Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Махфий учрашув жойи - Adidas офиси

«Реал» Дортмунд «Боруссия»си голеадори Эрлинг Холандни ўз томонига оғдириш масаласида хуфёна иш кўрмоқда, чоғи. Ҳаммага маълум: айни пайт норвегиялик ҳужумчини Мадрид клубидан ташқари, «Барселона», «Манчестер Сити» ва «ПСЖ»да илҳақ ҳолда кутишяпти. Энди унинг эҳтимолий трансфер тарихи айғоқчилар ҳақидаги сериалга айланмоқда. Бу сериал якунда Эрлингни айнан «Қироллик клуби»га етаклаши эҳтимоли катта. Ҳар ҳолда, «Реал»нинг ишга Adidas фирмасини ҳам жалб этгани маълум бўлди.

Германиянинг Bild нашрида ёзилишича, февраль ойи бошида Adidas компанияси бош офисида Зайниддин Зидан, Мичу, Эрлинг Холанд ва унинг отаси ўртасида махфий учрашув бўлиб ўтган. Гап шундаки, норвегиялик голеадор ва Nike ўртасидаги ҳомийлик шартномаси муддати тугади. Изоҳ берилишича, «адидасчилар» Холандни ўз қанотлари остига олиш асносида унинг «Реал» фойдасига қарор чиқаришга ундамоқчилар. Компания шу мақсадда хуфёна учрашувга Эрлингнинг болаликдаги кумирлари - Зайниддин Зидан ва испаниялик Мичуни ҳам таклиф қилди.

Ҳаммаси жуда оддий: агар Adidas Эрлинг билан келишувга эришса, футболчининг бу бренд билан узоқ муддатли муносабатларга эга «Реал» сафини тўлдириш эҳтимоли кескин ошади. Зидан ва Мичу эса Холандга клуб танлаш масаласида таъсир кўрсатиш учун ёлланган. Қўшимча қилинишича, учрашувда Холандлар оиласи дўсти Ивар Эггья ва ҳуқуқшунос Рафаэла Пимента ҳам иштирок этишган.

Тўғри, Nike ва Puma ҳам ҳамон ўйин ичида - ҳар иккиси Холандга янги шартнома таклиф қилмоқчи. Эрлинг Nike билан «Зальцбург» клубида ўйнаётган вақти шартнома тузганди. Йиллик қиймати 1 миллион еврони ташкил этган ўша битим шу ой ўз кучини йўқотди. Аслида Nike дарҳол шарт­нома муддатини узайтирмоқчи эди, бироқ  Adidas ва Puma компанияларининг ҳужумчи учун курашга қўшилгани вазиятни чигаллаштирди. Зеро, ҳар икки бренд вакиллари футболчининг шахсий агенти - Мино Райола билан музокара жараёнини бошлаб юборишди. Marca нашрининг Futbol Aleman манбасига тая­ниб, хабар тарқатишича, ҳар икки компания норвегияликка 5 йиллик ҳамкорлик учун чамаси 50 миллион евро таклиф қилмоқда. Йилига 10 «лимон»! Ёмон эмас-а... Ҳа, Эрлинг олдида нафақат янги клуб, балки янги бренд танлаш масаласи ҳам турибди.

Холанд олдидаги ягона йўл «Реал»ми?

Sport.es нашри хабарида айтилишича, «Реал» аллақачон Холанднинг вакиллари билан дастлабки келишувга эришган. Бу ҳужжат футболчининг отаси Альф-Инге Холанд ва Мино Райоланинг агентлик фирмаси ҳуқуқшуноси Рафаэла Пимента томонидан имзоланган. Қўшимча қилинишича, Мадрид жамоаси Холанд трансфери бўйича ишни ёзда якунига етказади. Ўртадаги шартлашувга асосан, ҳужумчи энди бошқа клублар билан музокара олиб боролмайди.

 А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Киритилди: 25.02.2022 11:40. Ўқилди: 2911 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.