Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал» ўз стадионини ултразамонавий кўринишга келтирмоқда

2023 йилда Мадриднинг «Реал» клубига тегишли «Сантьяго Бернабеу» стадиони навбатдаги реконструкциядан чиқади. Янгиланган арена йилнинг 365 кунида фаол бўлади ва ўйингоҳнинг ўзи футболга алоқадор бўлмаган соҳалар орқали йилига 150 миллион евро ишлаб топади.

2019 йилда «Реал» стадионнинг янги лойиҳаси тақдимотини ўтказди. Бунинг учун 525 миллион евро ажратиладиган бўлди ва клуб бу пулни 30 йиллик кредит олиш орқали топди. Қурилиш ишлари 2020 йилнинг ёзида бошланиши режа қилинганди. Бироқ коронавирус пандемияси сабаб баҳордаёқ мусобақалар тўхтаб қолди. Фурсатдан фойдаланган «Реал» қурилишни эрта бошлаб юборди.

Лойиҳага кўра, асосий ўзгаришлар қуйидагилардан иборат эди:

— Стадион ёнидаги савдо марказини бузиш орқали 6 минг квадрат метрни бўшатиш белгиланди. У ерда парк ва дам олиш масканлари барпо этилади;

— Янгиланган «Сантьяго Бернабеу»нинг баландлиги аввалгисидан (45 метр) 12 метрга баланд бўлади. Ўйингоҳ томини очиб-ёпишга хизмат қиладиган конструкция сабаб баландлик ўзгарган. Томни ёпиш ёки очиш учун 15 дақиқа вақт кетади;

— Стадионнинг ташқи томони тўлиқ яримшаффоф панел ва плёнка билан беркитилади. Бу кундуз куни табиий ёруғликни таъминлаш ва кечки вақтда аренанинг турли тусга киришини таъминлайди;

— Томошабин сиғими сезиларли даражада ортмайди. Сабаби стадионнинг ички қисми 360 даражали медиаэкран билан қопланади.

Бундан ташқари, стадион хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам катта даромадни кўзлаган. Стадиондаги овқатланиш масканлари ўйин вақти ва ундан кейин ҳам фаолият юритади. Томошабинлар ўз ўрнидан қўзғалмаган ҳолда махсус илова орқали таом буюртма қилиши мумкин бўлади. Ўйингоҳда бешта ресторан ҳар куни фаолият юритади ва уларда Европанинг машҳур ошпазлари хизмат кўрсатади. Улардан майдон кўриниб туради.

«Реал» матбуот хизмати стадиондаги майдон турли спорт ўйинлари ва оммавий тадбирлар учун қандай мослашиши ҳақида видео эълон қилди.

Майдон чими бўлакларга бўлинган ҳолда стадион тагида жойлашган омборга юборилади. У ерда махсус фиточироқ ва суғориш тизими орқали чим парвариш қилинади.

Майдон қопламасини алмаштириш тизими орқали «Реал» катта режаларни кўзлаган. Майдон концерт, бизнес-конференция, киберспорт мусобақалари, баскетбол, теннис, америкача футбол ва бошқа спорт учрашувларини ўзида қабул қила олади.



Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, бу орқали стадион йилига 150 миллион евро қўшимча даромад келтиради. «Реал»нинг ўйинлари клубга йилига 170 миллион даромад олиб келади. «Сантьяго Бернабеу»да йилнинг 300 кунида юқорида санаб ўтилган спорт ўйинлари ва маданий тадбирлар ўтказилади. Хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш масканлари орқали бу рақам йилига 365 кунга етади.

Ушбу лойиҳани амалга оширишда «Реал» президенти Флорентино Переснинг ўрни беқиёс. Функционер учун қурилиш соҳаси бегона эмас. У қурувчилик соҳасида инженер ҳисобланиб, айланмаси деярли 40 миллиард долларга тенг АCС қурилиш компаниясига эгалик қилади. Қизиғи, унга тегишли компания «Сантьяго Бернабеу»нинг таъмирланиш жараёнига умуман алоқадор эмас. Перес манфаатлар тўқнашуви юз бермаслиги учун ўз компаниясига тендерда иштирок этишни тақиқлаган.

Киритилди: 10.11.2021 20:28. Ўқилди: 7640 марта. Фикрлар: 16 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

07.03.2026. Ла-лига. 27-тур.
01:00
Сельта
1-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
01:00
Реал Мадрид
-:-
Эльче

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.