Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. Анчелотти билан «Реал» юқори даражасига қайтиши мумкин

Мадриднинг «Реал» жамоаси Чемпионлар Лигаси янги мавсуми учун қадйномани эълон қилди.

Ўтган мавсум тугаганидан кейин жамоа бошқарувини қўлга олган Карло Анчелотти ёзги трансферлар ойнасида бир қатор футболчиларни ўз сафига қўшиб олиш устида ишлади. Эдуардо Камавинга трансфер ойнасининг сўнгги кунларида «Реал» аъзосига айланди. Дани Себалёс «Арсенал»дан ижара муддатини ўтаб қайтди. Гарет Бейл ҳам янги мавсумда «қаймоқранглилар» сафида ҳаракат қилади. Хамес Родригесни қайтаришга уринган мутахассис ўз мақсадигга ета олмади. Бундан ташқари, ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг ҳам трансферини кўплаб футбол ишқибозлари ва мутасаддилари кутишганди, лекин бу амалга ошмади. Рамос ва Вараннинг ўрни Алаба ҳамда Валехо эвазига тўлдирилди.

Жамоанинг ЕЧЛда иштирок этадиган тўлиқ таркиби билан танишиб олинг.

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин

Ҳимоячилар: Дани Карвахал, Давид Алаба, Эдер Милитао, Хесус Валехо, Начо, Марсело, Ферлан Менди.

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Лукас Васкес, Дани Себальос, Иско, Эдуардо Камавинга.

Ҳужумчилар: Эден Азар, Карим Бензема, Марко Асенсио, Лука Ёвич, Гарет Бейл, Винициус Жуниор, Родриго, Мариано Диас.

 

Таркибга назар соладиган бўлсак, юқори савияли жамоа шаклланганини кўриш мумкин. Тибо Куртуа нафақат клубда, балки бутун жаҳонда энг яхшилардан бири ҳисобланади. Унга рақобат қиладиган посбон эса Андрей Лунин. Украиналик йигитча ўз навбатини кутишдан бошқа иложи йўқ.

 

Ҳимоя чизиғида Серхио Рамос ва Рафаэл Вараннинг ўрни билинмай қолмайди. Давид Алаба улардан бирининг ўрнини босиши мумкиндир. Аммо, Хесус Валехо эса бу ишни бажара олишига ишониш қийин. Яхшиямки, клубда Начо ва Эдер Милитао сингари ҳимоячилар ҳам бор. Асосий юк уларнинг бўйнига тушса ажаб эмас. Қанотларда Карвахал ва Менди асосий латераллар ҳисобланишади. Ёши ўтиб қолган Марсело ҳамда кўплаб амплуада ўйнай оладиган Лукас Васкес ротация сифатида майдонга туширилиши мумкин.

 

Ярим ҳимоячилар орасида Лука Модрич ва Тони Кроос жамоанинг алмаштириб бўлмас футболчилари саналишади. Уларнинг кетидан Каземиро ва Федерико Вальверде келишмоқда. Иско ва дани Себальос захира варианти ҳамда жамоага янги келиб қўшилган франциялик Камавинга асосий таркиб учун ўз устида қаттир ишлашига тўғри келади. Акс ҳолда, унинг тақдири Такефуса Кубоникидек бўлиси, яъни ижарада сарсон бўлиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Карло Анчелотти ҳужум чизиғида кўплаб танловларга эга. Карим Бензема, Эден Азар ҳамда Винициус Жуниор асосий учлик бўлиши кутилмоқда. Родриго, Бейл ва Ёвич уларга ўринбосар ҳисобланишади. Мариано Диас жорий мавсум «Реал»нинг кўп ўйинларини майдонда эмас, унинг ташқарисида ўтказса керак, балки унга ҳам имкон берилар. Буни вақт кўрсатади. Олдиндан қайси футболчи мавсумни 100 фоиз ўтказа олишини билиб бўлмайди. Жароҳатлар ва бошқа сабаблар ҳам бўлиб қолиши мумкин. Ҳозирги таркиб эса Европа Чемпионлар Лигаси соврини учун курашишга тайёр. Анчелотти шундай масаллиқ билан янги мавсумда янгича кўринишдаги ўйин услуби - "таом тайёрлаши"га умид қиламиз.

Сиз ушбу мавсумда «Реал»нинг натижалари қандай бўлади деб ўйлайсиз?

Киритилди: 08.09.2021 11:33. Ўқилди: 4207 марта. Фикрлар: 17 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

07.03.2026. Ла-лига. 27-тур.
01:00
Сельта
1-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
01:00
Реал Мадрид
-:-
Эльче

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.