Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кераксиз "қироллар". Ёхуд ушбу мавсумда "Реал"ни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар

Янги мавсум учун трансферлар ойнаси очилишига ҳам оз фурсатлар қолмоқда. Кўпчилик футбол клублари ушбу кунни интизорлик билан кутишмоқда. Хусусан, Мадриднинг "Реал" клуби трансфер бозорига киришга катта тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа Чемпионлар Лигаси ярим финалидан чиқариб юборилгандан сўнг, Флорентино Перес жамоага ўзгариш кераклиги ҳақида бир нечта интервьюларида айтиб ўтди. Мадридликлар бир неча ойдан бери бир қанча трансферларни амалга ошириш, асосий позицияларни ўзгартириш, шунингдек, футболчиларни сотиш бўйича ишлар олиб бормоқда. Уларнинг ёрдамида иш ҳақи бюджетини камайтириш ва жиддий харидларга тайёргарлик кўриш мумкинлиги ҳақида айтилмоқда. Шунинг учун ҳам Мадрид клуби ушбу мавсумда кўплаб футболчиларини сотиши мумкин. Қуйида биз сизлар билан келаётган трансферлар мавсумдида "Реал"ни тарк этиш эҳтимоли бўлган 10 нафар футболчилар ҳақида суҳбатлашамиз.

Эден Азар (30 ёш)

Белгияликнинг трансфери клуб тарихидаги энг қиммат харидга айланганди. Аммо, икки мавсумдан сўнг бу трансфер ўзини оқламаганлигига кўпчилик мутахасислар амин бўлишди. Азар Мадридда жараҳоатларга ўралашиб қолди ва жуда кўп ўйинларни ўтказиб юборди. Қолаверса, Эден майдонга тушган учрашувларида ҳам жамоага катта ёрдам бера олмади. Бундан ташқари, мадридликлар Чемпионлар Лигасини тарк этганидан кейин футболчи хатти-ҳаракатлари билан "Реал" мухлисларнинг ғазабига учради. Ҳозирда Азар 33,1 миллион еврога баҳоланмоқда. Агар мадридликлар белгиялик бўйича яхши таклиф олишса, клуб футболчини бошқа жамоага қўйиб юбориши мумкин.

Рафаэл Варан (28 ёш)

Варан орқали "Реал" яхшигина пул ишлаб олишга умид қилмоқда. Ҳозирда француз футболчисига Европанинг кўплаб гигант жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Рафаэлнинг ўзи ҳам бошқа чемпионатда тўп тепишга қарши эмас. Ҳозирда футболчини "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва "ПСЖ" клублари ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда. Мадрид клуби ҳимоячининг трансферида 70 миллион евро атрофида пул ишлаб олишни мўлжалламоқда. Агарда, ушбу жамоалар Варанни ўз сафига қўшиб олишга жиддий киришса, "Реал" футболчини сотиб юбориши мумкин.

Гарет Бэйл (31 ёш)

Мадриднинг "Реал" клуби уэлслик футболчига катта умид боғламаяпти. Жамоа иложи бўлса Бэйлни сотиб юбормоқчи, ёки бошқа бирор-бир жамоага ижарага бериб юборишни кўзламоқда. Аввалига, ҳужумчини ичарага бериш ягона имконияти бўлиб туюлганди, аммо Гарет сўнгги пайтларда Премьер-лигада яхши ўйин намойиш этмоқда. Шу сабабли клуб Бэйл орқали яхшигина пул ишлашга умид қилмоқда. Уэлсликнин трансфер суммаси тахминан 10,7 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Марко Асенсио (25 ёш)

Асенсионинг трансфер иши алоҳида мавзу. Сабаби клуб кейинги мавсумда ҳам унга умид боғлашмоқда. Аммо Мадрид клуби Маркога Европанинг гигант жамоалари катта қизиқиш билдираётганини ҳам унутгани йўқ. Агар, жиддийроқ таклиф тушса ва бунга футболчининг ўзи рози бўлса, "қаймоқранглилар" Асенсиони сотиш ҳақида ҳам ўйлаб кўриши мумкин. Испаниялик футболчига ҳозирда Туриннинг "Ювентус" жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Италияликлар Асенсионинг ўйинларини анчадан буён кузатиб келишади. Айни пайтда футболчининг трансфер нархи тахминан 41,9 миллион еврога баҳоланмоқда.

