Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал»ни буюкка айлантирган буюклар

Футбол дунёсида энг катта мухлислар аудиториясига эга клублардан бири бу, шубҳасиз Мадриднинг «Реал» клуби саналади. Балки энг кўпи ҳам ушбу жамоададир. Йиллар давомида «Сантиагу Бернабеу» остонасидан не-не катта номлар ўтмади дейсиз. Улар ичида футбол мухлиси билмайдигани деярли бўлмаса керак. Масалан: Икер Касиляс, Зинедин Зидан, Роберто Карлос, Луиш Фиго, Эмильо Бутрагуэньо, Роналдо Назарио, Кака, Гути, Девид Бекхем, Хаби Алонсо, Фабио Каннаваро, Гарет Бейл, Карим Бензема, Марсело, Педа Миятович, Мануэл Санчиш, Иван Замороно, Пако Буьо. Фернандо Редондо, Пирри.
Ушбу рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин, албатта. Бу борада «Реал»га тенг келадигани бўлмаса керак. Футбол оламида қайси ўйинчи юлдузга айланса, унга айнан биринчилардан бўлиб қироллик клуби интилар эди. Ўз навбатида бу шонли жамоада ўйнашни истамайдиган футболчиларни топиш ҳам мушкул иш. «Қаймоқранглилар» Европада рекорд даражада 13 марта зафар қучган. Ҳатто, улар ФИФАнинг «аср жамоаси» унвонига сазовар бўлишга ҳам улгурган. Аммо масалани бошқа томони ҳам мавжуд. Клубга бундай машҳурлик ва шарафни кимлар тақдим этганди? Бу саволни жавоби оддий – футболчилар. Ўша футболчилар клубни буюк қилди. Ўз навбатида жамоа ҳам уларга юлдузлик мақомини берди. Қуйида «Реал»нинг эътиборга молик бўлган бир нечта ана шундай футболчилар ҳақида фикр юритамиз.

1. Раймонд Копа

Копа «Реал» таркибида Европа кубогини қўлган киритган илк французга айланган. У 1957 йилда жамоаси билан турнир финалида «Фиорентина»ни 2-0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Бу ғалабадан кўп ўтмай, Копа олтин тўп соҳибига айланади. Итальянлар устидан ғалаба, Копанинг «Реал»даги қисқа, 3 йиллик мувафаққиятли одимининг энг биринчиси эди. У клуб билан кейинги икки йилда ҳам Европа чемпиони мақомига эгалик қилади. «Кичкина Напалён» номи билан машҳур бўлган Копа, ўша пайтда жамоа ҳужум чизиғидаги яна бир талантли футболчи Ференк Пушкаш билан ажойиб тандемга айланган. У 3 йилда 79 та ўйинда 24 та гол уришга эришган эди.

2. Лука Модрич

Яна бир олтин тўпга сазовар бўлган футболчи Модричдир. У 2018 йилда бу мукофотга эгалик қилди. Унгача эса 3 марта кетма-кет Чемпионлар лигаси совринини ютишга улгурган эди. Хорватиялик футболчи 2012 йилдан бери «Реал»нинг ярим ҳимоясида ижодий фигура саналади. У жаҳон даражасида узоқ ва барқарор ўйин кўрсатиб келмоқда. Гарчанд Модрич ҳисобида биттагина Испания чемпионлик титули бўлса ҳам, 4 марта ЕЧЛ ғолиблиги, уни бутунлай бошқа даражада эканини кўрсатади.

3. Серхио Рамос

2005 йилда «Севилья» таркибидан ёш йигитча «Реал»га олиб келинади. Ўша пайт ундан ҳали нималар кутилиши номаълум эди. Аммо тез орада Рамос номини дунё таниди. Ҳимоячи «Бернабеу»да ўз жамоаси ярим майдонида қалқон бўла олди. Унинг маҳорати феноменал эди. Ҳозирга келиб собиққа айланган футболчи клубдаги 16 йиллик фаолияти давомида ҳар бир мавсумда гол уришга эриша олган. Бу даврдаги 101 голи билан Рамос жамоасига 4 та ЕЧЛ ғолиблиги ҳамда 5 та Испания чемпионлигини келтирди. Ҳимоячи табиатан мудофаа учун туғилгандек, гўё. Балки у Перезнинг амалга оширган энг яхши ишларидан бири бўлгандир. Рамос Испания тарихида ҳам энг кўп майдонга тушган футболчи саналади.

4. Рауль

Рауль шубҳасиз Мадриддаги энг яхши тўпурар бўлган. Унинг натижалари ҳайратланарли эди. Аммо Роналдунинг келиши, буни ўзгаришига сабаб бўлган. Шундай бўлса ҳам испаниялик ҳужумчи қироллик клуби таркибида энг ёрқин ном сифатида эсланади. У 323 маротаба бир клуб сафида гол уришга мушарраф бўлган. Рауль типик «Реал» афсонаси, руҳан тетик жамоа сардори эди. Унинг даврида клуб олти марта Испанияда, уч маротаба эса Европада зафар қучган. Рауль 741 марта оқ формани кийиб майдонда ҳаракат қилган ва бу клуб тарихидаги мутлақ рекорд саналади.

5. Криштиану Роналду

Ушбу шахсга ортиқча сайқалли фикрлар билдиришнинг ҳожати йўқ. У Мадридда нималар қилганини ҳамма билади. У футболда нима қилиш керак бўлса барчасини қилди, буни бир клубда бажарди. 5 карра олтин тўп соҳиби ўз фаолиятини ҳозир ҳам муваффақиятли давом эттириб келмоқда. Ўша даврларда Роналду инсон қиёфасидаги роботга қиёсланар эди. У ўйнаган ўйинларидан кўра кўпроқ гол урган ҳужумчи, ҳайратга сазовар амплуа эгаси саналади. Унинг «Реал» сафида 438 марта майдонда кўриниш бериб, 451 марта дарвозани ишғол этгани буни яққол исботи бўла олади. У инсон ақли етган футболдаги барча голли рекродларни бузиб ташлади. Гарчанд Роналду ва Месси ҳақида баҳслар ниҳоясига етмаган бўлсада, португалиялик «Реал»га келгача биринчи ўринга лойиқ футболчига айланган эди.


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Киритилди: 08.09.2021 21:18. Ўқилди: 7891 марта. Фикрлар: 8 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

07.03.2026. Ла-лига. 27-тур.
01:00
Сельта
1-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
01:00
Реал Мадрид
-:-
Эльче

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.