Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Манчестер Юнайтед" янги ҳужумчи сотиб олиши керак. Улар Холандни қўлга киритишлари мумкинми?

Эдинсон Кавани ёзда кетиш эҳтимоли борлиги сабабли, "қизил иблислар" фаол равишда муносиб ўринбосар излаши керак.

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник Европанинг энг йирик клублари Эрлинг Холанд учун трансфер курашида иштирок этаётгани сабабли, ёзда клубга янги ҳужумчи кераклиги ҳақида очиқ гапирди.

“Қизил иблислар” норвегиялик ҳужумчига анчадан бери қизиқиб келишган, лекин улар ҳақиқатдан ҳам уни қўлга киритишга қодирми? Рангник бу ҳақда нима дейди?

“Кўриниб турибдики, “Юнайтед”га ҳужумчи керак. Эдинсоннинг шартномаси ёзда тугайди ва клубга марказий ҳужумчи керак. Ўйлайманки, бу ҳақда ҳамма билади”.

"Манчестер Юнайтед" ҳужум чизиғи ҳозир қандай ҳолатда?

Криштиану Роналду шубҳасиз "Олд Траффорд"да 1-рақамли ҳужумчи ҳисобланади. Эдинсон Кавани ҳам вақти-вақти билан немис ва ундан олдинги Оле Гуннар Сульшер томонидан майдонга тушириб турилган.

Бироқ, иккаласининг ҳам карёралари якунланиб бормоқда, Каванининг шартномаси 2022 йилнинг ёзида тугайди. Роналдунинг "Олд Траффорд"даги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган, у яна бир йилга узайтирилиши мумкин, аммо у яқинда 37 ёшга тўлганини ҳисобга олсак, бу узоқ муддатли ечим эмас.

Айни пайтда, Антони Марсьяль "Севилья"да ижарада ва у 2022-23 йилги мавсумда асосий жамоанинг бир қисми бўладими ёки йўқми, номаълумлигича қолмоқда, Мейсон Гринвуд ҳозирда "Юнайтед" томонидан жазоланган.

Англия терма жамоаси аъзоси Маркус Рэшфорд ҳужумчи роли учун вариант, гарчи у асосан қанот ҳужумчиси сифатида ишлатилган ва ҳужумнинг чап томони унинг энг яхши ўйнайдиган позицияси ҳисобланади.

"Юнайтед" сўнгги пайтларда ҳар бир гол учун курашмоқда, ёмон ўйин туфайли Англия кубогидан чиқиб кетишди, шунингдек, Премьер-лигада "Бёрнли"га қарши баҳсда очко йўқотди. "Қизил иблислар" лигада бу мавсум жами 37 та гол урган.

Холанд билан боғлиқ вазият қандай?

Кўриниб турибдики, ёзда бир нечта клублар Холандни қўлга киритишга ҳаракат қилади, жумладан, "Юнайтед", "Сити", "Реал Мадрид", "Барселона", "Челси", "Ливерпуль", "Бавария" ва “ПСЖ”.

Холанднинг кейинги клуби учун нимани афзал кўриши номаълум, шунингдек, Дортмундда қолиш имконияти сақланиб қолмоқда ва норвегиялик буни рад этмади.

14 январь куни 21 ёшли футболчи ёзда нима қилишни режалаштираётгани ҳақида
қарор қабул қилиш учун Дортмунд томонидан босим ўтказилаётганини айтди.

Шу билан бирга, Холанднинг шартномаси 2024 йилда тугайди, аммо уни 2022 йилда ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган жамоалар 75 миллион евро тўласа бўлди.

"Манчестер Юнайтед" мухбири Шарлотта Данкер бу вазият ҳақида тўхталиб ўтди:

“Холанд узоқ вақтдан бери “Юнайтед”нинг радарида бўлган ўйинчи ва 2019 йилнинг январь ойида трансфер ойнасида у жамоада бўлиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар бўлганди, аммо агент талаблари туфайли келишув амалга ошмай қолди.

Рангник айтганидек, “Юнайтед” бу ёзда ҳужумчи олишни хоҳлайди ва у уларнинг орзулари рўйхатида қолади. Бироқ ҳужумчига "Реал" ва "Манчестер Сити" каби клублар қизиқиш билдираётганлиги сабабли унинг "Олд Траффорд"га ўтиши даргумон. Холанд бир неча бор кубокларни ютиб олишни исташини айтди ва ҳозирда “Юнайтед” бунинг учун ишончли танловга ўхшамайди.

Шу сабабдан "Манчестер Сити" энг яхши вариант бўларди, бундан ташқари "Юнайтед" ва Холанднинг агенти Мино Райола ўртасида ҳам муаммолар бор. Агар “Сити” унинг учун ҳаракат қилса, бу ўтган ёзда Хосеп Гвардиола жамоаси билан шартнома имзолашга уринган Ҳарри Кейн ўрнини билинтирмаслиги мумкин".

Киритилди: 12.02.2022 20:27. Ўқилди: 3037 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.05.2024. Ла-лига. 36-тур.
00:30
Реал Мадрид
5-0
Алавес

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Вильярреал
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.