Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Қулоқсиз» Обамеянг Каталонияда ўзгарадими? — барчаси унинг ўзига боғлиқ

Қишда «Барселона» Европадаги энг шов-шувли трансферлардан бирини амалга оширди – 32 ёшли Пьер-Эмерик Обамеянг энди Каталония клубида фаолият олиб боради. У аллақачон «Валенсия»га қарши баҳсда хет-трик қайд этди ба Каталония клубининг асосий юлдузларидан бирига айланди. «Арсенал»да Обамеянг интизом билан боғлиқ муаммоларга учраган эди. Яқингача габонлик «канонирлар»нинг асосий юлдузи, сардори ва энг кўп маош олувчи футболчиси эди.

Бироқ шартнома муддати тугашига 1,5 йил қолганида у текинга жамоани тарк этди. Обамеянгнинг бугунги мавқейи одамлар ўйлаганчалик юқори ва ажойиб эмас. «Боруссия»далик вақтида габонлик экстремал ҳужумчи бўлган, бироқ кейинчалик у марказий страйкер сифатида қайта очилиб кетди. Форварднинг ўйинида яққол камчиликлар кўзга ташланади. Ауба шериклари у учун яратадиган вазиятларга жуда ҳам боғланиб қолган ва ўз-ўзидан голли ҳужумлар ярата олмайди. Шунигдек, Обамеянг кўпинча гол уриш кўрсаткичларида жуда пассив ҳаракат қилади. Унинг XG ҳолати деярли максимал нуқтага чиқмаган.

Охирги мавсумлардаги голларнинг XGга нисбатини кўриб чиқадиган бўлсак, Обамеянг бу борада бор-йўғи бир марта юқори натижа кўрсатган холос (яъни кутилганидан кўпроқ гол урган). Бу 2019/20 йилги мавсумга тўғри келади. Ўшанда Обамеянг 14,8 XG билан 22 та гол киритишга муваффақ бўлган. «Арсенал» габонлик билан янги шартнома имзолаб, уни энг кўп маош олувчи футболчига айлантирди (ҳафтасига 350 минг фунт). Аммо Обамеянг ҳеч қачон бунга яраша муносиб ўйнай олмаган.

Пьер-Эмерик ўзининг ёмон интизоми туфайли клуб раҳбариятини асабийлаштирди. Сўнгги икки йил ичида у Европа Лигасининг бир қатор ўйинлари олдидан ковид учун топширилиши шарт бўлган тестлардан бош тортди ва бунинг учун жаримага тортилди. «Тоттенхэм»га қарши дербига кеч қолгани учун захира ўриндиғида қолдирилди.

Декабрь ойи бошида «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда лондонликлар мағлуб бўлгач, Обамеянг Роналдунинг Инстаграмдаги ғалабали постига лайк босди. Бу эса «Арсенал» мухлисларини ғазаблантирди. Габонлик билан муаммолар кўриб турганингиздек, фақат интизом билан боғлиқ ҳолларда келиб чиққан. Декабрь ойи бошларида шунингдек, Обамеянг онасини кўриш учун Францияга йўл олди ва клуб қароргоҳига қайтишда кеч қолди. Натижада яна такроран ўйинлардан четлаштирилаверди.

Якунда сардорлик боғичидан ҳам маҳрум қилинди. «У ҳақида чиқарган қарорларимиз Аубанинг ўз вазифаларини бажармаган вазиятларига асосланади», - деб тушунтиради Артета. Сўнгги бир ярим-икки йил давомида Артета янги жамоасини муваффақиятли тарзда қуриб келмоқда ва бу омилларнинг барчасини (ўзаро ҳурмат, ички интизом, қисқа маошлар) ҳисобга олган ҳолда, Обамеянг янги лойиҳани ўзига мажбурий кўрмади.

Обамеянг «Барса»га қийин даврда ёрдам бермоқда. Кейинги олти ой давомида у энг кам иш ҳақи олиб ўйнашга ҳам рози бўлди. «Барселона» янги тизимга кўникмоқчи. Жамоа қанчалик ғалати эшитилмасин, Чемпионлар лигасига қайтишга интилади ва таркибни Бартомеу давридаги «қора» трансферлардан тозалайди. «Барса»га айни дам Аубадек ҳужумчи керак. Раҳбариятга ҳозир бепул ва арзон маошга кўнувчи футболчилар зарур. Буни музокараларнинг бориши ҳам кўрсатиб турибди. Mundo Deportivo газетаси хабарларига кўра, 32 ёшли габонликнинг маоши 30 июньга қадар ҳафтасига атиги 5 минг еврони ташкил қилади.

Аммо янги мавсумдан бошлаб у кўпроқ  олиши ҳам мумкин ва бунинг учун ўзини ҳар томонлама кўрсатишига тўғри келади. Габонлик дастлабки икки ўйинда захирадан майдонга тушди, аммо кейинчалик асосий таркибнинг бир қисмига айланди. Бешта ўйинда у 3 гол урди ва Европа лигасининг 1/16 финал босқичида «Наполи» дарвозасини ишғол қилди. Обамеянг Мессининг ўрнини боса олмаган бўлиши мумкин, лекин у де Йонг ва Брейтуэйтдан кўра фойдалироқ бўлиб чиқди.

Обамеянгнинг Испания билан боғлиқ яқинликлари мавжуд. У бобосига «Реал Мадрид»да ўйнашга ваъда берган. Бунинг устига футболчининг яқин қариндошлари «Вальядолид» атрофида истиқомат қилишади. Маълумки, январь ойида Обамеянгда клубини ўзгартириш борасида бир нечта вариантлар бор эди: «Ювентус», «ПСЖ», «Марсель», «Севилья». Бундан ташқари унга Саудиянинг «Ал-Наср» ва «Ал-Ҳилол» жамоаларидан ҳам таклифлар тушган. Аммо Обамеянг «Барселона»ни тасодифан танламади. 2016 йилда Пьер «Боруссия»да юлдуз даражасида ўйнаётганида габонлик «Реал»да тўп тепишни орзу қилади. Маргарита Креспо (Обамеянгнинг онаси) AS нашрига берган интервьюсида: «У бобосига «Реал Мадрид»да ўйнашга ваъда берган. Болалигидан у фақат «Реал» ҳақида гапирган ва ҳеч қачон «Барселона»ни ўйламаган, биз уни оқ либосда кўришни истардик», - дея таъкидлайди.

Киритилди: 28.02.2022 21:23. Ўқилди: 2847 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Вильярреал
4-4
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

26.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Бетис

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.