Лука Йович (23 ёшда)

Ушбу серб футболчисининг трансфери мадридликлар раҳбариятининг ишончларини оқламади. Жорий мавсумда клуб уни "Айнтрахт"га ижарага беришган эди, лекин Лука у ерда ҳам ўзини кўрсата олмади. "Қироллик клуби" уни ёзда сотишни ва ҳеч бўлмаса икки йил аввал сарфлаган суммасини бир қисмини қайтариб олиш ҳақида ўйламоқда. 2019 йилда "Реал" клуби сербияликни 60 миллион еврога сотиб олганди. Ҳозирда эса Йовчнинг нархи 25,9 миллион еврога баҳоланмоқда.

Иско (29 ёш)

Исконинг Мадриддаги сафари якунига етган кўринади. Футболчи ва клуб ўртасидаги шартнома 2013 йилда имзоланганди ва ушбу битим мавсум охирида ўз якунига етиш эҳтимоли жуда юқори. Катта эҳтимол билан футболчининг кейинги манзили "Севилья" жамоаси бўлиши мумкин. Чунки, футболчи севильяликларнинг устози Хулен Лопетеги билан яхши алоқаларга эга. Сабаби мураббий ва футболчи Испания терма жамоаси ва "Реал"да бир қанча вақт бирга фаолият олиб боришган. Ҳозирги кунда испанияликнинг нархи 11,6 миллион евро атрофида.

Марсело (32 ёш)

Бразилиялик футболчининг клуб билан шартномаси 2022 йил ёзида тугайди. Шунинг учун мадридликлар келаётган ёзда Марселони трансфери бўйича таклифларни кўриб чиқишга қарши эмас. Сабаби, агар клуб футболчини ушбу мавсум охирида сотиб юбормаса, кейинги йил эркин агент сифатида қўйиб юборисшига тўғри келади. Табиийки, "Реал" буни сира хоҳламайди ва шунинг учун ҳам Марселони сотиш бўйича жиддий ҳаракат қилиб кўришади. Қолаверса, мураббийлар бразилияликнинг таркибда бўлиши Ферлан Менди ва Мигел Гутеррес каби чап қанот ҳимоячиларининг ривожланишига халақит бериши мумкин деб ҳисоблашмоқда. Ҳозирда Марсело 5,4 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Дани Себальос (24 ёш)

Мадридликлар жамоаси Ла Лигага қайтишни истаётган Себальос ўйинларини диққат билан кузатмоқдалар. Лекин, "Реал" раҳбарияти футболчини таркибга қайтариш, ёки яна бошқа жамоаларга ижарага беришни эмас, балки яхшироқ суммага сотиш ҳақида ўйламоқда. Дани ҳозирда "Арсенал" жамоасида ижара асосида тўп сурмоқда. Унга Европанинг кўпчилик жамоалари, хусусан "канонирлар"нинг ўзи ҳам сотиб олиш ҳақида ўйламоқда. Себальоснинг нархи 29,9 миллион евро атрофида этиб белгиланган.

Мариано Диаз (27 ёш)

Мадридликлар Марианони ўтган мавсумда сотмоқчи эди, аммо футболчининг катта маоши (4 миллион евро) муаммога айланди ва бу иш амалга ошмай қолди. Ушбу вазият жорий мавсумда ҳам такрорланиши мумкин, лекин раҳбарият ҳозирда қандай мюаммога дуч келса ҳам футболчини трансферини амалга ошириш ҳақида ўйламоқда. Диаз катта эҳтимол билан собиқ жамоаси "Лион" сафига қайтиши мумкин. Чунки, доминиканлик футболчи бир неча йиллар олдин француз клубида тўп тепган ва ушбу жамоа сафида ўзини ажойиб ўйинларини намойиш этганди. Ҳозирда Марианонинг бозор қиймати 6,4 миллион эврони ташкил этади.

 

Борха Майорал (24 ёш)

Борха бу рўйхатдаги Мадрид жамоасига боғлиқ бўлмаган ягона футболчи. Зидан футболчига умид боғламоқда, аммо жамоадаги ҳужумчиларнинг юқори концентрацияси Борхани ўйин амалиётига эга бўлишига имкон бермаяпти. Футболчи "Рома"да икки мавсумдан бери ижарада ўйнамоқда, италияликлар бу ёзда 15 миллион еврога ва кейинги ёзда 20 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга. Аммо, "бўрилар"нинг янги мураббийи Жозе Моуриньо футболчини ўзи тузадиган таркибга киритадими, ёки йўқми бу номаълум. Борхонинг трансфер бозоридаги қиймати тахминан 25,8 миллион евро атрофида.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 19.05.2021 17:57. Ўқилди: 8861 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.