Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. Бугунги марказий учрашувлардан бири - «Интер» ва «Реал» клублари ўртасидаги баҳс учун превью

Бугун Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган яна бир марказий учрашув - «Интер» ҳамда «Реал» жамоалари ўртасидаги баҳс ўтказилади.

Олдинги учрашувлар

Жамоалар шу пайтга қадар ЕЧЛ номи билан аталганидан бери ўзаро 4 маротаба тўқнаш келишган. Шулардан учтасида мадридликлар устун келишган ва бир ўйин Милан клуби ғалаба қозонган. Тўплар нисбати: 8-5, «Реал» фойдасига. Илк бор томонлар 1998/99 йилги мавсум гуруҳ босқичида тўқнаш келишган ҳамда Йерро, Зейдорф сингари футболчиларнинг голлари "қироллик клуби"га ғалабани тақдим этганди. Ўша мавсум гуруҳ босқичининг иккинчи учрашувида эса «Интер» реванш олишга эришганди - 3:1. Голларга Заморано, Баджо (дубль) муаллифлик қилишган. Зейдорф ўша баҳсда ҳам таблога ўз номини ёздириб қўйганди.

Яна икки ўйин ўтган мавсум гуруҳ босқичида бўлиб ўтганди. Иккала ўйинда ҳам «қаймоқранглилар» ҳисобни ўз фойдаларига ҳал қилишган — 3:2 (уйда), 2:0 (сафарда).

«Интер» Чемпионлар Лигаси ғолиблигини (2010) қўлга киритган охирги Италия клуби бўлиб турибди. Жамоа ўшанда Еврокубоклардаги учинчи, сўнгги 45 йилда биринчи совринини қўлга киритганди.

Бу «Интер»нинг Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида 15 марта иштирок этиши. Жамоа қаторасига тўртинчи мавсум ЕЧЛда қатнашмоқда. Бунга қадар 6 йил давомида (2011/12 - 2018/19) мусобақада иштирок этмаган.

«Интер» ЕЧЛда охирги 3 мавсумда гуруҳда қолиб кетган. Ўтган мавсум Антонио Конте бошқарувидаги «нерадзуррилар» 6 учрашувдан биттасида ғалаба қозонган ва 6 очко билан гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаганди.

«Реал» Чемпионлар Лигасида охирги 5 мавсум гуруҳ босқичини иккинчи ўрин билан тугатди.

Ўтган мавсум Зидан бошқарувидаги жамоа гуруҳ босқичида «Шахтёр»га икки марта мағлуб бўлган бўлса ҳам (2:3, 0:2), 10 очко тўплаган ҳолда ўз гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритди.

 

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Даниел Шиберт (Германия)

Қанот ҳакамлари: Рафаэл Фолтин, Кристиан Гиттелмен (Германия)

Тўртинчи ҳаками: Даниел Шлягер (Германия)

ВАР: Марко Фритз (Германия)

ВАР ёрдамчиси: Ҳарм Осмерс (Германия)

 

«Интер»даги йўқотишлар

Италия клуби таркибида деярли йўқотиш йўқ. Биргина Стефано Сенси жароҳати боис майдонга туша олмайди. Кристиан Эриксен эса, унинг ҳолатини яхши биласиз.

Алессандро Бастони тўпиқ жароҳатидан тузалиб сафга қайтди. Шунингдек, Лаутаро Мартинес ва Хоакин Корреа халқаро ўйинлардан сўнг Эдин Жеко учун тандем ҳосил қилишга тайёр.

 

«Реал»нинг йўқотишлари

Мадридликлар сафида йўқотишлар бисёр. Чап қанот ҳимоячилари Ферлан Менди ва Марсело, ярим ҳимоячилар Дани Себалёс ва Тони Кроос ҳамда Гарет Бейл жароҳатлари боис «Интер» билан ўйинни ўтказиб юборишади. Давид Алаба эса сафга қайтди.

 

Тахминий таркиблар

Интер - Ханданович, де Врай, Шкриняр, Димарко, Дармиан, Перишич, Брозович, Чалханўглу, Барелла, Мартинес, Жеко

Реал - Куртуа, Карвахал, Милитао, Алаба, Гутиерес, Каземиро, Вальверде, Модрич, Винисиус, Бензема, Азар.

 

Рақамлар

«Реал» барча мусобақаларда «Интер»га қарши охирги 3 учрашувнинг барчасида ҳам биринчи бўлим, ҳам тўлиқ ўйинда ғалаба қозонган.

«Реал»нинг Чемпионлар Лигасидаги сўнгги 3 баҳсида ўртача 2,5 ва ундан камроқ гол киритилган.

«Реал» ЕЧЛда «Интер»га қарши охирги 3 учрашувда камида иккитадан гол уришга эришган.

 

Эслатиб ўтамиз, «Интер» - «Реал» баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 15.09.2021 11:43. Ўқилди: 5345 марта. Фикрлар: 12 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

07.03.2026. Ла-лига. 27-тур.
01:00
Сельта
1-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
01:00
Реал Мадрид
-:-
Эльче

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.