Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. «Реал»га қайтган Анчелотти клубни яна тахтга қайтара оладими?

Чемпионлар Лигасининг энг кўп ютган «Реал» ҳақида билишингиз керак бўлган маълумотларни тақдим этамиз.

УЕФА рейтинги (2020/21 якуни): 2

Қандай етиб келишди: Испания чемпионатида 2-ўрин

Ўтган мавсум: ярим финал (мағлубият, умумий 1:3 «Челси»)

Еврокубоклардаги энг яхши натижа: ғолиб (1955/56, 1956/57, 1957/58, 1958/59, 1959/60, 1965/66, 1997/98, 1999/2000, 2001/02, 2013/14, 2015/16, 2016/17, 2017/18)

 

Бош мураббий: Карло Анчелотти

2014 йилда Мадрид клубига Чемпионлар Лигасидаги 10-совринни олиб берган инсон қайтди ва клубдаги иккинчи даврини ўтказишни бошлади. У ушбу мусобақада (яъни Европа кубоги/Чемпионлар Лигаси) уч маротаба ғолиб бўлган учта мураббийдан бири ҳисобланади. Шундай экан, италиялик мутахассиснинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда.

Асосий ўйинчи: Тибо Куртуа

2018 йилда «Челси»дан «қаймоқранглилар» сафига қўшилганидан бери юқори даражада ўйин намойиш этаётган юлдуз, Бельгиянинг асосий дарвозабони мадридликлар билан 2026 йилга қадар мўлжалланган янги шартномага имзо чекди.

Бундан ташқари, Роналду кетганидан кейин жамоа тўпурарига айланган Карим Бенземадан ҳам бу мавсумда юқори самарадорлик кутилишини, ўзининг Ла Лигадаги дастлабки ўйинларининг ўзида исботлаб бўлди.

Ёзги энг катта хариди: Давид Алаба

«Бавария»нинг собиқ футболчисини Европа ўйинлари ишқибозлари учун бироз таништиришдан бошласак. Ундан ПСЖга йўл олган Серхио Рамоснинг ҳимоядаги ўрнини тўлдириши кутилмоқда. Аллақачон 10 Бундеслига соврини ва икки марта Чемпионлар Лигаси соҳиби бўлган кўп фунскцияли Алабанинг мавқеи бор албатта.

Бундан ташқари, Франция чемпиони бўлган Эдуардо Камавинга «Лилль» сафидан «Реал»га келиб қўшилганидан хабардорсиз.

Ўйинини кўриш керак: Винисиус Жуниор

Бразилиялик форварднинг Мадридда борган сари обрўси ошиб бормоқда. Футболчи жамоанинг асосий таркибидан муқим жой олиши билан бирга, ўзининг ёрқин ўйинлари орқали барқарорликни ҳам ошириб олайётганини кўрмоқдамиз. Унинг ўтган мавсум ЕЧЛ чорак финал дастлабки учрашувда «Ливерпуль» дарвозасига йўллаган икки тўпи қандай даражада эканлигини намойиш этганди.

Биласизми?

«Реал» Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида ҳеч қачон қолиб кетмаган ва ҳар сафар плей-оффга йўл олишни уддалаган.

Жорий мавсум Мадрид клуби билан бир гуруҳдан «Интер», «Шахтёр» ва «Шерифф» (Молдова) жамоалари жой олишган. Биринчи турда «Интер»га сафар қилиб 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган Флорентино Перес жамоаси келаётган ҳафтада Жасур Яхшибоев тўп сураётган ва «Шахтёр»ни илк турда мағлуб эта олган (2:0) «Шерифф»ни қабул қилади. Баҳс 28 сентябрь куни Тошкент вақти билан 23:55да бошланиши кўзда тутилган.

Киритилди: 24.09.2021 17:15. Ўқилди: 4729 марта. Фикрлар: 23 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

07.03.2026. Ла-лига. 27-тур.
01:00
Сельта
1-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
01:00
Реал Мадрид
-:-
Эльче

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.