Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. "Реал Мадрид" - "Валенсия" (Превью).

"Реал Мадрид" ва "Валенсия" жамоалари бугун Испания Ла Лигаси 23-тури доирасидаги навбатдаги учрашувини ўтказади. Мадрид ва Валенсия шаҳарларининг бу икки жамоаси ўртасидаги учрашув ҳар доим қизиқарлилиги, ҳамда муросасизлиги билан эътибор марказида бўлиб келган. Ушбу жамоалар бугун яна "Алфредо ди Стефано" стадионида учрашишади. Бугунги ўйин одатдагидан ҳам қизиқарли бўлиши кутилмоқда, чунки мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги "Месталя" стадионида кечган учрашувида "кўршапалаклар" мадридликларни тор-мор қилишган эди. Демак, қасос ўтида ёнаётган "қаймоқранглилар"ни фақатгина ғалаба қаноатлантирса, валенсияликлар эса жадвалдаги ўрнини яхшилаб олиш учун майдонга тушишади.

"Реал Мадрид"

Ушбу мавсумда "Реал Мадрид" жамоаси бақарор ўйин намойиш эта олмаяпти. Аутсайдер жамоалар билан кечган учршувларда ҳам очко йўқотишмоқда. Жорий йилги мавсумда мадридликлар 22 ўйиндан сўнг, 46 очко тўплаб, турнир жадвалида 3-ўринда жойлашган. Улар билан бир хил очко тўплага "Барселона" жамоаси 2-ўринда бўлса, ҳамшаҳари "Атлетико" жамоаси эса 54 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Мадридликлар бугунги учрашувда ғалаба қозониши талаб этилади, чунки ҳар қандай мағлубият Зиданнинг истеъфосига сабаб бўлиши мумкин. Бугунги ўйинда "Реал" етакчиси ва сардори Серхио Рамос майдонга тушмайди.

Умуман олганда, Чемпионлар Лигаси яқинлашган сари, жароҳат билан боғлиқ муаммо "қаймоқранглилар"да кўпайиб бормоқда. Эден Азар, Валверде, Марсело, Милитао, Одриосола, Родриго каби ўйинчилар ҳам жароҳат олганлиги сабабли бугунги учрашувда қатнаша олмайди. Бу каби йўқотишлар, айниқса етакчи жамоалар билан бўладиган учрашувларда сезилиши тайин. Айни пайтда "Реал" ҳимоясида бир қанча муаммолар бор. Дани Карвахал ҳам бугунги учрашувда майдонга тушмаса керак. Гарчи, испаниялик ҳимоячини жароҳатдан тузалди деган янгиликлар чиққан бўлса ҳам, франсиялик мутахасис ЕЧЛ олдидан таваккал қилмаса керак. Агар, яна жароҳатини янгилаб олса, кейинги учрашувларни ўтказиб юборишга тўғри келиши мумкин. Ҳозирда Начо, Варан ва Менди учлигидан ташкил топган ҳимоя қўрғони мадридликлар жонига оро кирмоқда. Тўғри, бу учлик энг идеал футболчилардан ташкил топмаган, аммо Зиданнинг бошқа умид қиладиган ўйинчиси йўқ. Ўтган турда ҳам айнан шу футболчлардан ҳимоя қўрғони майдонга тушган, аммо рақибнинг майдон марказидан ўта олмаганини ҳисобга олсак, ҳимоя билан боғлиқ муаммо анча мураккаблашади. Агарда буларнинг ҳам биттаси жароҳат оладиган бўлса, Зидан жуда қийин аҳволга тушиб қолади. Ўтган турда "Хетафе"га қарши ўйинда захирадан қўшилган ёш ҳимоячи Виктор Чустда ҳали тажриба камроқ, шу сабабли ҳар қандай жароҳат "Реал Мадрид"нинг ишларини орқага кетишига олиб келиши мумкин.

