Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Месси илк бор бу рўйхатда пастламоқда

Машҳур Forbes журнали жорий мавсум бошидан энг кўп маош олган футболчилар ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Бундаги сумма АҚШ долларида ҳисоблаб чиқилди. Шу жумладан, умумий суммага нафақат иш ҳақи миқдори, балки клублардан олинадиган бонуслар ва рекламадан тушган даромадлар ҳам қўшилган.

Охирги 3 йил давомида ушбу рўйхатда биринчи ўринни эгаллаб турган аргентиналик футболчи Лионель Месси ўз ўрнини Криштиану Роналдуга бўшатиб берди. Португалиялик футболчи жорий мавсум рақибидан 15 миллион доллар кўпроқ ишлаб топган.

Қуйида бу ҳақда қисқача тўхталамиз.

1. Криштиану Роналду - умумий даромади 125 миллион доллар

Футболчи ҳозирда «Манчестер Юнайтед»да фаолиятини давом эттирмоқда ва эски бизнесларини тўхтатгани йўқ. Айнан шу клубда у профессионал фаолиятини бошлаган эди. Роналдунинг 2021/22 йилги мавсумдаги умумий даромади 125 миллион долларни ташкил қилади. Бунга унинг маошидан ташқари, рекламадан олинадиган фойда ҳам киради. Ҳозир у Nike, Herbalife ва Clear каби йирик компаниялар билан ҳамкорлик қилмоқда. Бундан ташқари, футболчи ўз ижтимоий тармоқларидан ҳам катта миқдорда даромад олади.

2. Лионель Месси - 110 миллион доллар

Футболчи узоқ вақтдан бери биринчи марта энг кўп маош олувчи футболчилар рейтингида пастга тушмоқда. Бироқ шунга қарамай Месси ўз меҳнатига яраша ҳамон муносиб миқдорда маош олади дейиш мумкин. «ПСЖ»га ўтиши муносабати билан Леонинг маоши камайди, аммо бу унинг энг кўп маош олувчи футболчилар учлигида қолишига тўсқинлик қилмайди.

Мессининг даромади 110 миллион долларни ташкил қилмоқда. У Adidas, Pepsi, Jacobs & Co билан ҳамкорлик қилади.

3. Неймар – 95 миллион доллар

Forbes маълумотларига кўра учинчи ўринни бразилиялик футболчи Неймар эгаллаган. Унинг ўтган йилдаги даромади 95 миллион долларни ташкил этди, шундан 75 миллион доллари иш ҳақи, 20 миллиони эса турли реклама компанияларидан келиб тушган пуллардан иборат. Олти ой олдин футболчи парижликлар билан янги шартнома имзолаган бўлиб, бу 2025 йил охиригача амал қилади. Неймарнинг Puma компанияси билан ҳам шериклиги бор.

4. Килиан Мбаппе – 43 миллион доллар

Франциялик ўтган мавсумда ўзидан олдинги футболчилардан деярли икки баравар кам маош олиб юрарди. Бироқ, нуфузли нашрнинг прогнозларига кўра, у тез орада даромадини сезиларли даражада ошириши мумкин. Ўтган йил баҳорида футболчи парижликлар билан янги шартнома имзоламаган, шунинг учун бу мавсум унинг бу клубдаги сўнггиси бўлиши кутиляпти.

5. Муҳаммад Салоҳ – 41 миллион доллар

Мисрлик футболчи йилдан йилга ўз мухлислари эътиборини ўзига кўпроқ қаратмоқда. Салоҳнинг «Ливерпул»даги шартномаси яна 2 йил амал қилади. Раҳбарият Мухаммад билан битимни кейинчалик яна узайтиришни режа қилган. Ҳужумчи ўтган мавсумда 41 миллион доллар ишлаб топган ва шундан 25 миллиони маош ва бонуслардан иборат.

Киритилди: 01.03.2022 22:24. Ўқилди: 4306 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Вильярреал
4-4
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

26.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Бетис

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.