Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Яна бир афсона "қироллик клуби"га сиғмай қолди ёки сиғдиришмади

"Реал Мадрид" жамоасининг афсонавий футболчиси Серхио Рамос клубни тарк этишини эълон қилди. Очиғини айтсам, бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди. Турли янгиликларга қарамай, барибир уни "қироллик клуби"да қолишини кутган эдим. Ундай бўлмади, Рамос 16 йиллик мазмунли фаолиятидан сўнг севимли жамоасини тарк этади.

Рамос сиймоси

Ўзининг темир ҳарактери билан у кўплаб мухлисларнинг жиғига теккан бўлсада, аслида у тенгсиз ҳимоячилардан бири ҳисобланади. Майли, унинг айрим ҳурмача қилиқлари ўз йўлига, нима бўлган тақдирда ҳам бу нарсалар унинг даражасига ва савиясига катта таъсир ўтказмайди. Айримлар ҳатто Рамоснинг шу ҳаракатлари учун унга мухлислик қилади. "Реал" сўнгги 10 йилликнинг энг совриндор жамоалардан бири саналади. Албатта, бунда кўплаб футболчи ва мураббийлар қатори Рамоснинг ҳам ҳиссаси катта. Мен мазкур ғалабаларга энг кўп ҳисса қўшган 3 шахсдан бирини Рамос деб айтган бўлар эдим. Қолган икки шахсни мантиққа таянмай, шунчаки натижаларга қараб ҳам айтса бўлади. Хуллас, Серхио бу клуб сафида беминнат ҳаракат қилди. Унинг кўплаб сариқ, қизил карточкалар олиши, жанжаллар, дисквалификациялар барча-барчаси шу клубнинг фойдасини ўйлаганидан, бошқа ҳеч нарса эмас. Одатда, у майдонда нима қилса ҳам, майдон ташқарисида ҳар доим ўзгалар билан дўстона муносабатда бўлувчи, оғир-босиқ йигитчага айланар эди. Эсимда у бир "эль-класико"да Пуйольнинг йузига зарба беради, аммо бу учун кечирим сўраб, терма жамоада у билан кўплаб ўйинлар ўтказади. Мессини ҳам майдонда йиқилишига кўп сабабчи бўлган "эл капитано" аргентиналикни энг яхши футболчилардан бири деб билишини кўп таъкидлаган. 90 дақиқа ичидаги унинг айрим ҳаракатларини оқламайман, аммо у майдондан ташқарида ўзини жентелменлар каби тутар эди.

"Реал" афсонаси

2005 йилнинг ёзида "Реал Мадрид" клубига келиб қўшилган Серхио, "қироллик клуби" тарихидаги энг фойдали трансферлардан бири бўлди десам адашмаган бўламан. Унинг Мадрид жамоасига нима бера олганини футболни сал бўлсада тушунувчи одам билса керак. Шу 16 йил марказий ҳимояда унинг ёнидагилар ўзгариб турди. Аввалига Арбелоа, сўнгра Пепе ва сўнгги йилларда Варан унинг ёнида ҳаракат қилди. Касильяс "Реал"ни тарк этганидан кейин у сардорликни ўз қўлига олди. Ундан ёши каттароқ Пепе эмас ёки юлдуз Роналду эмас, айнан Рамос. У ҳарактер жиҳатдан ҳам ҳақиқий сардор эди. Кимдир менга жамоа сардори қандай бўлиши керак деган саволни берса, "Рамос каби" дея жавоб берган бўлар эдим. Курашувчанлик, совуққонлик, ҳаммаси унда намоён. Ҳар бир сифатга изоҳ бериб ўтишни лозим топдим:

Курашувчанлик

2014 йилдаги "Реал" ва "Атлетико" ўртасидаги финал кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Ўшанда "қироллик клуби" ўз ҳамшаҳарларига қарши ўйинда деярли ҳеч нарса қила олмаётган эди. Симеоненинг ҳимоявий тактикаси ўшанда ўзининг энг чўққи палласига чиққан ва бундай ўйинга қарши кўплаб жамоалар тайёр эмас эди. Келинг бироз фантазияни ишга соламиз. Голливуд фильмларини кўп томоша қиладиганлар билади. Иложсиз паллаларда бир қаҳрамон чиқади ва у ҳаммасини ўзгартиради. Ўйинга қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган бир пайтда "Реал" 1-0 ҳисобида мағлуб бўлаётган эди. Шу пайтда мадридликлар бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. Модричнинг узатмасиданг сўнг ўша ҳаммасини ўзгартириб юборовчи қаҳрамон бош билан зарба йўллаб ҳисобни тенглаширди. Бу гол "Атлетико"нинг қўрқинчили туши десам адашмаган бўламан. Шундан сўнг "матрасчилар" экстра таймларда яна учта гол қабул қилиб олди. Чунки, "эл капитано"нинг ўша бош билан зарбаси рақибни ухлатиб қўйган эди ва ўйин сўнгигача улар қайтиб уйғонмади. Ҳа айтганча, "Уддалаб бўлмас иш" фильмини кўпчилик кўрган бўлса керак. Мен ҳам яқинда ушбу фильмнинг барча қисмларини кўриб чиқдим. Негадир кўриб бўлгач, Рамоснинг ўша финалдаги голи эсимга тушди. Ўхшашлик нимадалигини билиш учун, ўша кинони ва ўша финални кўрган бўлишингиз керак.

Совуққонлик

Рамос жуда ҳам совуққон футболчи бўлганига ҳеч ким шубҳа қилмаса керак. Унинг шу даражага чиқишига ҳам ёрдам берган ҳислатлардан бири айнан шу, аслида. Ундаги бу сифат нафақат ҳимоявий ўйнда, балки ҳужумда ҳам мавжуд. Роналду кетган "қаймоқранглилар" сафида айнан у пенальтиларни амалга оширди. Испания терма жамоасида ҳам бу вазифа сўнгги йилларда унга ишониб топширилар эди. У ҳимоячи ва айрим ҳужумчиларга гол уриш керак пайти, бу вазифани бажаришига ягона сабаб ҳам, аслида унинг совуққонлигидир.

Жанговорлик

Бу ҳислат унинг қон-қонига сингиб кетган ва ўйин давомида бу кўриниб туради. Уни талант жиҳатдан мақтай олмайман, аммо юқоридаги сифатлар уни шу даражага олиб чиққан. Улар ичида энг кўзга кўринадигани айнан жанговорлик бўлса керак. У шунчалик жанговорки, айрим дақиқаларда футбол ўйнаётганини ҳам унутиб қўярди. Ундан ростдан ҳам яхши жангчи чиққан бўлар эди. Буни Салаҳ, Суарес ва яна бир қатор футболчилар тасдиқласа керак.

Унинг "Реал"дан кетиши ҳақида

"Реал Мадрид" ҳар доим кучли футболчиларга эга ажойиб жамоа. Фақат бу клуб кетаётган футболчиларни ҳар доим ҳам ҳурматини ўз ўрнига қўймайди, хатто айрим ҳолларда афсоналарнинг ҳам. Кўпчилик афсоналар қатори у ҳам "қаймоқранглилар"дан унчалик ҳам рози бўлиб кетмаяпти. У клуб билан янги шартома борасида келиша олмади. Унинг кетишига асосий сабаб деб Флорентино Переснинг қайсарлигини айтган бўлар эдим. Нима бўлган тақдирда ҳам, биз уни бошқа жамоада кўрадиган бўлдик. "Қироллик клуби"ни кўпчилик етакчилар сўнгги пайтларда бемаврид тарк этмоқда. Бу клуб учун яхши ҳолат эмас. Ўйлашимча, ҳаммасининг бошида турган "етакчи"нинг ҳам кетиш вақти келди, бироқ уни кетказадиган одамнинг ўзи йўқ, ҳозирча.

 

                                                                         Худайқулов КАРИМ мақоласи

Киритилди: 17.06.2021 20:08. Ўқилди: 4821 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.