"Валенсия"

"Валенсия" жамоаси учун ушбу мавсум анча омадсиз кечмоқда. "Кўршапалаклар" 22-турдан сўнг 24 очко билан 12-ўринда кетмоқда. Мавсумни жуда омадсиз бошлаган валенсияликлар кетма-кет очко йўқотишди. Ҳозирга келиб, бироз ўз ўйинини топган бўлса ҳам еврокубоклар зонасидан анча узоқлашиб кетишган. Бу йил улар катта эҳтимол билан мавсумни ўртамиёналар қаторида тугатишса керак. "Валенсия" жамоаси январ ойи охирроғида Испания кубоги мусобақасидан ҳам чиқиб кетишди ва еврокубокларда ҳам қатнашмаётганини ҳисобга олсак, улар бор эътиборини фақатгина Ла Лига баҳсларига қаратишади. 2021-йил бошлангандан сўнг, чемпионат баҳсларида фақатгина бир марта мағлубиятга учрашди. "Атлетико" майдонига сафар қилган ъъкўршапалаклар" 3:1 ҳисобидаги мағлубият билан ортга қайтишган, улар шундан бошқа ҳеч қайси учрашувда майдонданни очкосиз тарк этишмади.

"Валенсия"нинг ҳам таркиб билан боғлиқ муаммолари бор. Черишев, Силлессен, Гилямон каби ўйинчилари бугунги учрашувни ўтказиб юборишади. Хави Грасия қишда жамоага янги қўшилганларсиз, бугунги жамоасини туза олмаслиги аниқ. Бугун катта эҳтимол билан қишда жамоага қўшилган португалиялик Феррони майдонга туширса керак. Португалиялик "Реал Мадридъъга қарши ўйинда Валенсия Габриел Паулиста ёнидан жой олиши кутилмоқда. "Кўршапалаклар"да мураббий билан боғлиқ муаммо ҳам бор. "Валенсия" устози "Реал" билан ўйинни трибунадан кузатишига тўғри келади, чунки Ла Лига 11-тури доирасидаги "Атлетико"га қарши ўйинда, мураббий Уго Гилямонга атайин сариқ карточка олиши ҳақидаги кўрсатма берганликда айбланган.

Қарама-қаршиликлар

"Реал Мадрид" тўққиз йилдан бери уй учрашувларида "Валенсия" жамоаси дарвозасига биттадан кўп гол урмоқда. Бу анана бугун ҳам давом этиши мумкин. "Валенсия" жамоаси етакчиларга қарши ўйинда ажойиб ўйин кўрсатиб келаётганини ҳисобга олсак бугунгу ўйин мадридликлар учун осон кечмаслиги аниқ. Умуман олганда, валенсияликлар 2017-йилдан бери мадридликлар устидан ғалаба қозонолмай келаётган эди, аммо мазкур жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида ъъкўршапалакларъъ 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишиб, бу ананага чек қўйишган эди. Бу жамоалар орасидаги энг йирик ҳисоб 2011-йилда қайд этилган бўлиб, "Месталя"да кечган учрашувда мадридликлар рақиблари устидан 6:3 ҳисобида ғалаба қозонишган. Икки жамоада ҳам ҳимоя билан боғлиқ муаммо борлиги сабабли, бугунги ўйин ҳам голларга бой тарзда ўтиши кутилмоқда.

Эҳтимолий таркиблар

"Реал Мадрид" (3-4-3): Куртуа, Начо, Варан, Менди, Каземиро, Кросс, Модрич, Иско, Асенсио, Жуниор, Бензема.

"Валенсия" (4-4-2): Доменик, Луис Гайя, Ферро, Паулиста, Корреа, Гуедеш, Солер, Рачич, Васс, Валехо, Гомес.

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 14.02.2021 18:18. Ўқилди: 2488 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.09.2024. Ла-лига. 4-тур.
00:30
Реал Мадрид
2-0
Бетис

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.