Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Эл-капитанонинг пойтахтдаги саргузаштлари якунланмоқда

Бир неча кун олдин сайтимизда чиққан хабарда, "қироллик клуби" сардори – Серхио Рамос фаолияти билан боғлиқ маълумот берган эдик. Унда Рамоснинг клуб билан келиша олмаётгани ва Флорентино Перес билан муносабатларига совуқчилик тушгани ҳақида баён этилганди. Ушбу гаплар тобора ҳақиқатга яқин ишга айланиб бормоқда.

Жорий ой охирида расман жамоаси билан шартномаси якунига етиши керак бўлган футболчи, пойтахт клубида ортиқ қола олмайдиган кўринади. 35 ёшли ҳимоячининг ўтган йиллар давомида клуб президенти билан келишмовчиликлари мавжуд бўлган. Улардан бири, коронавирус билан боғлиқ пандемия шароитида барча футболчилар маошлари 10% га қисқартирилиши эди.

Маошларнинг қисқартирилиши жамоадаги кўплаб футболчиларда норозилик уйғотган ва бу нарсани Рамос раҳбариятга билдиргани Пересга ёқмаган. Натижада, клуб Рамос билан шартномани узайтирилишини истамаётир. Тўрт карра чемпионлар лигаси ғолибига бу борада энг ёқимсиз туюлаётган нарса – клуб раҳбарияти маблағларни бир мақсад учун тежаётгани. У ҳам бўлса, «ПСЖ» ёш ҳужумчиси – Кйлиан Мбаппе трансфери. Серхио клубининг ушбу сиёсатини адолатсизлик деб ҳисобламоқда.

Қолаверса, бу ёзда қилинган катта трансферлардан бири бўлган, Давид Алабанинг «Бавария»дан оли келиниши ҳам Рамос учун "кетиш куйи"ни бошлаб берди. Дарҳақиқат, австриялик футболчи Рамосдан етти ёш кичик ҳамда келажакда марказий ҳимоядаги асосий рақибга айланиши катта эҳтимол эди. Мана шу муаммоли масалалар фонида испан нашри «AS» томонидан тарқатилган хабарда, Рамосни жамоадан кетиши, деярли узил-кесил ҳал қилиб қўйилди. Яна бир Испаниянинг нуфузли онлайн нашри «Cuatro»да чиққан маълумотда, 30 июнга қадар янги шартнома имзоланиши мумкинлиги ва унгача ҳеч нима маълум бўлмаслиги таъкидланган.

Рамос ўз трансфери ҳақида келаётган кунларда уюштириладиган матбуотда кенг оммага очиқлаши айтиб ўтилган. Унда "Реал Мадрид" билан бўлган 16 йиллик ҳамкорлигидан сўнг, ўзининг кейинги потенциал клуби қайси бўлишига ойдинлик киритиши керак бўлади. Испаниялик футболчига Англиянинг топ 6 лигидан, "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Манчестер Сити"лар катта қизиқиш билдирган. Қолаверса, Лига 1'нинг энг бой вакили бўлган «ПСЖ» учун ҳам футболчининг хизматлари зарур бўлиши мумкин.

2020/21 йилги мавсумнинг катта қисмини жиддий жароҳатлари сабаб ўтказиб юборишга мажбур бўлган ҳимоячи, ўз ҳохиши билан Евро мусобақасига бормаслигини билдирган. Эндиликда, у бутун ёзни жароҳатлардан тикланиш ва дам олиш билан ўтказади. Агар «қаймоқранглилар» билан шартнома узайтирилмаса, марказий ҳимоячи клубни ҳақиқий афсоналар сингари тарк этади. У ўн олти йил давомида 670 та ўйинда майдонга тушиб, 100 дан ортиқ голга муаллифлик қилди. Умумий 22 та совринни бир клуб сафида қўлга киритди. Улар орасида беш маротаба Испания чемпионлиги, 4 та ЕЧЛ кубоги, 2 маротаба Испания кубоги ғолиблиги, ва яна тўрт карра Испания суперкубоги ва шунча клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати кубоклари жамланган. Шубҳасиз, Рамос ёрдамида қўлга киритилган тарихий натижалар, буюк клуб билан тарихда қолиши аниқ!

Жалолиддин ИСМАТОВ тайёрлади.

Киритилди: 06.06.2021 06:30. Ўқилди: 6709 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

03.03.2026. Ла-лига. 26-тур.
01:00
Реал Мадрид
0-1
Хетафе

Навбатдаги учрашув

07.03.2026. Ла-лига. 27-тур.
01:00
Сельта
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.