Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал», «Барселона» ва «Ювентус» қўшма баёнот беришди

«Барселона», «Реал» ва «Ювентус» клублари Европа суперлигаси лойиҳаси атрофида юзага келган вазият юзасидан қўшма баёнот беришди.

«Суперлига таъсисчи-клубларига нисбатан таҳдидлар, босимлар ва ҳақоратлар бўлди ҳамда бу ҳолат ҳамон давом этмоқда. Бу орқали бизни Суперлигадан воз кечишга мажбур қилишмоқчи. Шундай йўл билан клубларга футбол тизимини музокара йўли билан ҳал қилишга йўл қўйишмаяпти.

12та клуб Европа суперлигасини қуйидаги мақсадларда ташкил қилишди:

a) Ҳозирги беқарор вазиятда футбол саноатига нисбатан ечим тақдим этиш. 12та таъсисчи-клублар Европанинг бошқа жамоалари каби бирдек хавф остида қолишди. Ижтимоий-иқтисодий ҳолатни инобатга олганда, мазкур спорт тури яшаб қолиши учун айни пайтда ислоҳотлар жуда ҳам зарур. Шу боис, 18 апрель куни клублар Суперлигани ташкил қилиш ҳамда УЕФА ва ФИФА билан мулоқотга киришиш истагини билдиришди.

b) Ҳозирги футбол тизимига улкан ҳурмат билан ёндашамиз. Таъсисчи-клублар шунга келишишган эдики, мусобақа УЕФА ва/ёки ФИФА томонидан тан олинсагина Суперлига ўтказилар эди. Шунингдек, мусобақа миллий чемпионатлар билан параллел равишда ўтказилиши кўзда тутилган эди. Аммо, юқоридагиларни маълум қилганимизга қарамай, УЕФА ва ФИФА мулоқотга киришишдан бош тортиб келмоқда.

c) Юзага келган чуқур иқтисодий инқироз туфайли кўпгина клубларнинг йўқолиб кетишини олдини олиш учун Европанинг бутун футбол оиласида молиявий барқарорлик олиб кириш. Европа клубларига тўланиши режалаштирилган ҳар йиллик тўловлар ҳозирда УЕФА тўлаётган пулдан бир неча марта кўплиги фикримизга далил бўла олади. Биз аниқ, шаффоф ва самарали назорат тизимини яратиш орқали молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш қоидасини ўз зиммамизга олдик.

12та таъсисчи-клуб Суперлига орқали жаҳондаги мухлисларга энг юқори даражадаги шоу ташкил қилиб бериш ва футболга бўлган қизиқишни ошириш мумкинлигини тан олишди. Бундан ташқари, мусобақанинг энг асосий мақсадларидан бири аёллар футболини жаҳон даражасига олиб чиқиш эди. Бу футболнинг улкан, аммо ҳозирда охиригача баҳоланмаган имкониятларидан бири.

Суперлигани ташкил қилиш ташаббусини барча турлича қабул қилганини биз тушуниб турибмиз. Бундай муносабатнинг сабабларини таҳлил қилиш ҳақида ўйлаймиз. Биз таклифни имкон қадар қайта кўриб чиқишга тайёрмиз. Аммо биз Суперлига ғоясидан воз кечсак, бу масъулиятсизлик бўларди.

Афсус билан шуни таъкидлаймизки, Суперлига лойиҳасини ташкил қилишдаги дўст-ҳамкорларимиз кеча УЕФА олдида бир қатор мажбуриятларга имзо чекиб, заддиятга тушиб қолишди. Улар изжил ҳаракат қилишмаяпти. Аммо юзага келган муаммолар эса йўқолиб қолгани йўқ. УЕФА томонидан бизга бўлаётган таҳдидларга қарамай, биз мухлислар ва манфаатдор томонлар олдидаги мажбуриятларимизни бажариш мақсадида, футболнинг ривожи ва унинг молиявий барқарорлиги йўлида адекват қарорлар қабул қилиниши учун масъулият ва дадил ҳаракат қилишимиз кераклигини яна бир марта таъкидлаймиз.

ФИФА, УЕФА ва барча манфаатдор томонларга яна бир марта шуни таъкидлаймизки, барча футбол оиласининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида керакли ечимни қабул қилиш учун ҳурмат билан ва босимларсиз, қонунларга мос равишда мунозараларга киришишга бўлган мақсадимиз жиддий», – дейилади клублар тарқатган баёнотда.

Киритилди: 09.05.2021 10:31. Ўқилди: 10192 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.