Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Дайди ўғил» Лондонга қайтишни истамоқда. Азар «Челси»да ўз карьерасини тиклай оладими?

Инсайдер Хосе Феликс Диаснинг сўзларига кўра, бельгиялик футболчи Эден Азар Лондоннинг «Челси» клубига қайтиши мумкин. Футболчи Томас Тухель билан ишлашни истамоқда. Яна бир ишончли манба - журналист Рамон Алварес де Монтнинг айтишича, «Реал» ва «Челси» аллақачон музокараларни бошлаб юборган.

«Реал Мадрид» Холанд трансфери учун Азардан воз кечишга тайёр

• Азарнинг маоши жуда катта ва Перес учун Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни бир вақтнинг ўзида қўлга киритиш учун бельгияликдан қутилиши керак бўлади. Эден солиқларни ҳисобга олмаганда йилига тахминан 15 миллион евро маош олади. Шунингдек, «қироллик клуби»нинг яна бир аъзоаси Гарет Бэйл ҳам шунча миқдорда иш ҳақи олади ва бу икки футболчи «Реал»даги энг юқори маош оладиган футболчилардан бири ҳисобланади. Иккиси ҳам мадридликлар сафида унчалик кўп майдонга тушмайди, лекин Гарет билан вазият ҳал бўлган: Ёзда уэльслик футболчи мадридликлар сафини эркин агент мақомида тарк этади.

• Эденнинг шартномаси 2024 йилгача амал қилади ва бу жамоа учун катта муаммо. «Реал Мадрид» Азарнинг нопрофессионаллиги ва жароҳатларга мойиллиги сабаб ундан ҳафсаласи пир бўлган. Қолаверса, бельгиялик футболчи соғлом бўлган пайтда ҳам унчалик фойдаси йўқ: у рақобатда Винисиусга имкониятни бой берди, ўнг қанотда эса Анчелотти Родриго ёки Асенсиони Эдендан афзал кўради.

 

• Азар бош мураббий Карло Анчелотти билан чиқишиб кетмади. Футболчи майдонга туширмаётгани учун италиялик мутахассисдан жуда норози. Испан нашрларининг таъкидлашича, Азар ва Анчелотти нафақат майдонда, балки  ечиниш хонасида ҳам бир-бири билан келишмайди.  Шу сабаб бельгиялик футболчи мадридликлар сафидан кетиш ҳақида ўйламоқда.

• «Реал Мадрид» Эрлинг Холандни сотиб олмоқчи. Мбаппе билан шартнома имзоланиши деярли ҳал қилингандек кўринса-да, норвегиялик ҳақидаги саволлар ҳамон очиқ қолмоқда. Германиянинг Bild нашри хабарига кўра, Холанд учун курашда «Ман Сити» пешқадам, лекин «Реал Мадрид» ҳам осоникча таслим бўлмоқчи эмас». Аммо, «қаймоқранглилар» Мбаппенинг трансферини инобатга олган ҳолда, 2022 йилнинг ёзида Холандни сотиб олиш керакми ёки йўқми, ҳали қарор қилгани йўқ. Испан нашрлари хабарига кўра, «қироллик клуби» раҳбарияти Холанддан яна бир мавсум «Боруссия Д» қолишини илтимос қилди. Кўрамиз, вазият қай томонга ўзгарар экан?!

Эрлинг «Реал Мадрид»га жуда қимматга тушади. Тўловларнинг кўплиги туфайли аниқ рақамлар йўқ – агент Мино Райола ва Холанднинг отаси ҳам шартномадан яхшигина фойда кўриши мумкин. Шу сабаб, испан клуби Азарни сотиш орқали норвегияликнинг трансферига пул йиғмоқчи.

• Бонус - «Реал» «Челси» ҳимоячиси Рис Жеймсга қизиқиш билдирмоқда ва у назарий жиҳатдан Азар трансферининг бир қисми бўлиши мумкин. Аммо 22 ёшли инглиз футболчиси Тухель жамоасининг муҳим футболчиси ҳисобланади, шунинг учун лондонликларнинг бу шартномага рози бўлиши жуда қийин бўлади. Буни «Реал» президенти Плорентино Перес ҳам яхши тушуниб турибди ва вазиятни ҳозирча кузатиб турибди.

Нега айнан Челси?

• Футболчининг ўзи «Реал» раҳбариятидан «Челси»га қўйиб юборишини талаб қилмоқда: Азар Тухель билан ишлашни хоҳлайди ва у ўз карьерасини айнан эски клубида тиклай олишига ишонади. Лондонга қайтиш учун Эден маошининг катта қисмидан воз кечишга ҳам тайёр. Шуни ҳам таъкидлашимиз керакки, ҳозирча футболчини сотиб олмоқчи бўлган бошқа даъвогарлар йўқ.

 

• «Челси» ҳам Азарни қайтаришга тайёр, лекин «аристократлар» бельгияликка «Реал»да оладиган маоши каби тўлай олмайди. Баъзи манбаларнинг хабар беришича, Бэйлнинг «Тоттенхэм»га ижарага берилиши ҳақидаги цсенарий такрорланиши мумкин. Яъни ёзда бельгиялик футболчи катта эҳтимол билан «кўклар» сафига ижара асосида ўтади.

• Маrcа хабарига кўра, бельгиялик футболчининг тўлиқ трансфери ҳали муҳокама қилинмаган. Сабаби «Челси» Эден билан узоқ муддатли шартнома имзолаб, таваккал қилишни истамаяпти.

Азарнинг барча муаммоларига қарамай, Лондонга қайтиши, янги ҳикоянинг бошланишига ўхшайди.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 27.02.2022 20:39. Ўқилди: 3637 марта. Фикрлар: 11 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.05.2024. Ла-лига. 36-тур.
00:30
Реал Мадрид
5-0
Алавес

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Вильярреал
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.