Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Улар тўпурар, аммо Чемпионлар лигаси ғолиби эмас ёхуд омадсиз юлдузлар

Хабарингиз бор, Чемпионлар лигасининг ҳозирги пайтдаги асосий тўпурарлари - Роналду ва Месси. Жорий мавсумги ЕЧЛнинг дастлабки 4 турида 8 та гол урган Роберт Левандовски португалиялик ва аргентиналикни таъқиб этишда давом этмоқда. Аммо, ҳикоя бу ҳақда эмас. Футбол тарихида шундай футболчилар борки, Чемпионлар лигасида ажойиб ўйин кўрсатади. Кўплаб учрашувларда гол уради, бироқ ўзининг медаллар жавонига ЕЧЛ олтин медали, ҳамда «шалпангқулоқ» кубокни қўшиб қўя олмаган.

Бугун эса «Stadion.uz» нашри сизни Чемпионлар лигасида ажойиб тўпурарлик кўрсаткичига эга бўлган, мазкур мусобақа ғолиблигини қўлга кирита олмаган тўрт нафар футболчини эслашга таклиф қилади.

4-ўрин - Эдинсон Кавани


Уругвайлик футболчи «Палермо»да ном қозонди, ўшанда унинг голлари бир неча йил давомида камтарона Сицилия клубини А Серияда жон сақлаб қолишига ёрдам берди. 2010 йилнинг ёзида «Наполи» уни ижарага олди ва шартномага кейинчалик сотиб олиш бандини ҳам қўшди. Ўша мавсумда Эдинсон ўзининг 26 голи билан шунчаки А серияни забт этди.


2011/12 йилги мавсумда жанубий америкалик футболчи Чемпионлар лигасида дебют қилди. Неаполликлар «Бавария», «Манчестер Сити» ва «Вильярреал» билан «ўлим гуруҳи»га тушиб қолишди. Аммо, ажабланарлиси шундаки, улар иккинчи ўрин билан плей-офф йўлланмасига эга чиқишди. Уругвайлик шахсан ўзи «шаҳарликлар»ни еврокубоклардан четда қолдириб, иккита учрашувда инглиз клуби дарвозасига учта гол урди. Эдисон гуруҳдаги барча учрашувларда рақиб дарвозабонларини 5 марта ранжитган.

Италия жанубидаги бир неча муваффақиятли йиллардан сўнг, футболчининг хизматларига топ-клублар қизиқа бошлади. Уругвайлик 2013 йилда «Пари Сен-Жермен» футболчичига айланди. Кавани Франция пойтахти жамоаси билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмаган бўлсада, клубнинг ҳақиқий афсонасига айланди. Мисол учун, 2016/17 йилги мавсумда француз гегемони «Барселона»дан шармандали тарзда мағлубиятга учраб, мусобақани эрта тарк этган бўлса-да, уругвайлик футболчи 8 та гол билан турнирнинг учинчи тўпурари бўлди.

«Парк де Пренс»да етти йил давомида Эдинсон 54 ўйинда 30 та гол уриб, Чемпионлар лигасида клубнинг энг яхши тўпурарига айланди. Умуман олганда, ушбу турнирда Эл Матадор 68 та ўйинда майдонга тушиб, 35 та гол урган.


Афсуски, ҳозирги «Манчестер Юнайтед» тушунарсиз ўйин кўрсатиб, барқарорлик намойиш этмаяпти. Шунинг учун, афтидан, бундай меҳнаткаш ҳужумчи ЕЧЛ кубогисиз фаолиятини якунлайди.

3-ўрин - Серхио «Кун» Агуэро


Бугунги рўйхатимизнинг иккинчи қаҳрамони ҳам Жанубий Америкага футболига бевосита алоқадор футболчи. Аргентиналик футболчи 15 ёшида «Индепендиенте» таркибида дебют қилган. Ўз уйида бор-йўғи бир-икки йиллик фаолиятидан сўнг, кўплаб Европа гигантлари Агуэрога «совчи» қўйишди. Бироқ, футболчининг ўзи «Атлетико Мадрид» вариантини танлади.


