Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Ўйнаётган афсона

Бугун 30 март. Серхио Рамос 35га кирди. Бу йигит ҳақида нима ёзишниям билмайди одам. У ҳақда берилган таърифлар, у ҳақда ёзилган эсселар шу қадар кўпки, қай бирини тақдим этишни ҳам билмас экансан шундай пайтда. Қисқа қиламан.

Рамос – ўйнаётган афсона. Энг яхши таъриф шу. Яна бир таъриф борки, Серхионинг ўзи бизга айтиб беради:

“Ўн беш ёшимдан бери “Севилья”даман. Тўрт йил ўтгач, бор-йўғи 19 ёшимда мени терма жамоага чақиришди. Машғулотларидан бирига борар эканман, одатий юмушларимни қилдим: сумкамда эҳтиёжимга керак матоҳлар, бутса ва формам... Чунки терма жамоа машғулотидан ё ўйинидан сўнг уйга қайтасан, бу нарсаларни ўзинг билан олиб юришинг керак.

Ўша куни мен уйга қайтмадим. Балки Лас Росасда соат 23:30да шартномага қўл қўйдим. Трансфер оинаси ёпилишига ярим соат қолганди. Шартноманинг пастки қисмига қўл қўяр эканман, бунга ўша пайти ишонолмасдим. Ҳа, ҳа, ўша куни телефоним смсларга тўлиб кетди. Ҳаётим давомида энг кўп смс қабул қилган куним эди.

Бу имзонинг остида олдинга ташланган катта қадам ва оғир масъулият ётарди. Ҳозир мен яна ўша ғўр давримга қайтиб қолсам ҳам, шу ишга такрор қўл урардим.
Тасаввур қилиш қийин, “Севилья” ўйинчиси бўлиб уйқуга ётасан, “Реал” ўйинчиси бўлиб уйғонасан. Даҳшатку! Ва эрталаб бир жамоага боришингни-да биласанки, у ердаги кийим алмаштириш хонасида сени Рауль, Бекҳэм, Зизу, Икер, Роберто Карлос, Роналдо каби юлдузлар кутиб олади. Ахир, уларнинг бари менинг кумирларим-ку. 12 соатдан сўнг улар билан бир хонадасан. Даҳшатку бу!
Дунё остин-устун бўлиб кетгандек туюларди менга!”

Зўр изоҳлар, а? Ҳа, Рамоснинг гапларида самимият бор. Ўша ғўрлик даврини самимий эслай олган. Лекин бугун у шундай даражага чиқдики, Қироллик клубига келадиган ҳар қандай ёш болакайнинг хаёлидан энди  Серхио номи биринчи бўлиб эсланадиган рўйхат тузилади. Бўлди. Эртак шундай бўлади. “Атлетико” дарвозасига сўнгги сонияларда урган голи каби тугайди ва бошқачаси Рамос каби афсонавий юлдузга ярашмайди ҳам.

Дарвоқе, "Атлетико"га урган голидан сўнг шундай деганди у: "Энди хотиржам ўлсам бўлаверади!"

35 ёшида қайтадан "Реал" билан шартнома имзолаётган йигитнинг камтарлигини қаранг-да энди.

Хайрулла Ҳамидов.

Киритилди: 30.03.2021 16:19. Ўқилди: 6265 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.