Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Афсонавий Зиданнинг сўнгги мавсуми (якуний қисм)

Берлиндаги Голливудча финал

Французларга қарши жаҳон чемпионати финалига ўша кампаниянинг яна бир “қора от”и Италия йўл олганди. Ажабланарлиси шундаки, Зизу ўзининг сўнгги ўйинида "Ювентус"да унга кўмаклашган мураббий Марчело Липпи билан тўқнаш келди. Италияликлар ўша учрашувни қўполлик билан бошлашди ва биринчи дақиқадаёқ Каннаваро Анрини майдон марказида қаттиқ кутиб олди, французлар уч дақиқага яқин ўзларига келишди ва Малуда жарима майдончасига ёриб киргач Матерацци уни йиқитди, ҳакам пенальтига ишора қилди. Зидан тўпга яқинлашди, бутун дунё интиқлик билан қотиб қолди, қисқа югуришдан сўнг Зизу совуққонлик билан бир лаҳзани ўтказди ва зарба йўллади. Тўп дарвоза тосинига тегиб дарвозадан жой олди - 1:0! Бу фантастика эди. Ўша гол футбол тарихида пенальтидан урилган энг чиройли гол. Паненка - югуриш ва зарба, ақлдан озган одамнинг зарбаси ёки даҳонинг зарбаси ўртасидаги интуитив туйғу, у ўз фаолиятида биринчи марта пенальтидан бундай ахмоқона зарба йўллаган эди. У сўнгги ўйинида оддий гол уришни хоҳламагандек гўё.

 Устунликка эга бўлган Франция ҳужум қилишда давом этди. Аммо италияликлар 19 дақиқада Пирлонинг бурчакдан узатилган топидан сўнг, Матераццининг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди - 1:1! Тайм охиригача Италия устунлик қилди, аммо иккинчи бўлимда франц

узлар ташаббусни қўлга олишди, Анрида ўзини кўрсатиш учун бир қанча қулай имкониятлар бўлди. Зидан эса майдон марказини тўлиқ назорат қилди, бир неча бор олдинда ўйинни кескинлаштирди, ўша учрашувда унинг тўғридан-тўғри рақиби Пирло бўлди ва италиялик якунда учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилганига қарамай, эҳтиёткорлик ва Ўйин давомида унинг ҳаракатларида, айниқса Зизуга қарши чиққан пайтларда қўрқув сезилди. Учрашув дуранг билан якунланди.

 Қўшимча вақт "Ле Блеу"нинг тўлиқ устунлиги билан давом этди, Малуда ва Рибери қанотлардан ҳужум уйиштиришда давом этди, Анри эса жарима майдончасини қўрқувга солди, Франция охир-оқибат рақибини ўз жарима майдонига қамади. Дастлабки 15 дақиқанинг сўнгги дақиқаларида Франция хавфли ҳужум яратди аммо Буффон Италия термаси жонига оро кирди. “Ле Блеу” яққол устунлик қилаётган эди.

 

 Ўйин тугашига ўн дақиқа қолганида ҳаммаси остин-устун бўлди. Тўп майдон марказида эди, аммо барча камералар ва бутун диққат италияликлар жарима майдончаси яқинида, Матерацци кўкрагини ушлаб ётганини кузатар эди, Буффон ва Каннаваро эса ҳакамга ниманидир исботлашга уринарди. Такрорий лавҳада дунё ажойиб французнинг сўнгги ҳаракатини кўрди. Бурчакдан тўпдан сўнг, Зизу аста-секин ўз ярим майдонигига қайтмоқчи пайти, Матерацци билан нимадир ҳақида суҳбатлашди, кейин Зидан бироз олдинга югурди ва ортига ўгирилиб, ялтироқ боши билан ҳимоячининг кўкрагига зарба берди. Ён ҳакам билан маслаҳатлашгандан сўнг, рефери ўз қарорини билдириди чонтагидан карточка чиқарди, қизил карточка. Зидан эса Жаҳон чемпионати кубогининг ёнгинасидан ўтиб майдонни тарк этди. Футболни тарк этди. Италия пенальтилар сериясида ғалаба қозонди, Трезеге Зиданнинг ҳийласини такрорлашга уриниб, дарвоза тўсинига зарба берди. Футбол оламида ўйин унутилади, аммо натижа сақланиб қолади, деган фикр бор, аммо бу ўйиннинг натижасидан кўра Зиданнинг қилган қилмиши кўпроқ эсланади.

 

Зидан ақл бовар қилмайдиган ақл ва қобилиятга эга, маҳорати ва техникаси ўз чегарасидан ташқарида бўлган футболчи эди. Нафис ва бўшашган ҳаракатлар, сиз унинг орқасидан ит каби югуришингиз мумкин эди ва у сизни шунчалик осон доғда қолдирар эди, бу барчани ғазаблантирарди. Француз ҳар бир ўйинда рақибидан асабий сўз эшитарди, ҳеч нарса демасдан уларни қабул қилди, лекин бир лаҳзада Зизу ўзини тута олмади ва портлади. Дунёни портлатди.

Сиз Зинединнинг бу зарбаси ҳақида доимо гапиришингиз мумкин. Бу ҳаракатни танқид қилиш мумкин, қойил қолишингиз ёки ёмон кўришингиз мумкин; капитанни хоин деб ҳисоблар баъзилар ёки унинг  бу ишини оқлайдиганлар ҳам бор. Аммо тарих субективликни қабул қилмайди  ва ўша учрашувда ишлаган Виктор Гусев ўша воқеаларни яхшигина изоҳлаб берган: “Ажойиб финал. Зидан майдондан четлатилди. Ҳаётидаги сўнгги, эмг охирги ўйинида. Раймонд Доменекни киноя билан олқишлаб кетди у. Бу футбол. Бу Зиданнинг ўзига хослиги."

У ҳеч қачон провокацияларни оқламаган, мақтанчоқ бўлмаган, ҳар доим камтарлик қилган ва ўз бурчини сидқидилдан бажарган. Жамоаси учун ўзини аямаган. У футбол даҳоси.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Киритилди: 27.12.2021 07:30. Ўқилди: 3402 марта. Фикрлар: 13 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.