Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Италияга талпинган кўнгиллар: А серияга кимлар ташриф буюрди?

Ёзги трансферлар ойнаси бизга бир нечта ажойиб харидларни тақдим этди. Бутун Европа клублари ёз давомида ўз футболчиларини қидириш билан вақт ўтказди. Айниқса, Италия клублари анча янгиликларни амалга оширди. Бу бошқа чемпионатдан бўладими ёки ички кўчишлар, барибир клублар савиясини белгилаб берувчи ва таъсир этувчи кучга эга бўлди. Қуйида сиз билан А серияда амалга оширилган энг яхши трансферлар ҳақида гаплашамиз.

1. Мерих Демирал – «Аталанта»

Ўтган мавсумда «Ювентус»дан марказий ҳимоячини ижарага олган «Аталанта» уни сотиб олиш шарти билан таркибга қабул қилган эди. Демирал Италияда бир мавсумда йил ҳимоячиси номига лойиқ топилади. Клуб Кристиан Ромерони Демиралга алмаштирди дейиш мумкин. Бу жамоага фақат фойда келтиради. Чунки Демирал ўта тажрибали футболчи.

2. Мануэл Локателли – «Ювентус»

Трансферлар ойнаси очилган пайтда биз айнан мана шу харидни кутган эдик ва бу содир бўлди. Локателли Туринга кўчиб ўтди. Собиқ «Сассуоло» юлдузи «Юве» жамоаси марказига ўйин назорати борасида ижобий баланс беради. У Туринга яна шонли юришларни қайтара олиши тахмин қилинган. Супер маэстро деб ном олган Мануэл плеймейкерликни яхши ўзлаштирган.

3. Хоакин Корреа – «Интер»

Милан шаҳрининг амалдаги чемпионлари ёзги трансферлар ойнасида бойиди, аммо ўз етакчиларидан маҳрум бўлди. Лукаку ва Ҳакимини Евромайдондаги рақибларига сотиб юборган клуб, яхши трансферларга ҳам қўл урган. Улардан бири ва кўп таъкидлангани, Хуакин Корреадир. У «Лацио»дан сотиб олинди. Илк мавсумдаги дебютидаёқ «Верона»га қарши майдонда ўзгаришлар қила олди. Корреа тез орада «Сан Сиро»ни «ёндириши» мумкин.

4. Маттиа Заканьи – «Лацио»

Римликлар бу ёзда Корреани йўқотди. Аммо улар Закайнини қўлга кирита олди. Уни Италиядан ташқарида яхши танимасликлари мумкиндир, бироқ 26 ёшли ҳужумчи рақиблар учун яхши бошоғриқ бўлиш хусусиятига эга. Заккайни ақлли ҳужумчи ва жуда ҳам тезкор саналади. У Маурицио Сарри бошчилигида яхши натижага эриша олади. Шунингдек, жамоанинг ҳужумкор тизимини барпо этиши мумкин.

5. Теун Копмейнерс – «Аталанта»

Европанинг элит клублари эшелонидаги қисми Коопменерсга қизиққан эди. Ҳатто, «Ливерпуль» ҳам. Аммо «Аталанта» иқтидорли нидерландни ўзига «бўйсундира олди». 23 ёшли футболчи майдоннинг марказий қисмида етакчига айлана олади. Ундан кўп нарса кутилмоқда. Гасперини бекорга «АЗ Алкмаар»га бу футболчи учун 12 миллион евро тўлагани йўқ, ахир...

6. Элдор Шомуродов – «Рома»

Ёз бўйи римликларга яхши бир ҳужум вакили кераклиги ҳақида кўп гапирилди. «Рома» бу пайтда ўз нишонлари ортидан қуваётган эди. Уларнинг бири Шомуродовдир. Ёрқин ўзбек футболчиси бу ёзда «Женоа»дан Италия пойтахтига йўл олди. У аллақачон ўзини барча учун исбот эта олган. Гарчанд у жамоада кафолатланган асосий таркиб футболчиси бўлмасада, Жозенинг асосий қуролига айланиши мумкин.

7. Патрик Кутроне – «Эмполи»

Кутроненинг фаолияти жуда беқарор эди. Асли «Милан» ҳужумчиси бўлган 23 ёшли футболчи анча йиллардан бери «Вулверхемптон», «Фиорентина» ва «Валенсия»даги ижараларда юриб қайтди. Унинг дарбадарлиги дебютант клуб «Эмполи»да якун топди. Ҳозирда у ғалабалар учун тайёр ва буни «Юве»га қарши ўйинда исбот эта олди.

8. Марко Арнаутович – «Болонья»

Бир нечта бешлик клублари радарида бўлган Марко бу ёзда Европага яна қайтди. Унинг Хитойдаги саргузаштлари якун топгач, Италиянинг энг ўртамиёна клуби «Болонья»га келиб қўшилди. У доимо жарима майдончаси атрофида хавфли бўлган. Бу «россоблюлар» учун яхши пойдеворга айланиши мумкин.

9. Альваро Одриосола – «Фиорентина»

Алваронинг фаолияти бундан уч йил илгари «Реал»га кўчганидан сўнг, юксалиб кетиши тахмин қилинган эди. Бироқ бундай бўлмади. Мадридликлар уни Италияга сотиб юборди. Бинафшаранг либос эгалари футболчига ўзини намойиш этиши учун яхшигина имконият яратмоқчи. Ўнг қанот ҳимоячиси йиллар давомида барқарор ўйнай олмаётган эди. «Фиорентина» раҳбарияти эса испанияликни таланти ҳали тўлиқ кўринмаганини сезди шекилли, дарров уни жалб қилди. У Италияда кучли мудофаа ясаши мумкин. Бу жараённи эса кузатишда давом этамиз.

10. Тамми Абрахам – «Рома»

Анча ўйлардан кейин, оҳири барибир сотиб юборилган футболчи янги клубига тезда мослашиб кетди. У илк баҳсларданоқ ўзини кўрсатиб, голлар ура бошлади. «Челси»да жой топа олмаган Тамми, Италияда юксалишни лозим кўрди. «Рома» эса у орқали ҳужумини кучайтириб олди. Тўғри, клуб ёзда таркиб учун анчагина ҳаражатга ботди. Эндиликда, буни натижасини кўришдан умидвор бўлиб турибди. Ҳархолда, бекорга Абрахам учун 35 миллион фунт сарф этилмаган.

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Киритилди: 09.09.2021 21:18. Ўқилди: 4073 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

07.03.2026. Ла-лига. 27-тур.
01:00
Сельта
1-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
01:00
Реал Мадрид
-:-
Эльче

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.