Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Ньюкасл" кимларни сотиб олмоқчи?

 

Ҳозирги кунда футбол оламида энг оммавий мавзу – ''Ньюкасл''нинг араблар қўлига ўтгани бўлиб турибди. Шайхларнинг улкан миқдордаги пуллари АПЛ клубининг трансфер оламида янада фаол бўлишига сабаб бўлмоқда. Айни дамда, ''Қарғалар''нинг молиявий имконияти ҳар қандай футболчига ''қўл узатса етадиган'' даражада қудратли. Шу маълумотларни ҳисобга олган ҳолда, Stadion.uz ''Ньюкасл'' амалга ошириши мумкин бўлган трансферлар ҳақида сўз юритади.

 

Филиппе Коутиньо ("Барселона").

Бразилиялик иқтидорни ҳозирги "Барселона"да бахтли деб бўлмайди. Кўп учрашувларни жароҳатлари туфайли ўтказиб юбораётган Филл лазаретдан қайтгач, асосий таркибга жойлаша олмаяпти. "Кўк-анорранглилар" ҳужум чизиғидаги рақобатда у тобора йўқолиб бормоқда. Шундай экан, Коутиньо учун жамоасини ўзгартириши фойдадан холи бўлмайди, бизнингча. Маълумки, Филиппе "Ливерпул"даги, хусусан, АПЛдаги ёрқин ўйинлари туфайли мухлис-у мутахассислар назарига тушган. Ҳозир у ўша ўзи машҳур бўлган лигада ўйнаш имконига эга. Бу танловни унга саудияликлар қўлига ўтган "Ньюкасл" таклиф қилмоқда. Ҳар ҳолда, захирада ўзининг бор потенциалини кўкка совургандан кўра севимли лигасига қайтиб кучсизроқ жамоада етакчиликни қўлга олиши футболчи учун, ҳар томонлама, тўғри қарор бўлади.

Гарет Бейл ("Реал Мадрид").

Айни пайтда, Бейл ҳам Коутиньо билан деярли бир хил ҳолатда. Фарқи шундаки, у аллақачон ўз даражасини йўқотиб улгурди. Кетма-кет жароҳатлар уэлслик футболчига салбий таъсир ўтказмасдан қолмади. Ҳозирда унинг Мадриддаги "катта"лар билан муносабати ҳақида ҳам илиқ фикр билдира олмаймиз. Бейлнинг юқори маоши Переснинг асабини бузаётгани аниқ ва "Реал" президенти уни аллақачон сотувга қўйган. Таклифлар йўқлиги боис "Голф-мастер" ҳамон "қаймоқранглилар" таркибида. Бироқ "Ньюкасл" томондагилар учун пул энди муаммо эмас. Бейлга хоҳлаганидек маош ва етарли ўйин амалиёти берилса ва футболчи бундан тўғри фойдалана олса, икки тараф учун ҳам бу фойдали келишув бўларди.

Жесси Лингард ("Манчестер Юнайтед").

Ўтган мавсум "Вест Хем"даги ўйинлари билан кўпчиликни ҳайрон қолдира олган Жесси энди "Ньюкасл" қизиқишлари доирасида. Инглиз футболчиси бу мавсум "МЮ"да ҳам ёмон ўйнаётгани йўқ, аслида. Захирадан майдонга тушиб, жамоага ўзгача иштиёқ бера оляпти ("Янг Бойз"га қарши ўйин бундан мустасно). Унда салоҳият ва ёрқин келажак борлиги кўриниб турибди. Асосийси, Лингард ҳозир майдонда йўқолиб қолмаслиги лозим. "Юнайтед"да ҳали Санчо формага кириб улгурмади, Решфорд жароҳати билан овора, Кавани ҳам аввалгидек фаол эмас. Ваҳоланки, юқоридаги футболчилар ўз даражаларига қайта олса, Жессига "нон бермасликлари" аниқ. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, истиқболли лойиҳанинг бир бўғини сифатида Лингардиньони "Сент Жеймс Парк"да кўриб қолсак ажабланмаймиз.

Алексис Санчеc ("Интер").

Бир пайтлар Гвардиоланинг "тики-така"чи "Барселона"сида мазмунли ҳаракат қилган Алексис ҳозир Миланнинг кўк-қора томонида захирада ўтирибди. Унинг ёши ўтиб бораётгани, ўзгарувчан ва прессингли футболга тўғри келмай қолганини инобатга оладиган бўлсак, "қарғалар" варианти Санчеcга тўғри келиши мумкин. "Ньюкасл" ҳужумида, асосан, техникаси кучли футболчилар ҳаракат қилишади. Аллан Сен-Максимен, Мигел Алмирон ва Раян Фрейзер шулар жумласидан. Шунингдек, Алексдаги ақлли ва ноодатий узатмалар ҳам "Ньюкасл"га кўп фойда келтириши мумкин.

 

Қўшимчасига, саудиялик шайхлар шорт-листидан Антони Марсьяль ("Манчестер Юнайтед"), Мауро Икарди ("ПСЖ"), Усмон Дембеле ("Барселона") ва Жеймс Тарковски ("Бёрнли") каби номдор футболчилар жой эгаллаган. Жамоанинг ҳозирги даражасидан (АПЛдаги 20 жамоа ичида 19-ўрин) келиб чиқиб, бу трансферлар иложсиздек кўриниши табиий. Бироқ пул нималарни ҳал қилмайди, дейсиз. Кўрамиз, якунда "Ҳаккалар" қайси футболчиларни сотиб олишни уддаларкин?!

Киритилди: 11.10.2021 18:00. Ўқилди: 4798 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

04.05.2024. Ла-лига. 34-тур.
19:15
Реал Мадрид
3-0
Кадис

Навбатдаги учрашув

09.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Бавария

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.