Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Қишки трансферлар ойнасида қандай харидлар амалга оширилди?

Қишки трансферлар ойнасига ажратилган муддат ҳам ўз якунига етди. Ушбу вақт оралиғида амалга оширилган энг эътиборга молик трансферлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал»дан «Барселона»га эркин агент)

«Арсенал»нинг бу мавсумдаги асосий муаммоси «Барселона»нинг энг катта умидига айланиши мумкин. Обамеянгнинг Каталонияга йўл олиши аввалроқ ҳаттоки, икки клуб вакилларининг тушига ҳам кирмагани аниқ. Чунки у расман эркин агент мақомида ўзига янги клуб танлаши керак эди ва «кўк-анорранг» либосни танлади. Маоши камайтирилганига қарамасдан юқори ўйин амалиёти Пьерни ўзининг аввалги даражасига қайтариши мумкин.

Донни ван де Бек («Манчестер Юнайтед» - «Эвертон», ижара шартнома асосида)

Деле Алли («Тоттенхэм» – «Эвертон», 12 миллион евро)

«Эвертон» Франк Лэмпард бош мураббий этиб тайинланганидан бери трансферлар бозорида анча фаол. Мерсисайд клуби яримҳимоя зонасини кучайтириш учун дарҳол иккита муҳим трансферни амалга оширишга қарор қилди: жамоа «МЮ»дан Донни Ван Де Бекни ижарага олди ва «Тоттенхэм»дан Деле Аллининг харидини тўлиқ расмийлаштирди. Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, айнан Лэмпард иккала келишувда ўз позицияни намоён этди. Аллининг шартномасидаги бонуслари ҳисобига битим миқдори 35-45 миллион еврогача бориб етиши ҳам мумкин.

Аарон Ремзи («Ювентус» – «Рейнжерс», ижара шартномаси асосида)

«Юве»нинг «Арсенал»дан эркин агент сифатида харид қилган уэлслик футболчиси Италияда айтарли муваффақият қозона олмади. Натижада, энди 31 ёшли Ремзи мавсум охиригача ижарага бериб юборилди. У ёзгача Шотландия чемпиони «Рейнжерс» шарафини ҳимоя қилади.

Тангуй Ндомбеле («Тоттенхэм» - «Лион», ижара шартномаси асосида)

Жовани Ло Челсо («Тоттенхэм» – «Вильярреал», ижара шартномаси асосида)

Брайан Хиль («Тоттенхем» - «Валенсия», ижара шартномаси асосида)

«Тоттенхэм» Антонио Контега фойдаси бўлмаган футболчиларидан ёппасига қутулди қўйди. Уларнинг барчаси АПЛдан ташқарига ижарага бериб юборилди. Ндомбеле ва Ло Челсо Англияда камида бир мавсум ўйнашган эди, бироқ Хилнинг Испанияга қайтиши учун атиги олти ой керак бўлди холос.

Денис Закария (Боруссия М - Ювентус, 53 млн евро)

Швейцария терма жамоасининг марказий яримҳимоячиси ёзда эркин агент сифатида Гладбахни тарк этиши кутилган эди (у бу ерда 2017 йилдан бери ўйнаб келмоқда). «Юве» эса уни энди кулгили кўринган 5 миллион евро эвазига сотиб олди.

Эзекел Понзе («Спартак» - Эльче, ижара шартномаси асосида)

«Спартак» легионер футболчиларидан қутулишни бошлаб юборган. Йоррит Ҳендрихдан кейин энди Эзекел Понзега ҳам чиқиш эшиклари кўрсатиб қўйилди. Футболчи Испанияга мавсум охирида сотиб олиш шарти билан ижарага берилди. У Москвада 2,5 йил фаолият олиб борган.

Ваут Вегхорст (Вольфсбург - Бёрнли, 12 млн фунт)

Вегхорст «Вольфсбург»нинг энг яхши тўпурари ҳисобланади ва ушбу трансфер АПЛда жон сақлаб қолиш учун курашаётган «Бёрнли» учун катта ютуқ сифатида баҳоланиши мумкин. Голландиялик футболчининг ҳисобида Бундеслигада «бўрилар» сафида 59 та гол мавжуд. Шунингдек, у Евро-2020да битта гол ҳам урган. Крис Вуд «Ньюкасл»га кетганидан сўнг, «Бёрнли» ажойиб ҳужумчи билан шартнома имзолашга мажбур бўлди - ва нидерландиялик ўйинчига бу имконият берилади. Шартнома уч ярим йилга мўлжалланган, нархи 12 миллион атрофида. Премьер-лиганинг эски жамоаси сафини янги ҳужумчи қанчалар безаб бера олишини яқин ойлар давомида кузатамиз.

Ромен Февр («Брест» - «Лион», 15,2 млн евро)

«Брест» яримҳимоячиси ёзда «Милан»га ўтишни жуда ҳам хоҳлаган эди. Лекин Февр Италияга етиб бора олмади. У Францияда қолишга мажбур бўлди, бироқ энди «Лион»да.

Метт Таргет (Астон Вилла - Нюкасл, ижара шартномаси асосида)

Люка Дин «Астон Вилла»га келганидан сўнг, чап қанот ҳимоячиси Вилянинг зиммасига катта юк тушган. Таргет жамоада ўз ўрнини йўқотиб қўймаслиги учун «Ньюкасл»га ўтишга қарор қилди - у ерда, албатта, футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлади.

Горан Пандев («Женоа» - «Парма», суммаси номаълум)

Горан Пандев Б Серияда «Парма» мавқейини ҳимоя қилиш учун Жижи Буффон билан бирга ҳаракат олиб боради. Агар «Женоа» жорий мавсум якунида Б Серияга тушиб кетса, у собиқ жамоасига қарши ўйнаш имконига эга бўлди.

Натаниэль Филлипс («Ливерпуль» - «Борнмут», ижара шартнома асосида)

Клоппнинг асосий ротация қуролига айланган шогирди Натаниел энди «Борнмут»га йўл олди. Ўтган мавсумда у анча фойдали ҳаракатларни намойиш этган эди, аммо ван Дейк ва Матипнинг қайтиши билан у анча кам ўйин амалиётига эга бўлди.

Бруно Гимарайш («Лион» – «Ньюкасл», 42,1 млн евро)

«Ньюкасл» ушбу трансферга анча жиддий пул сарфлади. «Лион» таркибида Бруно доимо яхши спорт формасида бўлган. У рақиб ҳужумларини бузишда ҳам, узоқ паслар орқали олдинга ўтишда ҳам шерикларига катта ёрдам бера олади. Бундай футболчи билан жамоа тезда янги босқичга кўтарилиши мумкин.

Рейнилду («Лилль» – «Атлетико», 3 миллион евро)

«Лилл»нинг чап қанот ҳимоячиси бор-йўғи 3 йилдан бери Франциянинг юқори дивизионида тўп сурмоқда - ва ўтган мавсумда у асосий таркибга киришга муваффақ бўлди. У 28 ёшда, Мозамбик терма жамоасида сафида ҳам ўйнайди ва «Атлетико» таркибига 3 миллион евро эвазига кўчиб ўтди.

Киритилди: 01.02.2022 11:40. Ўқилди: 5542 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Вильярреал
4-4
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

26.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Бетис

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.