Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Реал Мадрид"га кераксиз юлдузлар ҳақида...

 

Айни пайтда тактик услублар футболчиларнинг номидан устунроқ бўлиб қолмоқда. Яъни, бирор футболчини истеъдоди қанчалик етук бўлмасин, мураббийнинг қарашларига тўғри келмаса захира ўриндиғида қолиши мумкин.

Ҳозирги кунда "Реал Мадрид" ҳам айнан шундай йўлдан кетяпти: тактика устунроқ. Яъни, мадридликлар захирасида, бир неча мавсумдан буён тактик схемаларга тушмаётган ёхуд айни дамда "қироллик клуби"га кераксиз бўлиб бораётган суперфутболчилар мавжуд. Келинг, уларни бирма-бир кўриб чиқамиз.

Иско

Испаниялик яримҳимоячи айни пайтда деярли ўйинларда қатнашмаяпти. Анчелотти эса аллақачон Федерико, Камавинга каби футболчиларни яримҳимояга "жойлаб" қўйган. Модрич, Кросс, Каземиро каби алмашмайдиган футболчилар бор экан Иско яна бир неча мавсум кутиши мумкин. Лекин, ишониб топширилса ўз ишини идеал даражада уддалаши мумкинлигини мадридлик мухлислар яхши билишади. 2013/14 йилги мавсумдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, Иско Анчелотти учун жуда зарур футболчи бўлган. Айнан ўша мавсум якунларига кўра "Реал" сафида энг кўп майдонга тушган 3-футболчи бўлган эди. Анчелоттининг жамоага қайтиши Искога умид олиб келди. Лекин италиялик мураббий тактик схемасида Искога жой ажратмади. Катта эҳтимол билан Искони кейинги мавсум бошқа жамоа либосида кўрсак керак.

Гарет Бейл

Кутилганидек, бу рўйхатдан уэльслик футболчи ҳам жой олган. Бир неча мавсумдан буён Бейл асосий таркибдан жой ололмаяпти. Ўйинининг сифати, тезлиги пастлагани ва шунингдек, ёш футболчиларнинг ўйини яхшилангани "голфчи"ни захирада қолдиришга сабаблардан бўлиши мумкин. Аммо Бейлда ҳолат бошқачароқ. Футболчи интервюларидан бирида бошқа жамоага кетиши ҳақидаги саволга: "Мени "Реал" билан 2022 йилгача шартномам бор. Шартномам якунланганидан кейин келажагим ҳақида ўйлашим мумкин" деб жавоб берган эди. Бу ҳолатда, аксинча "Реал" жамоадаги энг юқори маош олувчи Гаретдан қутила олмаётгандек, гўё.


Лука Йович

"Реал Мадрид"дан аввал "Айнтрахт" клубида Бундеслига грандларини голлари билан ўзига қаратган, келажаги етук бўлиши кутилган серб футболчиси айни пайтда "Реал" нинг "омадсизлари" рўйхатида. Бензема билан бўлажак рақобатга голлари билан тайёр бўлиб келган Йович, ҳозирги кунда ҳеч қанақасига супер формадаги франсузнинг жойини эгаллай олмайди. Бошқа тарафдан қаралганда Лука илк мавсумининг ўзида Зидан томонидан захирага михлангани футболчи учун юк бўлиб қолиб кетган бўлиши мумкин. Агар, ўшанда сербияликка кўпроқ имконият берилганида ҳозир бошқача бўлиши мумкин эди. Хуллас, бу футболчи ҳам "Реал" дан кетишни ният қилган. Бу ҳатто январь ойидаёқ амалга ошиши мумкин. Эски ўйинлари ва Бенземанинг ёши Йовични катта эҳтимол билан ижарага берилишига сабаб мумкин.

Мариано Диас

Криштиану Роналдудан кейинги 7-рақам соҳиби жароҳати туфайли анча ўйинларни ўтказиб юборди. Ваҳоланки, жароҳати бўлмаса ҳам Бенземани захирага қолдириб асосийда тушиш имкониятлари жуда паст. Лекин, мадридлик мухлисларга маълумки, Марианога берилган ҳар бир ўйинда ажойиб дақиқалар ўтказа олади. Ўтган транферлар ойнасида Диасга бир неча клубдан таклиф бўлди аммо футболчи Мадридда захирада қолдирилаётганига қарамай келган таклифларга рад жавобини берди.

Марсело

"Реал" афсонаси бўлишга улгурган бразилиялик футболчи ҳам сўнгги мавсумларда ўйинни захирадан томоша қилишга мажбур бўляпти. Ёш ва тезкор Ферлан Менди ва Мигель Гутьеррезнинг таркибга қўшилиши Марселони захирага янада яқинлаштирди. Роналдудан кейин, қайсидир маънода, ўйинларида маъно чиқмаётганидан сўнг кўпчилик унинг "Ювентус"га кетиши ҳақида тахмин қилишди. "Реал"нинг меҳнатлари кераксиз бўлса, афсоналарга-да қандай муносабатда бўлишини футбол ихлосмандлари яхши билади. Айнан шу факторлар билан Марсело кейинги мавсумда янги жамоа номи остида ҳаракат қилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Ушбу футболчилар "Реал" учун керакли ёки аксинча, жуда муҳим эканлигини фақат клубнинг ўзига маълум. Биз эса фақат ташқаридан кузатганларимизга таяниб тахмин қилдик, холос. Ушбу номи келтирилган ҳеч бир футболчи, аслида, ушбу суперклубга шунчаки келиб қолмаган ва шу ўринда, бекорга захирада қолиб кетмайди.

Шухрат Ҳомидов тайёрлади

Киритилди: 14.10.2021 21:11. Ўқилди: 7138 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.10.2024. ЕЧЛ. 2-тур.
23:59
Лилль
1-0
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

06.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Вильярреал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.