Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Насаф» ОФК кубоги финалига йўл олди, Зидан «МЮ»нинг янги устозими? Мбаппе «Реал» ўрнига «Барса»га ўтиши мумкинми? Ҳафта охиридаги сўнги янгиликлар

«Манчестер Юнайтед»ни ким бошқариши мумкинлигини, қайси клуб Килиан Мбаппени сотиб олишга ҳаракат қилмоқда, «Насаф»га ОФК кубогида ким рақиблик қилади ва якуний учрашув қачон? «Stadion.uz» нашри ушбу ҳафта бошидан бери кун сарлавҳаларидан тушмай келаётган хабарлар ҳақида тўхталиб ўтмоқчи.

«Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи.



Оле-Гуннар Сульшер анчадан бери «Манчестер Юнайтед» билан ишламоқда. Норвегиялик мутахассис манкунианликлар билан кўплаб ғалабаларга эришди, аммо «қизил иблислар» ҳали ҳам мавсум охирида Премер-лига ва Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритадиган жамоа сифатида эътироф этилмайди. Миш-мишларга кўра, яқин келажакда Сулшерни «МЮ» мураббийлигидан кетмайди, лекин «қизил иблислар» раҳбарлари жамоа ўйини яхши томонга ўзгармаса, муқобил вариантларни кўриб чиқишга тайёр. Хабарларга кўра, манкунианликлар аллақачон Зинедин Зидан билан боғланишган, бунга Криштиану Роналду ёрдам берган. Агар мураббийлар алмашинуви аниқ бўлса, айнан француз «Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийига айланиши мумкин.

 
Месси Икардини «ПСЖ»дан кетишини истамоқда.



Лионель Месси ва Мауро Икарди ўртасидаги душманлик муносабатлари аввалдан маълум бўлган. Лео дўсти Макси Лопеснинг турмуш ўртоғи Ванда Нара ва Икарди ўртасидаги ишқий-саргузаштлар бошлангандан кейин, икки футболчи ўртасида душманлик бошланган. Месси «ПСЖ»га ўтганида Мауро билан қучоқлашиб бир-бирларини илиқ кутиб олишди. Шу билан бирга, миш-мишларга кўра, ҳужумчилар ўртасидаги уруш шабадаси ҳамон эсмоқда. Миш-мишларга кўра, Месси Икардининг «ПСЖ»дан кетишини хоҳламоқда. Қизиғи шундаки, бу маълумот Мауро яна «сариқ матбуот» марказида бўлганидан кейин пайдо бўлди. Яъни Ванда турмуш ўртоғини хиёнатда айблади. Тўғри, рафиқаси ва агенти аргентиналик ҳужумчини кечирди ва оила тез орада яна бирлашди. Бироқ, Нара Икардини Италия клубига ўтишини истамоқда. Вазият қандай якун топади? Қишки трансферлар мавсумида кузатамиз.

 
Мбаппе Испания грандига ўтиши аниқ(ми?)



Афтидан, Килиан Мбаппенинг «ПСЖ»дан «Реал»га ўтишига ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди. Аммо, ОАВнинг ёзишича, «Барселона» ҳам француз футболчисига харидор бўлмоқда ва асосий рақибига қарши иқтидорли ҳужумчи учун курашда ғолиб бўлиш учун ҳаракатни бошламоқчи. Молиявий қийинчиликларга қарамай, каталонияликлар келаси ёз трансфер бозорида ҳеч бўлмаганда битта йирик трансферни тузишга тайёрлигини маълум қилмоқда. Мбаппе учун курашда улар «Реал Мадрид» билан солиштирганда, каттароқ бонус таклиф қилишди. Яъни, агар Килиан шартномаси якунига етгандан сўнг, «Барса» билан шартнома имзоласа, 90 миллион евро бонус олади. Мадридликлар таклиф қилган сумма эса 50 миллион еврониташкил қилади.

 
Роналду «Ювентус» қадриятларини ҳурмат қилмаган.



«Роналду эртароқ кетса яхши бўларди, шунда биз мавсумга яхшироқ тайёргарлик кўрган бўлардик», деб интервью берди Жоржо Кьеллини. Миш-мишларга кўра, Криштиану Роналдунинг борлиги «Ювентус»нинг кийиниш хонасида асабийлик ва кескинликни келтириб чиқарган. «Кекса синьора» жамоасида ҳар доим «тенглик, бирлик ва камтарликни» каби қадриятларни қадрлашгани айтилади. Бу тамойилларга Гонсало Игуаин ва Карлес Тевес каби ёмон характерли футболчилар ҳам амал қилишган, лекин Роналду эмас бунга бўйсунишни истамади. Айтишларича, португалиялик ўз қоидалари бўйича яшаган ва ишлаган, ҳеч қачон «жамоанинг бир қисми» бўлмаган. Криштиану Англияга кетгач, «Ювентус» ечиниш хонасида ҳамма енгил нафас олишни бошлаган.

«Насаф» ўз тарихида иккинчи бор ОФК финалига йўл олди.

Йил бошида Олмалиқнинг АГМК жамоаси Қатарнинг «Ал-Гарафа» клубини ОЧЛ саралашининг плей-офф баҳсида 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳ босқичига йўл олди. Миржалол Қосимов шогирдлари бу ғалаба эвазига нафақат ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олди, балки ўтган мавсум Суперлигада кумуш медалини қўлга киритган «Насаф» клубининг ОФК кубогида иштирок этишига ҳам сабабчи бўлганди.

Шундай қилиб, «Насаф» ОФК кубогининг янги мавсумида «F» гуруҳида ўйнди. Ушбу «квартет»да «Насаф» (Ўзбекистон), «Олтин Аср» (Туркманистон), «Хўжанд» (Тожикистон) ва «Олой» (Қирғизистон) жамоалари жойлашди.
Қаршиликлар гуруҳ босқичида «Олтин Аср» 2:0, «Хўжанд»ни 3:0 ва гуруҳнинг сўнги учрашуви «Олой»га қарши баҳсда 4:0 ҳисобида зафар қучди.


Плей-оффда қаршиликлар «Ахал»ни  3:2, Ҳиндистоннинг «Моҳун Баган» клубини 6:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқишди. Ушбу босқичда «аждарлар»га Гонконгнинг «Ли Ман» жамоаси рақиблик қилди. Икки кун аввал Қарши клуби ўз майдонида гонконгликларга қарши ўйнаб, иродали тарзда 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва финалга йўл олди.
Финалда «аждарлар»га рақиб бўладиган жамоа Баҳрайннинг «Ал Муҳаррақ» жамоаси бўлади. Финал учрашуви 5 ноябрь куни «Ал Муҳаррақ» стадионида бўлиб ўтади.


Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Киритилди: 23.10.2021 10:31. Ўқилди: 8059 марта. Фикрлар: 8 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
2-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

04.05.2024. Ла-лига. 34-тур.
19:15
Реал Мадрид
-:-
Кадис

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.