Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Афсонавий Зиданнинг сўнгги мавсуми (3-қисм)

"Ле Блеу" гуруҳ босқичида Швейцария, Жанубий Корея ва Того терма жамоалари иштирок этиши кутилганди, очиғини айтганда, гуруҳ французлар учун жуда қулай эди, аммо бу футбол. Жамоа майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам бутунлай пароканда эди. Заиф ўйин ва қийин саралаш, дарвозабонлар можароси, шундан сўнг саралашда асосий таркиб ўйинчиси бўлган "Лион" дарвозабони Грегори Купе мураббий Бартезга ишонч билдирмоқчи эканлигини билиб, асабийлашди ва терма жамоани тарк этди. Купени кўпчилик футболчилар қўллаб-қувватлаган бўлса-да, бу вазиятда Зидан асосий рол ўйнади, у Бартезнинг яқин дўсти бўлган ва охирги пайтларда дарвозабонга ҳамроҳ бўлган очиқчасига заиф ўйин ва бир қанча жанжалларга қарамай, уни қўллаб-қувватлаган. Раймонд Доменек ҳам Бартезни асосий дарвозабон қилди. Ички муҳитдаги муаммолар, футболчиларга нисбатан ҳурмацизликлар, ёмон ўйин, бу ҳолатлар Францияга ярашмас эди. Унинг устига Жаҳон чемпионати олдидан Лондоннинг "Арсенал" жамоаси етакчиси бўлган Пирес термага чақирилмади. Шунингдек, терманинг яна бир юлду футболчиси Николья Анелька ҳам тушунарсиз тарзда термага чақирилмаган эди. Бу қарорлар ўйинчиларда зодиак белгилари борлиги билан ифодаланган, чунки Доменек мунажжимликнинг ашаддий тарафдори бўлган ва у футболчилар омадсизликка олиб келиши мумкинлигига ишонган.

Гуруҳ босқичи деярли фалокатга айланди

Биринчи турда французлар “Ле Блеу” жаҳон чемпионатининг бир саралаш гуруҳидан жой олган Швейцария терма жамоаси билан тўқнаш келишди. Аввалги икки ўйинда дуринг натижа қайд этилган эди. Бу сафар жамоалар худди шундай сценарий бўйича ўйнашди, ўйин деярли тенг курашлар остида ўтди ва голсиз дуранг билан якунланди.  Зиданнинг ўйинида ўзига бўлган ишонч кўринмади. У кераксиз жойда сариқ карточка ишлаб олди. Ҳимоячиларга кўмаклашгани эса ўйиндан сўнг эсланмайдиган ҳодиса эди. 

Жанубий Кореяга қарши иккинчи турда жамоа анча яхши ўйин кўрсатди, ҳисоб 9 дақиқадаёқ очилди, Анри ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Рақибнинг ҳаракатчанлиги ва доимий босимига қарамай, французлар ўйинни тўлиқ назорат қилишди, шу билан бирга яна бир неча хавфли вазиятлар яратишди, бироқ учрашув охирига келиб улар анча чарчаб қолишди ва корейслар бундан унумли фойдаланишди. Охирги 15 дақиқада Корея терма жамоаси ҳисобни тенглаштиришга шошилди ва натижада 81 дақиқада ўша жамоа етакчиси Пак Жи Сунг Бартезнинг устидан тўпни ташлаб ҳисоблни тенглаштирди. 1:1! Французлар ўтказиб юборилган голдан сўнг ҳужумга ўтишди, аммо корейслар ҳимояда бехато ўйнашди ва ўзлари учун ижобий натижани сақлаб қолишга муваффақ бўлишди ва якунда Зиданнинг асаби дош бермай яна бир сариқ карточка ишлаб олди. Энди Зинедин 3 турда майдонга туша олмас эди.

Бахтсиз старт, жамоадаги муаммолар ва мураббийнинг тушунарсиз қарорларидан сўнг, Зизу маъсулиятни ўз бўйнига олишга қарор қилди. У барча футболчиларни жамоа яшайдиган меҳмонхона ташқарисига йиғди ва мураббийларсиз йиғилиш ўтказди. Узоқ суҳбат давомида жамоа барча шахсий ва майдондаги муаммоларини муҳокама қилишга ва аниқлашга муваффақ бўлди. Зиданнинг ўзига нисбатан талабчанлиги жаҳон чемпионати пайтида ортди, у ушбу турнир учун борни бермоқчи эди ва бошқалардан ҳам шуни талаб қилди.

 Того терма жамоаси билан гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида Доменек шогирдларига плей-оффга чиқиш учун фақат ғалаба керак эди. Биринчи тайм французларнинг тўлиқ устунлиги билан ўтди, аммо улар гол ура олмадилар ва катта босим туфайли уларнинг ўйинида бироз кескинлик юзага келди. 30 ёшини нишонлаган Патрик Виера ҳотиржамлик билан зарба йўллаб рақиб дарвозасини ишғол этди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб Анри орадаги фарқни йириклаштириб қўйди. Ўйин 2-0 ҳисобида якунланди ва Франция плей-офф ёлланмасини қўлга киритди.

Давоми бор.

Киритилди: 27.12.2021 06:30. Ўқилди: 2286 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
2-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

04.05.2024. Ла-лига. 34-тур.
19:15
Реал Мадрид
-:-
Кадис

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.