Испания пойтахтидаги биринчи йил мослашиш учун ўтди, аммо кейин Серхиони тўхтатиб бўлмади. 2007/08 йилги мавсумда у Ла Лигада 19 бор гол уриб, ички чемпионатдаги учинчи энг яхши тўпурарга айланди ва 12 йилдан сўнг Чемпионлар лигасига «матрасчилар»ни қайтарди. Асосий еврокубокдаги дебют жуда яхши бўлди: гуруҳнинг биринчи ўйинидаёқ аргентиналик ПСВга қарши дубл қайд этди; иккинчи турда у «Марсел» дарвозасини ишғол қилди.


Бироқ, кейинги мавсум унчалик самарали бўлмади, «қизил-оқлар» гуруҳ босқичидаёқ курашни тарк этди, учинчи ўринни қўлга киритиб, Европа Лигаси йўлланмасига эга. Мадриддаги бир неча йиллик ажойиб саргузаштлардан сўнг, 2011 йилнинг ёзида «Манчестер Сити» ўзининг замонавий тарихдаги асосий трансферини амалга оширди. Куннинг ЕЧЛдаги биринчи мавсуми анча омадсиз кечди.
Умуман олгада, ўтган йиллар давомида Агуэро Манчестернинг кўк қисмини тарихий ғалаба сари етаклай олмади. Серхионинг саъй-ҳаракатларига қарамай, кучли рақиблар билан ўйинда «шаҳарликлар»га нимадир етишмади. Ўтган мавсумда Пеп Гвардиола шогирдлари халқаро тожни қўлга киритишга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ эди, аммо...


Кавани сингари аргентиналик тўпурар ҳам 54 ўйинда 36 гол урган собиқ клубининг энг яхши тўпурарлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ажабланарлиси шундаки, бу қаҳрамонларнинг иккаласи ҳам ҳозирда омадсизликларни бошдан кечираётган топ-клубларда ўйнамоқда. Жуда қизиқ...

2-ўрин - Златан Ибрагимович


Маълумки, Златанда ҳеч қачон жамоага садоқат тушунчаси бўлмаган. 

Агар биз швед футболчисининг ҳар бир «иш жойи» ҳақида тўхталадиган бўлсак, мақола ниҳоятда чўзилади. Шунинг учун биз унинг статистик маълумотларини ва карерасининг ҳар бир сегментидаги энг юқори ютуқларини кўриб чиқишни таклиф қиламиз.

«Аякс»

2000 йилларнинг бошларида Амстердам клубида ЕЧЛ бош соврини учун курашишига ишониш қийин эди. Клубнинг энг юқори натижаси 2002/03 йилги мавсумдаги чорак финал бўлган. Ибра эса ўша мавсумда 19 учрашувда 6 та гол урди.

 

«Ювентус»

Златаннинг «кекса синьора» сафидаги фаолияти унчалик омадли бўлмаган. Футболчи туринликлар сафида 2004 йилдан 2006 йилгача тўп тепган. У Италия клуби сафида Европанинг клублар даражасидаги энг яхши мусобақасида 19та учрашувда, бор-йўғи 3 та гол киритишни уддалаган.


«Интер»

«Жузеппе Меацца»да швед футболчиси асосий фигурага айланди, лекин футболчи яна Чемпионлар лигасида порламади, уч мавсумда (22 ўйин) атиги олти марта ўз номини таблога ёзди. Златан билан биргаликда «нерадзуррилар» плей-оффнинг биринчидаёқ мусобақани тарк этган. Қизиқ томони шундаки, футболчи Милан клубидан кетганидан сўнг, «Интер» дарҳол узоқ кутилган кубокни қўлга киритди.


«Барселона»

Ҳа, айнан Каталония клубида ҳужумчи «шалпангқулоқ» кубокни қўлга киритиш учун ҳаракат қилди, «кўк-анорранглилар» таркибида 4 та гол урди, аммо «Барселона» ярим финалда Златаннинг миланлик эски танишлари томонидан мусобақадан чиқариб юборилди.


«Милан»

Швед «Сан-Сиро» эгалари олтин даврининг охирида етиб келишди. Ҳа, у ниҳоят, клубга скудеттони қайтаришга ёрдам берди, аммо Чемпионлар лигасининг 2012 йилги мавсумида «Барселона» томонидани чорак финалда чиқариб юборилди. Златаннинг эса 16 учрашувда 9 та гол урди.


