Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

19 ёшгача бўлган энг қиммат футболчилар (топ-7)

19 ёшгача бўлган энг қиммат 7 нафар футболчи ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

Жованни Рейна

Клуб: “Боруссия Дортмунд”
Ёш: 19 ёш
Трансфер нархи: 42 млн евро

АҚШда яхши авлод футболчилари шаклланмоқда. Рейна эса улардан бири. Яримҳимоячига омад кулиб боқди, унинг Европадаги саёҳати ёш футболчиларни қадрлайдиган ва улар билан ишлашни биладиган клубдан бошланди. Аммо, америкаликнинг ўзига хос иқтидори борлигини ҳам эътироф этиш зарур. Унинг ўйини йилдан-йилга шаклланиб бормоқда ва ҳар мавсумда унинг майдондаги ўйнаш вақти кўпайиб бормоқда. Аммо, футболчи соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб салкам бутун мавсумни ўтказиб юборгани ачинарли ҳолат.

Жорий мавсумда Рейна Бундеслигада “Боруссия” сафида атиги 3 та ўйинда майдонга тушди, бироқ у бир вақтнинг ўзида 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, у АҚШ терма жамоаси сафида 9 та ўйин ва 4 та гол урган. Жованни иккинчи энг қиммат америкалик футболчи бўлиб, “Челси” вингери Кристиан Пулишичдан кейин иккинчи ўринда туради. Тез орада топ-клублар бу йигитни ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракатни бошлайди. Эҳтимол, аллақачон бошлаган.

Эдуардо Камавинга

Клуб: “Реал Мадрид”
Ёш: 19 ёш
Трансфер нархи: 55 млн евро

Камавинга “Реал Мадрид”нинг ёздаги сўнгги харидларидан бири ҳисобланади. 2021 йилнинг августида ёш яримҳимоячи 31 миллион евро эвазига “Ренн”дан “қироллик клуби”га ўтди. Франциялик футболчи тажрибали бўлса-да, Карло Анчелотти қўл остида кўп ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. 18 ёшигача у “Ренн”нинг асосий жамоаси таркибида 88 та ўйин ўтказган.

Муҳими, “қаймоқранглилар” футболчини ижарага олмади. Демак, мадридликлар келажакни ўйлаб иш қилган ва албатта Эдуардога имкон беришади. Тони Кроос ва Лука Модрич ҳали ҳам топ даражада ўйин кўрсатишмоқда, аммо уларни “Реал”га боғлаб қўйишгани йўқ ва кундан-кунга ёшлари ўтиб бормоқда. Камавинга ва Федерико Вальверде каби футболчилар келажакда албатта Мадрид гранди асосий яримҳимоячисига айланади.

Жамол Мусиала

Клуб: “Бавария”
Ёши: 18 ёш
Трансфер нархи: 55 млн евро

2019 йилнинг ёзида Мусиала “Бавария” сафига қўшилди. Орадан бир йил ўтиб у Бундеслигада дебют қилди. Шу кунга қадар яримҳимоячи “немис машинаси”нинг асосий таркибида 64 та ўйин ўтказган. Бу мавсумда ҳам йигитча яхши ҳаракат қилмоқда. У барча мусобақаларда 26 та ўйин ўтказиб, 6 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширган.

Мусиала энг истиқболли немис футболчиларидан бири саналади. Жамол Йоахим Лёв даврида мамлакат бош жамоасида дебют қилган, Ханс-Дитер Флик ҳам унга ишонмоқда. Унинг қўл остида яримҳимоячи “Бавария”нинг асосий жамоасида ўйнай бошлади. Мусиала Германияда жуда машҳур, айниқса у Англия жамоасини эмас, немислар сафида ўйнашга қарор қилганидан кейин.

Ансу Фати

Клуб: “Барселона”
Ёш: 19 ёш
Трансфер нархи: 60 млн евро

Фати ажойиб салоҳиятга эга футболчи. Буни “Барселона”да катта ҳурматга эга. Каталонияликлар футболчини сотиб олмоқчи бўлган клубларга бир неча бор рад жавобини беришган. Бу футболчи соғлом бўлса, у жамоага жуда фойдали бўлиши мумкин. Аммо, 2019/20 йилги мавсумдаги омадли ўйиндан сўнг испаниялик жароҳатлар билан боғлиқ муаммога учради. Сўнгги 1,5 мавсумда ёш вингер Ла Лигада бор-йўғи 12 та ўйинда майдонга тушган бўлса-да, 7 та гол уришга эришган.

