Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Дани Карвахаль: «Винисиусдаги ўзгаришлар - фантастика»

«Реал» вакили Дани Карвахаль Radioestadio Noche дастурида меҳмон бўлиб, «Қироллик клуби»даги умумий ҳолат ҳақида гапириб берди. Испаниялик футболчи жумладан, Винисиус ўйи­нига боғлиқ ўзгаришларни фантастикага қиёслади, яна Килиан Мбаппенинг Мадридда кўриниши эҳтимоли юзасидан фикр билдирди.

Жамоанинг қишки трансферлар бозорига кирмаганига муносабат

- Ўйлайманки, клуб тўғри йўлдан кетяпти. Чунончи, бизда кучли таркиб бор. Демакки, харидларга қўл урилмаганидан хавотирланишга асос йўқ.

Рафаэль Надаль ютуғига муносабат

- Australian Open турнири финалини томоша қилиб, ёш болалардек қувондим, сакрадим. Надалга гап йўқ, шунчаки, респект!

COVID хуружига муносабат

- Коронавирусга топширган тест таҳлили салбий натижа берганидан кейин ҳам кардиолог бизни алоҳида текширади. Жумладан, мен бошида хасталикнинг қандайдир аломатини сезмадим. Тўғри, кейинчалик бир неча кун давомида иситма тушмади ва ҳолсизлик кузатилди. Табиийки, машғулотларга қайтгач, одатий ритмга тушиш борасида бирозгина қийналдим.

С.Арабистонидаги ижобий тестга муносабат

- Испания суперкубоги ярим финалидан кейин ўзимни ҳорғин ҳис қилдим. Буни аввалига табиий ҳолат сифатида кўрдим, ҳарқалай, оғир ўйин анча куч олди. Лекин эртасига тана ҳарорати бирдан кўтарилиб кетди ва тест таҳлили ижобий натижа кўрсатди. Қисқаси, карантин тартибига кўникишдан ўзга чорам қолмади. Чунки бундай ҳолатда масъулиятни тўлиқ англаб, изоляция шароитига амал қилиш талаб этилади. Шу тариқа фақат WhatsApp орқали жамоани қўллаб-қувватлашимга тўғри келди.

Мунтазам жароҳатларга муносабат

- Агар жисмоний зўриқишлар қаердан келиб чиқаётганини билганимда, шубҳасиз, унга қарши чора излардим. Албатта, жароҳат панд бермаслиги учун ҳаммасига тайёрман. Зеро, четда қолсангиз, ўз-ўзидан асабийлашасиз, бунинг ортидан қийинчиликлар юзага чиқади. Умуман, менда барчаси ўзгарди: овқатланиш, дам олиш ва ухлаш тартиби, ўйинга тайёргарлик масаласи... Стресс ҳолатидан чиқиш учун руҳий хотиржамлик ҳам муҳим.

Ла Лигадаги рақобатга муносабат

- Олдинда ўйинлар кўп, «Севилья» таъқибни давом эттирмоқда ва охиригача курашиши аниқ.

Килиан Мбаппенинг эҳтимолий трансферига муносабат

- Мбаппе қойилмақом футболчи. Мана, «ПСЖ» билан шартномаси ниҳоясига етяпти, демак, «Реал» либосини кийиши мумкин. Аммо ҳозирча бўлажак ўйинда уни қандай тўхтатиш ҳақида ўйлашимиз керак.

Винисиус ўйинига муносабат

- Ундаги ўзгариш сабабини мен ҳам билмайман, ҳаммамиз ҳайратдамиз. Вини голлар келишини биларди ва ўша вақт етди, чоғи.

Бўлажак ЖЧга муносабат

- Фарзандим дунёга келганидан буён унинг соғлом ва бахтли бўлиб улғайишини хоҳлайман. ЖЧда иштирок этиш - бахт. Лекин ҳозирча «Реал» билан муваффақият қозониш ва совринлар ютишни кўпроқ ўйлаяпман. Мавсум тугасин, кейин ЖЧга эътибор қаратамиз.

Тақвимга муносабат

- Тақвим жуда тиғиз. Менимча, ҳозир жаҳон чемпионатини ҳар 2 йилда ўтказиш ғоясига рози футболчининг ўзи йўқ, лекин қарорни биз қабул қилмаймиз...

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Киритилди: 26.02.2022 12:00. Ўқилди: 2226 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.