Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Перес «Реал» афсоналарини ҳақоратлади

Испаниянинг "El Confidencial" нашри «Реал Мадрид» президенти Флорентино Переснинг овози ёзилган шов-шувли материаллар чиқарди. Унда клуб афсоналари кескин танқид қилинган ва хақоратланган. Баъзи бирларини келтириб ўтаман:

— Роналду тентак. У ахмоқ, соғ эмас.

— Моуриньо ва Роналду эгоистлар. Бу бузилган одамлар. Ҳақиқатни кўра олишмайди. Агар ўзини тўғри тутганда янада кўп ишлаб топишарди.

— Касильяс ва Рауль «Реал» тарихидаги икки энг катта муғомбирлар. Касильяснинг ақли йўқ. Аёлининг олдида ўзини йўқотиб, ёш болага айланиб қолади. Уни ҳамма яхши кўради. Лекин, у «Реал» дарвозабонлигига мос эмас. У «Реал»нинг омадсизлиги. Яна битта шунақаси бу Рауль.

— Дель Боске умуман мураббиймас. Тактикани билмайди. У шунчаки аҳмоқ. У фаолиятимдаги энг катта ёлғончи. Унинг пайтида Фигу, Йерро ва Рауль клубда каттароқ обрўга эга бўлишган.

Бу Перес томонидан хақиқатдан айтилган гапларнинг бир қисми. У бу фикрларни анча аввал ким биландир шахсий мулоқотда билдирган. Йиллар ўтиб оммага тарқалди. Флорентино бунда журналист Хосе Антонио Абелланни айбламоқда. Унинг фикрича, Абеллан ёзувларни эълон қилмаслик учун 10 миллион евро талаб қилган. Перес журналистни судга бермоқчи.

Албатта, шахсий мулоқотни оммага чиқариш яхши эмас. Бу алоҳида мавзу. Мен эса бу воқеада бир нарсани англаяпман. «Реал Мадрид» ўз афсоналарига эътибор қилмаганнинг ортида Переснинг шахсий адовати, ўзидан юқорилаётганни қабул қилолмаслик, тан олмаслик ва ҳурматсизлик ётибти. Унинг асл феъли очилди. Бу инсон у бошқараётган клуб учун оламшумул ғалабалар олиб келган буюк шахсларни камситиш, ўзидан паст кўриш, хизматларини ерга уриш билан шуғулланган. Касильяс, Рауль, Рамосдек фидойи лидерлар бекорга «Реал»дан хафа бўлиб кетишмаган. Ҳаммасининг ортида Флорентино каби эгоист ва адекватликдан йироқ раҳбар турибти. Ўша ёзувлардаги фикрлар анча эски. Масалан Дель Боске ўшандан сўнг терма жамоада Жаҳон ва Европа чемпионлигини қўлга киритди.

Переснинг ўз қўл остида ишлаган катта номларни обрўсизлантириш сиёсати бугунга келиб ҳақиқий юзи намоён этилишига сабаб бўлди. У ҳақоратлаганларни эса бутун дунёда миллионлаб мухлислар эъзозлайди ва ҳурмат қилади.

Даврон Файзиев.

Киритилди: 16.07.2021 07:40. Ўқилди: 8284 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.