Фати Барселонада Мессининг меросхўри ҳисобланади ва клуб унга аргентиналик футболчининг рақамини берган. Аммо, бундай эрта ёшда жиддий муаммолар футболчини ҳам, унинг клубини ҳам қийин аҳволга солиб қўйди. Испаниялик ёш ва истиқболли бўлиб қолса-да, у жароҳатлардан қочиш учун нимадирни ўзгартириши керак.

Флориан Виртц

Клуб: “Байер”
Ёши: 18 ёш
Трансфер нархи: 70 млн евро


Виртц Мусиала билан бирга айни дамда немис футболининг асосий истедодларидан бири саналади. Флориан “Челси”га кетган Кай Ҳавертцнинг ўринбосари ҳисобланади. “Байер”нинг Бундеслигада кучли 4ликка киришида, ёш яримҳимоячининг хизмати катта. Жорий мавсумда у барча турнирларда 24 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Виртц жорий мавсумда Германия чемпионатида иккинчи энг яхши ассистент бўлиб турибди, бу кўрсаткич бўйича “Бавария” футболчиси Томас Мюллердан кейин иккинчи ўринда. Флорианга бошқа клублар аллақачон “тузоқ қўйишни” бошлаган. “Байер” спорт директори Руди Феллер “доричилар” ўз шогирдини узоқ вақт ушлаб тура олмаслигини очиқ тан олди. Аммо Виртц ҳозирча Леверкузенда қолмоқда ва Чемпионлар лигасини шаҳарга қайтариш учун ҳаракат қилмоқда.

Жуд Беллингем



Клуб: “Боруссия Дортмунд”
Ёши: 18 ёш
Трансфер нархи: 75 млн евро

Беллингем Дортмунднинг “Боруссия” клубининг ушбу рейтингдаги иккинчи вакили ҳисобланади. Яримҳимоячи атиги бир ярим мавсумни “асаларилар” сафида ўтказди, лекин аллақачон жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Жорий мавсумда футболчи гол+пас тизими бўйича 9 очко тўплади. Шунингдек, Жуднинг ўйин вақти сезиларли даражада кўпайди.
Британиялик мутахассислар англиялик аллақачон ўз ватанига қайтиб, Премьер-лигада фаолиятини бошлаши мумкинлигини гапиришмоқда. Рой Киннинг фикрича, “Манчестер Юнайтед” Беллингем билан шартнома имзолаши керак, Жейми Каррагер эса ўз ватандошини “Ливерпуль”да кўрмоқчи. Дортмунднинг “Боруссия” клуби яримҳимоячини вақти келганда сотиб юборишини тан олган ва ушбу воқеа шу йили бўлиши кутилмоқда.

Педри

Клуб: “Барселона”
Ёш: 19 ёш
Трансфер нархи: 80 млн евро

Рейтингни “Барселона” вакили бошқариб турибди. Каталонияликларда ҳозир ёш футболчиларнинг яхши авлоди бор ва Педри улардан бири. 19 ёшида у “кўк-анорранглилар”нинг асосий таркиб футболчисига айланган ва “Golden Boy-2021” мукофоти совриндори. Ушбу рейтингнинг деярли барча иштирокчилари ушбу мукофотга даъвогарлик қилишди, аммо испаниялик совринни қўлга киритди.

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес бир неча бор ёш яримҳимоячининг ўйинига қойил қолишини айтган. Ва умуман олганда, кўплаб мутахассислар Педри ҳақида яхши гапларни гапиришади. Йигитчада ажойиб футболчи бўлиш учун барча шароит бор. Кейин ҳамма нарса унга боғлиқ. Ҳозирча испаниялик меҳнаткашлиги билан қолганлардан анча турибди.


Жамшиджон Маҳмудов таржимаси

Киритилди: 29.01.2022 22:52. Ўқилди: 4191 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.09.2024. ЕЧЛ. .
23:59
Реал Мадрид
3-1
Штутгарт

Навбатдаги учрашув

25.09.2024. Ла-лига. 7-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Алавес

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.