Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Зидан "Реал"дан зерикди. Унинг ўрнини ким эгаллайди?

Бугун Зинедин Зидан "Реал Мадрид"ни тарк этганини эълон қилди. Шундай қилиб, франциялик мураббий иккинчи бор ўз хоҳишига кўра "қироллик клуби"ни тарк этмоқда. Бунга сабаб нимада?Майдароқ сабаблар кўрсатишимиз мумкин, аммо барибир катта сабаб бу мураббийнинг ўз мавқеини сақлаш учун айрим нарсаларни қурбон қила олишидир.

"Реал"ни кетма-кет уч маротаба Чемпионлар Лигасида чемпион қила олган Зидан бундан 3 мавсум аввал Мадрид клубини кичик тортишув сабаб тарк этган эди. Уна кераксиз, футболчини раҳбарият қадрлаши ва хатто мураббийдан ҳам баланд даражага қўйиши унга ёқмаган эди. Гап ким ҳақида кетаётганини тушунмаган бўлсангиз керак. Ҳозир у футболчи "Тоттенхэм"да ўйнамоқда ва яна "қаймоқранглилар" сафига қайтиш ниятида. Бу қайси футболчилиги ўта сирли бўлиб кетди. Хуллас, Зидан клубга ўз талабларини қўя олади. Агар, клуб унинг талабларини кўтара олмаса у хоҳлаган пайти у ўз лавозимини тарк этишга тайёр. Аслида, ўша пайти Зидан Перес билан келиша олмади, аммо барибир у қайтди ёки қайтаришди десак ҳам бўлаверади.

Бу сафар унинг кетишига нима сабаб бўлди?

Бу мавсум "Реал" ЕЧЛ ярим финалгача борди ва унда "Челси"га мағлуб бўлди. Ла Лигада ҳам клуб охиригача курашди, аммо барибир якунда Мадриднинг бошқа бир клуби "Атлетико" чемпионликни қўлга киритди. Мавсум муваффақиятсиз якунланди, аммо раҳбарият томонидан Зиданга ҳеч қандай эътирозлар бўлмаётган эди. У қила оладиган ишни бошқа бир мураббий бу клубда қилиши қийин. Унинг кетишига, биргина изоҳ берса бўлади. У шунчаки зерикди. Бу клубда ишлашдан ва қайсар раҳбарият билан ҳамкорлик қилишдан зерикди. Янги чақирувлар даври келганини тушуниб етди. Ўз вақтида у "Реал"ни тарк этиб, яна қайтган пайти ўзи тузган "голлактикос"нинг каттароқ қисми сақланиб қолган эди. Айни пайтга келиб ўша пайтдаги футболчиларнинг кўпчилиги ўз фаолиятида пасайишни бошдан кечирмоқда. Катта трансферлар ҳам фақат гапда қолиб кетмоқда. Бироз образларда айтадиган бўлсам, Зидан тайёр маҳсулотлардан яхши таом тайёрлай олади, аммо маҳсулотни ўзи етиштира олмайди. Ҳозир "Реал"ни бошидан қуриш керак. Балки, Зидан буни ҳам уддалай олган бўлар эди. Шунчаки, унинг бунга сабри етмагандир, балки.

Унинг ўрнига ким келади?

Унинг ўрнига "Реал"да Аллегрини кўришимиз мумкин, аммо у айни дам "Ювентус" билан музокараларни бошлаб юборган. Конте эса энг муқобил вариант. У айни дамда ишсиз. Унинг даражаси "Реал"га мос тушади ва у клубга натижалар келтира олади. Фақат бир муаммо шуки, у ҳам жамоа қуриш масаласида мақтана олмайди. У ҳам тезроқ натижа кўрсатишни хоҳлайдиган мураббий. Рауль варианти эса энг сўнггиси ҳисобланади. Тобора шу вариантга яқинлашиб бораётгандаймиз.

Унинг ўзи қайси клубни бошқариши ҳозирча номаълум. "Ювентус" деб айтар эдим, аммо Турин клуб айни дам собиқ мураббийни қайтариш билан овора. Франция терма жамоасида эса Зиданнинг ишлаш эҳтимоли паст. Сабаби, клубда тез-тез ўйинлар ўтказиб, катта футболдан кўпроқ баҳраманд бўлиб юрган мураббийлар, терма жамоаларда ишлашни унча ҳушламайди. У АПЛга бориши мумкин, аммо кимга эканлигини айтиш қийин ёки ПСЖ варианти ҳам яхши. Айни дам Почеттинонинг ҳам келажаги сўроқ остида. Ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ. У ишлашни хоҳласа ҳар қандай қатта клубларда иш топилади. 

                                                                                              Худайқулов КАРИМ тайёрлади

 

Киритилди: 27.05.2021 16:46. Ўқилди: 7951 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.