«Пари Сен-Жермен»

Кавани билан биргаликда Ибрагимович янги жаҳон гранди тарихини яратди, аммо клублар ўртасидаги асосий турнирда муваффақиятга эриша олмади. Тўрт йил кетма-кет парижликлар чорак финал босқичида тўхтаб қолишди. Футболчининг ўзи фаолиятидаги энг яхши натжаларини кўрсатиб, 33 ўйинда 20 та гол урган, 2013/14 йилги мавсумда эса ҳаттоки 10 та гол билан турнирнинг иккинчи энг яхши тўпурари бўлган ва фақат Криштиану Роналдудан ортда қолган.


«Манчестер Юнайтед»

Англияда Златан иккинчи муҳим еврокубокда (Европа лигаси) ғалаба қозонди. Келаси мавсумда «қизил иблислар» Чемпионлар лигасига қайтишди, аммо у пайтда Златан МЛСда ўйнаётган эди.


Натижалар

Фаолиятининг 22 йили давомида Златан Чемпионлар лигасида 121 та ўйин ўтказиб, 48 та гол уришга муваффақ бўлди. Швециялик Бундеслигадан ташқари ҳар бир топ чемпионатнинг асосий клубларида ўйнашга муваффақ бўлди, аммо «шапангқулоқ» кубок унга насиб қилмади.

1-ўрин – Рууд ван Нистелрой


Бугунги рўйхатнинг асосий футболчисига келдик. Голландиялик фаолиятини «Ден Босх» жамоасида бошлаган. Ушбу жамоа сафидаги 4 йиллик фаолиятидан сўнг, 1997 йилда машҳур «Херенвен» клубига кўчиб ўтган. 97/98 мавсумда Руднинг 13 та голи эвазига клуби 6-ўринни эгаллади. ПСВ дарҳол футболчининг қобилиятини пайқаб қолди ва уни 7 миллион еврога сотиб олди.


22 ёшли ёш биринчи марта Чемпионлар лигаси ўйинларида иштирок этди,. Нистелрой дастлабки 4-турга қадар гол урмади, кейин эса сўнгги учта ўйинда 5 та гол урди. Финляндия «ҲИК» клубига қарши ўйинда хет-трик қайд этди. 

2001/2002 йилги мавсумда голландиялик футболчи яна 29 та гол билан Эредивизионни тўпурари бўлди. Йигитчанинг ўйинини кўрган «қизил иблислар» ПСВга 28,5 миллион евро тўлаб, Рудни харид қилди. Туманли Альбионга кўчиб ўтиш Нистерлой учун ажойиб трансфер бўлди. У 10 та гол билан 2001/02 йилги Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурари бўлди. Лекин яна мусобақа ғолибига айланмади.

Кейинги йили ҳужумчи Премер-лигада ҳам, Чемпионлар лигасида ҳам тўпурар бўлди. Аммо чемпионатдаги 25 та гол олтин ютиш учун етарли бўлган бўлса, еврокубокдаги 12 та гол бизга чорак финалга чиқишга имкон берди. Кейинги митинг голландиялик учун унчалик самарали бўлмади: 4 та гол. Аммо 2004/05 йилги мавсумда унга 8 та гол уриш ва Чемпионлар лигасининг бош тўпуарарлиги унвонини қайтариш етарли эди.

2006 йилнинг ёзида ван Нистелрой «галактикос»нинг бир қисмига айланди, аммо биламизки, «Реал Мадрид»нинг юлдузли таркиби Чемпионлар лигасидаги жиддий ютуқлардан узоқ эмас эди. «Сантьяго Бернабеу»да тўрт йил давомида Рууд Ла Лиганинг энг яхши тўпурари бўла олди. Аммо ўзининг севимли турнирида яна муваффақиятсизликка учради. Уч мавсумда 13 та гол ва ҳар йили мос равишда «Бавария», «Рома» ва «Ливерпуль»дан 1/8 финалдаги мағлубият.


2010 йилда бизнинг қаҳрамонимиз ва «қаймоқранглилар»нинг йўли ажралди: у «Гамбург» га ўтди ва Чемпионлар лигасида бошқа ўйин ўтказмади.


Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 08.11.2021 10:30. Ўқилди: 7832 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Реал Сосьедад
0-1
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.