга 4 тадан зиёд гол тўғри келади дегани. Ушбу қайд этилган статистика турнир тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади. Ундан кейинги ўринларни Марокаш-2013 (3,50), Япония-2016 (3,25) мундиаллари эгаллашади.

Гарет Бэйл (4)

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида шу пайтгача жами 4 нафар футболчи хет-трик қайд этишга эришган. Улар ичида Луис Суарес 2015 йилда «Гуанжоу»га қарши ярим финал баҳсида 3 та тўп киритган ҳолда жамоасининг финалга чиқишини таъминлаган эди. Шунингдек, Роналду («Кашима Антлерс»га қарши) ҳамда Ҳамду Элҳунини («Ал Садд»га қарши)лар ҳам ушбу натижани қайд этишган. Гарет Бэйл рақиблари дарвозасини 3 марта ишғол қилган йил айнан Роналдунинг бенефисига айланган ўйинга тўғри келишини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

Киритилди: 03.02.2021 17:19. Ўқилди: 8903 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.