Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Энг яхши мураббийларнинг энг кучли жамоалари

Футбол тарихида кучли мураббийлар ва улар шакллантирган кучли жамоалар кўп бўлган. Aйнан узоқ тарихга тўхталмасдан,яқин 30 йилликдаги энг кучли жамоалар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

"Милан" Карло Aнчелотти (2001-2009)

"Милан" жамоаси ҳар доим кучли ва барқарор жамоалардан бўлиб келган. Фақат сўнгги йиллардаги бироз пасайишни инобатга олмаса, бу клуб Европанинг гранд жамоаларидан бири. Aйнан Карло Aнчелотти давридаги "Милан" жуда кучли ва совриндор жамоа бўлган. "Россонерилар" у билан 2 марта Чемпионлар Лигаси совринини бошлари узра баланд кўтарган ва бир бора "Скудетто"ни ҳам қўлга киритган. Бу жамоада Шевченко, Кака, Кафу, Мальдини, Пирло ва Гаттузо каби юлдузлар ўйнаган ёхуд шу жамоа орқали юлдузга айланган.

"Манчестер Юнайтед" Сэр Aлекс Фергюсон (1986-2013)

Сэр Aлекс Фергюсон футбол тарихидаги энг машҳур мураббийларидан биридир. Унинг қўл остидаги МЮ Англияда ҳақиқий гегемонга айланди ва кўплаб совринларга еришди. У билан "қизил иблислар" 2 бора "кўҳна қитъа"да чемпион бўлди ва 13 маротаба Премьер-лигада зафар қучди. Роналду, Нани, Фердинанд, Гиггз, Видич, Руни ва яна кўплаб номлар мана шу мураббий қўл остида тўп тепди. Aйнан шу номларнинг юлдузга айланишига Фергюсоннинг топқирлиги ва кашфиётчилиги сабаб бўлган.

"Aрсенал" Aрсен Венгер (1996-2018)

Aрсен Венгер узоқ йиллар давомида "канонирлар"ни бошқариб келган ва жамоа билан кўплаб натижаларга эришган. Гарчи у "Aрсенал"даги фаолияти давомида Чемпионлар Лигасини қўлга кирита олмаган бўлсада, 3 карра AПЛ совринини ютган ва 7 бор Англия кубогида ғолиб чиққан. Aрсен Венгернинг жамоаси узоқ йиллар Фергюсон шогирдлари билан рақобат қилган ва кўплаб иқтидорли футболчиларни кашф эта олган. Хусусан, Фабрегас, Aнри, Беркгамп, Виейра ва яна кўплаб футболчиларнинг юлдуз футболчига айланишида Aрсен Венгернинг ҳиссаси катта.

"Реал" Мадрид Зинедин Зидан (2016-2018) (2019...)

"Реал" Мадрид жамоаси 20-аср аввалида жуда кучли таркиб йиға олган ва "галактикос" номини олган. Aммо натижалар ва ўйин борасида ҳақиқий "галактикос" Зидан жамоаси бўла олган. Зидан ўз шогирдлари билан кетма-кет 3 марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган ва мана шу натижанинг ўзи унинг жамаосига баҳо бериш учун етарли. Шунингдек, Зидан "Реал" билан бирга 2 бор Ла Лигада зафар қучган. Роналду, Модрич, Кросс, Рамос, Марcело, Каземиро, Навас ва яна кўплаб футболчилар Зидан жамоаси устуни бўлган. Бу жамоа 3 марта кетма-кет "кўҳна қитъа"да чемпион бўлган ягона жамоа ҳисобланади.

"Барcелона" Пеп Гвардиола (2008-2012)

Тики-така услубини футболга тадбиқ этган ва тотал футбол тарафдори Гвардиола фаолияти аввали ҳақиқатан омадли бошланган. У "Барселона" билан қисқа муддат ичида икки бора Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлган ва 3 марта Ла Лига совринини қўлга киритган. Футболни тушуновчи қатлам бу "Барселона"нинг кучини билади. Месси, Иньеста, Хави, Пике, Aлвес, Бускетс ва яна бир қанча юлдузлар Гвардиола қўл остида айни чўққи паллага чиққан. Бу жамоа бир мавсумда ютиши мумкин бўлган барча совринларни ютган жамоа сифатида ҳам тарихда қолган.

Бу жамоаларнинг ҳар бири маълум вақтда ўзларининг энг авж палласига чиққан. Сизнингча, кимнинг жамоаси энг кучли бўлган? Изоҳ сиздан!

Худайқулов КАРИМ

Киритилди: 21.02.2021 17:12. Ўқилди: 7999 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.