Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Икки қутбликлар

Бугунги кун спорт воқеаларидан энг ёрқини албатта “эл-класико” бўлади. Месси-ю Рамоссиз бўладиган ўйин заррача қизиқишни йўқотгани йўқ. Бу учрашув шундай воқеа-ки, “Манчестер Юнайтед”- “Ливерпуль” жамоаларининг баҳсини ҳам ўз соясида қолдира олади. Футбол олами бизга мана шундай ажойиб тўқнашувни тақдим этади. Юз йиллардан берики, ушбу жамоалар азалий рақиб саналишади. Аммо шундай бўлса-да, икки жамоанинг либосида майдонга тушган мардлар топилган. Қуйида айнан ҳам “галактикос”, ҳам “блаугранас” таркибида ўйин ўтказган юлдузлар ҳақида сўз олиб борамиз.

 Юлен Лопетеги

Испаниялик дарвозабон фаолияти давомида анча клубларда ўйнашга улгурган. Аммо Лопетеги 1990-1991 йилги мавсумларда “галактикос”нинг заҳира дарвозабони ҳисобланган. Франсиско Буйонинг соясида қолган дарвозабон мадридликлар сафида бор йўги битта учрашувда майдонга тушган ва 3 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлган. Таниқли мураббий футболчилик фаолияти давомида кейинчалик каталонияликларнинг бош жамоаси таркибида ҳам пайдо бўлган. Андони Субисаррета жамоадан кетгач, Виктор Вальдес пайдо бўлгунча “кўк-анорранглилар” дарвозабон топишда қийналишган. Лопетегига жамоа 5 бор майдонга тушиш имконини берган ва дарвозабон ўзини кўрсата олмаган. Яъни ўша учрашувларда жами тўққиз бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан. Юленнинг статистикаси аянчли бўлсада, хар ҳолда у икки афсонавий жамоа таркибида майдонга тушган кам сонли футболчилардан биридир.

Самуэль Это’О

Камерунлик хужумчининг “Барселона”либоси остида майдонга тушганини кўплаб футбол мухлислари яхши билишади. Аммо, африкалик футболчи вақтида “Реал Мадрид” таркибида ҳам бир нечта учрашув ўтказишга улгурган. Фаолиятини 1997 йил “галактикос” таркибида бошлаган хужумчи уч йил “қаймоқранглилар” аъзоси ҳисобланган. Ўша вақт ичида мадридликлар таркибида 7 та учрашув ўтказган Самуэль бирор марта рақиб дарвозасига тўп кирита олмаган. Унинг устига мадридликлар хужумчини кўпинча ижарага бериб юборган. 2004-йилда каталониялик сафида пайдо бўлган Это’О ўзини янги жамоада яхши хис қилган. Илк мавсумидаёқ камерунлик 45 учрашувда майдонга тушиб, 29 голга муаллифлик қилган. Умумий “Барселона” сафида 199 та учрашувда 130 бор рақиб дарвозасига йўл топган хужумчи каталонияликларнинг афсоналаридан бирига айланиб улгурган.

Роналдо

Бразилиялик “феномен”-ҳар томондан афсонавий футболчи. У ҳатто икки супер жамоа таркибида ҳам тўп суришга улгурган. “ПСВ”даги ажойиб ўйинидан сўнг, каталонияликлар таркибида пайдо бўлган хужумчи “блаугранас” учун фақатгина 1 мавсум 1996-1997 йилларда майдонда харакат қилган. Умумий “кўк-анорранглилар” либоси остида 49 учрашувда майдонга тушган бразилиялик 47 бор рақиб дарвозасини ишғол қилишни уддалаган. 4 йил “Интер” сафида ҳаракат қилган “феномен” 2002 йил “галактикос” аъзосига айланган. “Реал” учун 177 бор майдонга тушган Назарио 104 та голни ўз ҳисобига ёзиб қўйишга эришган. 2007 йилда бразилиялик “қаймоқранглилар” билан хайрлашиб яна Италияга йўл олган.

Микаэль Лаудруп

Дания футболи афсонаси Лаудруп ҳам айни бир жамоа учун содиқ қолмаган. Лаудрупнинг юқоридагилардан фарқли томони шундаки, у бир супер жамоадан тўғридан-тўғри иккинчисига ўтган. 1989-1994 йилги мавсумларда “кўк-анорранглилар” шарафини ҳимоя қилган футболчи, жамоа сафида умумий 207 ўйинда майдонга тушиб, 44 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган. Кейин эса футболчи 1994-96 йилларда мадридликлар либоси остида майдонга тушган. Лаудруп икки жамоанинг ҳам афсонаси сифатида кўз олдимизда гавдаланади. У “қироллик клуби”да 76 учрашув ўтказиб 15 бор рақиблар дарвозасига йўл тоган.

