Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суареслашган "Атлетико". Сирли Эл Пистолеро. Важоҳатли Луис!

Бироз олдин Мадриднинг "Атлетико" клуби ўз тарихидаги 11-Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди. Унда бевосита бир кишининг хизматлари беқиёс бўлди. 

Қуйида эътиборингизга "матрасчилар"нинг ўтказган ажойиб мавсумига оид баъзи маълумотларни тақдим этамиз.

• Суареснинг "Атлетико"даги сўнгги 16 голи жамоага 21 очко олиб келган.

• Диего Симеоне "Атлетико"га келмагунча жамоа одатда 7-ўриндан тепага кўтарила олмаган. У келгач мадридликлар 10 йил ичида ҳали бирор марта ҳам кучли учликдан пастга тушиб кетмади. Орада икки марта Ла Лига чемпионлиги ҳам қўлга киритилди.

• "Арсенал" аъзоси Томас Парти "Атлетико"даги мавсум бошидаги дастлабки 3 ўйини эвазига Ла Лига чемпионлигига эга чиқди.

• "Атлетико" мавсумнинг нақ 26 ҳафтасини турнир жадвалининг биринчилигида ўтказди. Бу клуб шахсий рекорди.

• Суареснинг 16 голи жамоага 21 очко тақдим этиши билан бирга Ла Лига тарихидаги бир футболчи томонидан қайд этилган энг яхши кўрсаткич ҳам ҳисобланади.

Бунинг устига Эль-Пистолеро жамоаси голларининг нақ 33%ида қатнашди.

• Луис Суарес: Мен ўзимни қадрламаган клубда ўйнашни истамайман. "Атлетико" менга жой берди, паст маош эвазига бўлсада бу ерда чемпион бўла олишимни олдиндан ҳис этдим.

Мен "Барса"га буни кўрсатиб қўйишим керак эди. Фаолиятимни Қатар-у МЛСларда тугатишни истамайман. Мен охиригача топ лигада курашмоқчиман.

• Суарес "Атлетико"нинг умумий 26 ғалабасидан 11 тасини биргина ўз голлари эвазига амалга оширди. Бу мутлақ рекорд!

• 2013 йилда "Барса" Давид Виллани "Атлетико"га 5 миллионга сотиб юборганди ва кейинчалик у Мадрид жамоасида чемпион бўлган. Ўшанда Вилла 13 та гол урган эди.

2020 йилда эса "Барса" худди шу ишни Суарес билан амалга оширди. Луис 21 та гол уришга муваффақ бўлди.

• Кайл Уокер "Тоттенхем"ни тарк этди ва 3 марта АПЛни ютди.

Эриксен "Тоттенхем"ни тарк этди ва Скудеттони қўлга киритди.

Триппьер "Тоттенхем"ни тарк этди ва Ла Лигада ғалаба қозонди.

Навбат Кейнгами?!...

• Суарес важоҳати: у "Барса" сафига 2014 йили келиб қўшилгани заҳоти "Атлетико" чемпионлик курашига кейинчалик деярли яқинлаша олмади.
У "Атлетико" сафига қўшилибоқ жамоасини чемпион қилди - ўхшаш тақдирлар ва қизиқ контрастлар! 

Албатта булар шунчаки кутилмаган ўхшашлик ва оддий тасодифлар эмас. Буларнинг барчасида Луис Суареснинг ҳақиқий маҳорати ва "Атлетико"нинг улкан сабри энг муҳим ролларни ўйнаб берди.

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади

Киритилди: 23.05.2021 00:13. Ўқилди: 9939 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.