Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роналду «Реал»га қайтадими? Футболчи масалага ойдинлик киритди

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкинлиги, Карло Анчелотти уни Мадридга чорлаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Португалиялик футболчининг ўзи масалага ойдинлик киритди.

“Мени яхши биладиганлар ишимга қанчалик синчковлик билан ёндошишимдан хабардорлар. Камроқ гап, кўпроқ иш - бу фаолиятим бошидан бери шиорим бўлиб келади. Бироқ, сўнги пайтларда гапирилган ва ёзилганлардан келиб чиқиб ўз позициямни қайд этиб ўтмоқчиман. Менга ҳам инсон, ҳам футболчи сифатидаги ҳурматсизликдан ҳам ёмон ҳолат бор. Яъни, келажагимнинг енгилтаклик билан ёритилиши ўша тилга олинаётган клублар, ундаги ишчилар ва ўйинчиларига нисбатан каттароқ ҳурматсизликдир.

Менинг "Реал"даги тарихим ёзиб бўлинган. Сўзларда, рақамларда, видео-ёзувларда ва сарлавҳаларда қайд этилган. Булар "Бернабеу" музейида ва клубнинг ҳар бир мухлиси қалбида сақланади. Эришганларимдан ташқари, шу 9 йил давомида "Реал"га нисбатан қаттиқ меҳр ва ҳурмат ҳис этганман. Бу туйғуларни ҳозиргача сақлаб келаман ва қадрлайман. Биламанки, "Мадрид" мухлислари ҳам доим менинг сиймойимни юракларида сақлашади. Мен эса уларни.

Испания воқеасидан ташқари бошқа лигалар клублари билан боғлиқ янгилик ва ҳикоялар пайдо бўлди. Ҳеч ким хақиқатни аниқлаштиришни ўйламади. Мен одамларни номим атрофидаги ишлардан тийилишга чақириб, жимликни бузяпман. Мен фаолиятим ва ишимга диққатимни қаратиб, бунга ўзимни бағишлаб, йўлимда чиққан синовларни енгишда давом этаман. Қолгани-чи? Қолгани шунчаки гап-сўз”.

P.S. Бу ерда Роналду билиб билмай маълумот тарқатувчиларга қарата гапиргани тушунарли. Сал мавҳум қолгани "Ювентус" сўзи ишлатилмаганидир. Баёнот жавобдан кўра саволларни кўпайтирди. "Реал" унинг учун тарихда қолганини тушундик, лекин клубга нисбатан ҳамон туйғулари борлигини айтяпти. Менимча, унинг "Реал" билан муносабатига нимадир ёки кимдир тўсқинлик қилмоқда. Ана шу мессежни сезгандек бўлдим. Ким? Кимки Роналдудан катта қудратга эга.

Киритилди: 18.08.2021 06:14. Ўқилди: 12064 марта. Фикрлар: 7 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

07.03.2026. Ла-лига. 27-тур.
01:00
Сельта
1-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
01:00
Реал Мадрид
-:-
Эльче

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.