Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

2022 йил кириб келди. 22 рақамли футболчилар рамзий терма жамоаси

Янги 2022 йил кириб келди, демак, бази футболчилар учун келаётган йил муҳим воқеа бўлиб, эҳтимол омадли бўлиб келар. Гап 22-рақамли чарм тўп усталари ҳақида кетмоқда.

Ҳозир биз сизларга ушбу рақам остида тўп сурадиган футболчиларнинг энг машҳурлари ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

Дарвозабон

Лорис Кариус (“Ливерпуль”)

2018 йилги УЕФА Чемпионлар Лигаси финалида “Реал Мадрид”га қарши ўйиннинг асосий антиқаҳрамони бизнинг рўйхатимизни очиб беради. Немис кипери ўша кундан бошлаб “Ливерпуль”нинг асосий жамоаси тааркибида майдонга тушмади. Аммо, футболчи жорий мавсумни аввалгидек ижарада эмас, “қизиллар” сафида ўтказмоқда. Эҳтимол уни жамоага қайтишини бу йил кузатармиз.

Умид қиламизки, Кариус 2022 йилда “Ливерпуль” ёки бошқа Европа клубида фаолиятини қайта тиклай олади.

 

Ҳимоя

Ўнг қанот ҳимоячиси: Нелсон Семеду (“Вулверхэмптон”)


Биз бир неча йил олдин “Барселона”да ўйнаган “Вулверхэмптон”нинг португалиялик ҳимоячиси Нелсон Семедуни ушбу позиция учун танладик. Шуни ҳам таъкидлашимиз керакки, яқинда каталонияликлар Нелсонни ортга қайтаришни истаганлиги ҳақида миш-мишлар тарқалганди.

Бундан ташқари Франция терма жамоаси ва “Лейпциг”нинг 22-рақамли ҳимоячиси Норди Мукиеле, шунингдек, “Наполи” футболчиси Жовани Ди Лоренцо ҳам ушбу рамзий терма жамоамизнинг ўнг қанот ҳимоясидан жой олиши мумкин эди.

 

Марказий ҳимоячилар

Оскар Мингеса (“Барселона”)

Ёш испаниялик асосий ҳимоячиларнинг жароҳати туфайли Каталония жамоасининг асосий таркибига қўшила олди. Ўшандан бери Мингесага кўп йиллар давомида “кўк-анорранглилар” лагерида истиқболли марказий ҳимоячи сифатида қаралиб келмоқда.

Бу мавсумда унинг ишлари яхши кетмайди, аммо 2022 йил унинг учун омадлироқ бўлишига ишонамиз.

 

Марио Эрмосо (“Атлетико”)

Испаниялик футболчи “матрасчилар” лагерига 2019 йилда қўшилганди. У тез орада “Интер”га жўнаб кетган Диего Годиннинг ўрнини эгаллаб, жамоада ўз ўрнини тезда топди.

2021 йил Эрмосо учун жуда муваффақиятли йил бўлди, чунки ҳимоячи Ла Лигада ғалаба қозона олди, шунинг учун биз унга 2022 йил янада муваффақиятли бўлишини тилаймиз.

 

Чап қанот ҳимоячиси: Абду Диалло (ПСЖ)


Дастлаб сенегаллик футболчи ўрнига Бенжамин Менди эгаллаши керак эди, аммо “Сити” футболчисининг қамоқхона билан боғлиқ муаммоси рўйхатимизга киришига тўсқинлик қилди.

Диалло ҳимоянинг чап қанотидаги вазифаларини яхши бажариб, Хуан Бернатни ушбу позициядан чиқариб юборди. Умид қиламизки, ёш футболчи 2022 йилда ҳам ривожланишда давом этади.

 

Марказий яримҳимоячилар

Артуро Видал (“Интер”)

Майдонда ҳамиша бор куч ва ғайратини жамоаси учун берадиган жангчини унутмаслик керак. Чилилик футболчи 2021 йилда “Интер” учун А серияни ютишнинг уддасидан чиқди, аммо жорий мавсумда янги мураббий билан Видал кўпинча захирада ўтирмоқда.

Шунинг учун биз 2022 йилда унинг асосий таркибга қайтишини ва яна Скудеттони ютишини тилаймиз,

 

Жуд Беллингем (Боруссия Дортмунд)

Мазкур трансферни кўпчилик “асаларилар” мухлислари маъқулламадилар, аммо инглиз ўзининг муҳим футболчилигини майдонда ўйнаб исботлай олди ва Холанд билан бирга жамоа етакчисига айланди.

Умид қиламизки, Беллингем ўсишда давом этади ва 2022 йилда жаҳон даражасидаги юлдузга айланади.

 

Ҳужумкор яримҳимоячи ва вингерлар

Николо Заньоло (“Рома”)

Италиялик футболчи нафақат ёрқин ўйини билан рейтингимиздан жой олди. Никола жорий мавсум “бўрилар” сафида ажойиб ўйин намойиш этмоқда ва Жозе Моуриньодек қаттиққўл мураббий қўл остида асосий таркибда майдонга тушмоқда. Шу сабаб ҳам унинг рамзий терма жамоамизга киритишга қарор қилдик.

 

Ҳаким Зиеш (“Челси”)

Марокашлик футболчи “Аякс”да ажойиб ўйин кўрсатганди, аммо Лондонда ҳамон ўз ўрнини топиб улгурмаган. Кўплаб миш-мишларга кўра, ушбу футболчи қишки трансфер ойнаси вақтида жамоадан кетади. Шунингдек, Африка миллатлар кубоги учун Марокаш терма жамоаси таркибидан жой олмади. Аммо, бу воқеалар футболчини рамзий терма жамоамиздан четда қолишга сабаб бўлмади.

 

Федерико Кьеза (“Ювентус”)

Федирико 2021 йилда катта ютуққа эришди. Италиялик футболчи Турин клубининг ҳам, терма жамоанинг ҳам ажралмас бўлагига айланди. Айнан унинг ажойиб ўйинлари туфайли Италия Евро-2020 кубогини қўлга киритди.

Умид қиламизки, Кьеза худди шу руҳда давом этади ва 2022 йилда жаҳон даражасидаги юлдузга айланади.

 

Ҳужумчи

Себастьян Аллер (Аякс)

Кот-д’Ивуарлик футболчи “Вест Хэм”дан Голландия жамоасига ўтиб, ўзининг ҳақиқий даражасини кўрсата олди. Натижада - Чемпионлар лигасидаги голлар бўйича рекордлар ва Европанинг топ-клубларидан бўлган қизиқиш каби натижаларга эришди. Футболчининг ушбу ажойиб ўйинлари сабаб мазкур позиция учун асосий номзод сифатида танладик.

 

Бошқа таниқли ўйинчилар

Иско (“Реал Мадрид”) - ўйин борасида таслим бўлгани, ҳамда асосий жамоа таркибидан тушиб қолгани учун таркибга киритилмади. Шунингдек, клуб ҳам у билан шартномани янгиламоқчи эмас.

Саид Бенрахма (“Вест Хэм”) – жазоирлик футболчи ҳали ўзини кучли футболчи сифатида кўрсата олмади, шу сабаб рейтингимиздан жой олмади.

Бенжамин Менди (“Ман Сити”) – Зўравонлик ва Қамоқхона билан  боғлиқ муаммолар футболчининг обрўсига зарар етказди.

 

Киритилди: 04.01.2022 12:10. Ўқилди: 8819 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

09.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Реал Мадрид
2-1
Бавария

Навбатдаги учрашув

11.05.2024. Ла-лига. 35-тур.
21:30
Гранада
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.