 Гиорге Хаджи

Руминия футболидаги энг машхур шахс ҳисобланувчи Хаджини кўплаб футбол мухлислари “Барселона” афсонаси сифатида кўришади. Аммо у “қаймоқранглилар” сафида ҳам кўплаб учрашувларда майдонга тушган. 1990-92 йилги мавсумларда “Реал Мадрид” таркибида майдонга тушган руминиялик, жамоа таркибида 84 баҳсда яшил майдонга тушган ва 20 бор рақиблар дарвозабонини ранжитган. Кейинчалик икки мавсум Италияга саёҳат қилган футболчи, 1994 йилга келиб каталонияликларнинг аъзосига айланган. Бу ерда ҳам икки мавсум ўйнаган футболчи 51 та ўйин ўтказиб, 11 бор гол киритишга эришган.

Бернд Шустер

Германиялик мураббий футболчилик фаолиятида икки гранд сафида ҳам тўп сурган. 1980-88 йилги мавсумларда каталонияликлар шарафини ҳимоя қилган футболчи жамоа учун 238 учрашувда майдонга тушган ва 87 та голга муаллифлик қилган. У ҳам Лаудруп сингари тўғридан-тўғри рақиблари сафига бориб қўшилган. “Галактикос” таркибида 2 мавсум ўйнаган германиялик 86 ўйинда 15 та гол кирита олган. Футболчилик фаолиятини якунлагач, Шустер 2007-08 йилги мавсумда “қироллик клуби”да мураббий сифатида фаолият олиб борган.

Луиш Фигу

Фигуни ҳамма танийди. У каталонияликлар учун сотқинга ҳам чиқарилган. 1995-2000 йилги мавсумларни “Барселона” сафида ўтказган юлдуз футболчи жамоа мухлисларининг суюклиларидан бири эди. Умумий “кўк-анорранглилар” учун 249 учрашув ўтказган Фигу жамоа сафида 45 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган. Каталонияликлар уни ўз афсоналари сифатида кўриши мумкин эди. Аммо Фигунинг “Реал Мадрид” сафига ўтгани уларга умуман ёқмаган. “Галактикос” сафида ҳам 5 мавсум ўйнаган португалиялик “қаймоқранглилар” учун 245 маротаба майдонга тушиб 58 марта ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишни уддалаган. У мадридликлар учун афсонага айланган.

 Луис Энрике

Бу ҳамма таниган ўша ажойиб мураббий. У фаолияти давомида “Реал Мадрид” сафида майдонга тушган. “Барселона” учун нималар қилганини ҳақиқий футбол ишқибозлари жуда яхши билишади. 1991-1996 йилги мавсумларда “қироллик клуби” шарафини ҳимоя қилган футболчи, жамоа сафида 213 ўйинда майдонга тушган ва 18 та голга муаллифлик қилган. Кейинчалик “Реал”дан “Барса”га кўчиб ўтган футболчи “кўк-анорранглилар”нинг афсонасига айлана олган. 8 мавсумда 300 ўйинда майдонга тушиб, 109 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган. Энрике кейинчалик “Барселона” мураббийи сифатида ҳам иш олиб борган ва кўплаб совринлар ютишга муваффақ бўлган.

Роберт Просинечки

Ёш футбол ишқибозлари учун унчалик машхур бўлмаган Роберт ҳам икки жамоа либосини кийишга улгурган. Саёҳатчи футболчи 1991-95 йилги мавсумларни “қироллик клуби” сафида ўтказган. “Галактикос” сафида 73 учрашув ўтказган хорватиялик жамоаси учун 12 бор гол кирита олган. “Реал Оведо” сафидаги бир мавсумдан сўнг футболчи “Барселона” аъзосига айланган. Роберт Каталонияда кўп вақт қолмаган. “кўк-анорранглилар” либоси остида 26 ўйин ўтказиб, 2 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган.

 Хавьер Савиола

“Барселона” сафида порлаган Аргентиналик хужумчи кейинчалик севимли жамоасининг рақиби ҳисобланмиш “Реал Мадрид” сафида ҳам тўп тепган. Каталонияликлар сафида 6 мавсум ўтказган хужумчи 168 учрашувда майдонга тушиб, 70 бор ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишни уддалаган. Хавьер 2004-06 йилги мавсумларда ижара асосида бошқа жамоаларда тўп сурган. 2007 йил Савиола тўгридан-тоғри “Реал Мадрид” сафига боориб қўшилган. “Галактикос” сафидаги икки мавсумда аргентиналик 29 учрашув ўтказиб, 5 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Сизнингча ушбу футболчилар бугунги баҳсда кимга мухлислик қилишади?

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Киритилди: 24.10.2021 14:43. Ўқилди: 4828 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Вильярреал
4-4
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

26.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Бетис

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.