Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Кучли учлик"нинг бўлғуси ўйинлари ҳақида

Ла Лига чемпионлиги учун курашаётган "Барселона", "Реал Мадрид" ва "Атлетико" клублари ушбу ҳафта 37-тур доирасида ўз ўйинларини ўтказади. Демак, мана шу учрашувларга бироз тўхталиб ўтамиз.

"Реал"ни бироз қийинроқ рақиб кутиб турибди

"Реал Мадрид" жамоаси ушбу тур доирасида "Атлетик Билбао" майдонига сафар қилади. Рақиб жиддий, айниқса ўз майдонида. Ушбу баҳсда "Реал"нинг ғалабаси сўнгги турда чемпионлик учун курашни таъминлаб беради. Айни дамда "қаймоқранглилар"да 78 очко мавжуд, асосий рақобатчиси "Атлетико" эса 80 очко билан пешқадам бўлиб турибди. "Қаймоқранглилар Ла Лигадаги сўнгги 5 ўйинда 2 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубиятни қабул қилиб олди. Уларнинг рақиби "Атлетик" эса айни дам турнир жадвалида 46 очко билан 9-ўринни банд этиб турибди. Бильбаоликлар ҳам сўнгги 5 ўйинда худди "Реал"никидек 2 тадан ғалаба ва дуранг ва бир мағлубиятни қабул қилиб олган. Сўнгги ўзаро 5 ўйиннинг 3 тасида эса "Реал"нинг қўли баланд келган. "Атлетик" эса бир ғалаба қайд этган. Шунингдек, 1 учрашув дуранг билан якунланган.

"Барселона" мотивациясиз ҳолда ўйин ўтказади

Каталония клуби сўнгги ўйинлардаги муваффақиятсиз натижалардан сўнг чемпионлик курашидан деярли чиқиб кетди. Математик имкониятларни йиғиштириб, ҳолис баҳо берсак, клубда ҳеч қандай имконият қолмади. "Кўк-анорранглилар" "Сельта"ни ўз майдонида қабул қилади. Бир қарашда улар асосий фаворит, аммо "Леванте" ва "Гранада" каби қарши муҳим паллаларда очко йўқотган Каталония клубидан ҳар нарса кутса бўлади. Айни дамда каталонияликлар 76 очко билан 3-ўринда бормоқда. "Сельта" эса 50 очко тўплаб, 8-ўринни банд этиб турибди.

Чемпионликка бир қадам

"Атлетико" жамоаси бир неча ой аввал жадвалда яққол пешқадам эди, аммо Симионе шогирдлари кетма-кет очколар йўқотди ва ўз ҳолатини бироз қийинлаштириб қўйди. Турнир якунига 2 тур қолганида "матрасчилар" барибир пешқадамликни ўз қўлига олди ва улар Ла Лига бош совринига жуда яқин. Рақиб ҳам айни дам мотивациясиз ҳолда улар 44 очко билан 11-ўринда. Жамоа турнирда қолиш масаласини ҳал қилган ва еврокубоклар зонаси учун ҳам кураша олмайди. Бундай паллада чемпионликни хоҳлаган "Атлетико" қандай қилиб бўлмасин ғалаба қозониши керак. Мадрид клубининг ҳамма нарса ўз қўлида.

Мана шу тур ўйинлари амалда кўп нарсани ҳал қилиши мумкин. Шунингдек, чемпион масаласига ҳам бу шу турда нуқта қўйилиши мумкин. Демак, Ла Лигада кураш давом этади...

 

Киритилди: 15.05.2021 16:15. Ўқилди: 5188 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.