Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Ман Сити” амалга оширган энг қиммат сотувлар (топ-10)

Умуман олганда,“Манчестер Сити” трансферларга катта сумма ажратмоқда– 2,3 млрд евро (фақат “Челси” кўпроқ - 2,4 млрд). Лекин, “шаҳарликлар” раҳбарияти фақат харид қилишни эмас, балки футболчи сотишни ҳам яхшигина уддалайди. Бунга мисол сифатида яқиндагина “Барселона”га сотиб юборилган Ферран Торресни кўриш мумкин. Шу сабаб, “Stadion.uz” нашри “Ман Сити” амалга оширган сотувлар ва ундан кўрилган фойда ҳақида ўз ўқувчиларига маълумот беришга қарор қилди.

 

10. Браим Диаз ⟹ “Реал Мадрид”, 17 миллион евро

Кучли ўнликнинг Браим Диазнинг трансфери очиб беради. “Ман Сити” уни ёшлигида “Малага”дан атиги 350 мингга сотиб олди, кейин эса “Реал”га 17 миллион еврога сотди. Диас ҳеч қачон “Сити” ёки “Реал”да ажойиб ўйинлари билан мухлисларини хурсанд қилмаган, аммо ҳозир “Милан”да яхши карьерасини қурмоқда.

Фойда: +16,6 миллион евро;

 

9. Анхелиньо ⟹ “Лейпциг”, 18 миллион евро

Гвардиола жамоасидан жой тополмаган яна бир испаниялик - Анхелиньо. Ўз вақтида “Сити”“Депортиво”нинг 16 ёшли ҳимоячиси учун 4,5 миллион евро тўлаган, бироқ Анхелиньо “шаҳарликлар” асосий жамоаси рўйхатига кира олмаган. Бир қатор ижаралардан сўнг испаниялик ҳимоячи 18 миллион евро эвазига “Лейпциг”га ўтди.

Фойда: +13,5 миллион евро;

 

8. Марио Балотелли ⟹ “Милан”, 20 миллион евро

Балотелли — “Манчестер Сити” клубининг яна бир муваффақиятсиз трансфери. 2010 йилда “Сити” Марио Балотеллини “Интер”дан 29,5 миллион еврога сотиб олганди. Бироқ мураббийлар штаби ва клуб раҳбарияти италияликнинг қийин ва жуда тез феъл-атворига чидамади ва уч йилдан сўнг Балотелли “Милан”га арзонлаштирилган нархда сотиб юборилди. Гарчи СуперМарионинг “Сити”даги статистикаси энг ёмони бўлмаса-да: 80 та ўйин, 30 та гол, 7 та голли узатма.

Зарар: –9,5 миллион евро;

 

7. Робиньо⟹ “Милан”, 21 миллион евро

Балотеллидан олдин ҳам Робиньо Манчестер - Милан йўналишида йўлга чиққанди. Бразилиялик футболчи янгиланган “Ман Сити”нинг дастлабки юлдузларидан бири эди, аммо футболчи бу ерда узоқ вақт ўйнамади. Уч йил давомида Робиньо атиги 53 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урган. 2010 йилнинг ёзида ҳужумчи “Милан”га 21 миллион еврога сотилган, бу сумма “шаҳарликлар” уни бир вақтлар “Реал”дан сотиб олган пулининг ярмидан кўпини ташкил қилади.

Зарар: –22 миллион евро;

 

6. Келиче Ихеаначо⟹ “Лестер Сити”, 27,7 миллион евро

2014 йилда “шаҳарликлар”нигериялик футболчи учун бор-йўғи бир миллион евро тўлаган, уч йилдан сўнг эса 27,7 миллионга сотишган. Ажойиб якун, аммо иқтидорли ҳужумчи эртароқ қўйиб юборилмадими? Иҳеаначо “Сити” сафида Агуэро ва Жезус бўлганига қарамай, 64 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урган ва 8 та гол урган. Ажойиб натижа.

Фойда: +26,6 миллион евро;

 

5. Альваро Негредо ⟹ “Валенсия”, 28 миллион евро

Альваро Негредо– “Ман Сити”нинг энг тушунарсиз трансферларидан бири. Клуб уни 2013 йилнинг ёзида “Севилья”дан сотиб олди ва бир йилдан сўнг уни “Валенсия”га ижарага берди ва кейинчалик “кўршапалаклар” унинг шартномасини тўлиқ сотиб олди. Бироқ, Ихеаначо ва Балотелли мисолида бўлгани каби, Негредонинг статистикаси ҳам анча яхши: 49 та ўйин, 23 та гол ва 8 та голли узатма.

Фойда: +3 миллион евро;

 

4. Шон Райт-Филлипс ⟹ “Челси”, 31,5 миллион евро

“Ман Сити” 2005/06 йилги мавсумда шайхларсиз биринчи марта чинакам катта трансферни амалга оширди. Ўша пайтдаги гегемон клуб “Челси” ёш вингер учун 31,5 миллион таклиф қилган. “Сити” бу таклифга иккиланмасдан рози бўлди. Аммо,  Лондонда Райт-Филипс яхши ўйнамади ва уч йилдан сўнг у яна “Сити”га қайтди. 

Фойда: +20,3 миллион евро;

 

3. Данило ⟹ “Ювентус”, 37 миллион евро

Учинчи ўринда Данилонинг 37 миллион евро эвазига “Ювентус”га ўтгани жойлашган. У “Реал”дан “Ман Сити”га 30 миллион эвазига келган, аммо футболчи “шаҳарликлар” асосий таркибидан жой ололмади. Икки йил ичида Данило элликдан ортиқ ўйин ўтказди ва бир нечта гол урди, холос.

Фойда: 7 миллион евро;

 

2. Ферран Торрес “Барселона”,   55 миллион евро

Ферран Торреснинг бутунлай янги сотуви иккинчи ўринда. Трансфер суммаси 55 миллион евро + мумкин бўлган бонуслар сифатида 10 миллион евро. Каталонияликлар футболчи билан 5,5 йиллик шартнома имзолади. Торрес “Сити”га бир неча йил олдин келган эди. 2020 йилнинг ёзида “шаҳарликлар” “Валенсия”дан 33,5 миллионга харид қилишган эди.

Фойда: 21,5 миллион евро;

 

1. Лерой Сане ⟹ Бавария, 60 миллион евро

Икки йил аввал “Сити” ўз тарихида рекорд сотувга амалга оширди. Лерой Сане 60 миллион евро эвазига “Бавария”га йўл олди. Бироқ, ўз вақтида “Ман Сити” немис учун 52 миллион евро тўлаганини инобатга олсак, бу сумма у қадар таъсирчан бўлмайди. Манчестерда Лерой Сане ажойиб статистикаси билан ёдда қолди: 135 учрашув, 39 гол, 45 голли узатма.

Фойда: 8 миллион евро;

 

П/С. “Манчестер Сити” ушбу ўнта трансфердан 315 миллион ишлаб топган. Аммо, клуб бу футболчилар учун бир вақтнинг ўзида қанча тўлаганини ҳисобга оладиган бўлсак, умумий соф фойда бор-йўғи 85 миллион еврони ташкил қилади.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади

Киритилди: 05.01.2022 12:32. Ўқилди: 4136 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.09.2024. Ла-лига. 6-тур.
00:00
Реал Мадрид
4-1
Эспаньол

Навбатдаги учрашув

25.09.2024. Ла-лига. 7-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Алавес

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.