Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал» - «Барселона». Кимнинг имконияти юқори?

Бугун Ла Лига доирасидаги навбатдаги «эл-класико» баҳси ўтказилади.

Мазкур ўйиндан олдин чиққан хабарларни ўқиган бўлсангиз керак. Карим Бензема бугунги баҳсда мадридликларга ёрдам бера олмайди. Ҳужум чизиғида франциялик форварднинг ўрнини ким боса олади? Бугунги баҳсда Каримсиз ўйнайдиган пойтахтликлар Каталония клуби дарвозасини ишғол эта олишадими? Шу ҳақда шахсий фикрлар билан бўлишмоқчиман.

Карим Бензема. Криштиану Роналду билан бир вақтда жамоага келган ва ҳали ҳам «Реал» шарафини ҳимоя қилаётган, афсоналар қаторига қўшилиш учун анчагина меҳнат қилган Бенземанинг жамоадаги ўрни катта. Айниқса, ҳозирги пайтда. Марказий ҳужумда асосий ишни қилиб келаётган Карим жароҳат сабаб бугунги жангни ўтказиб юборади. Унинг «ПСЖ»га қарши беллашувда қандай салоҳиятга эга эканлигига яна бир бор амин бўлдик. Ҳозир эса бу футболчи ўйинни фақат томоша қилиши мумкин.

Анчелотти Бенземанинг ўрнига қайси ўйинчи хизматидан фойдаланиши мумкин?

Умуман олганда, ҳозирги ҳолатда Каримнинг ўрнини боса оладиган «Реал» ҳужумчиси жамоада йўқ. Йович, Мариано Диас энг яхши формада бўлган тақдирда ҳам Бенземанинг ўрнини боса олмайди. Шунинг учун, бу баҳсда италиялик мутахассис тактикани ҳам ўзгартириши ва бошқа кучли томонлардан фойдаланиши мумкин. Масалан, Винисиус Жуниор бу баҳсда кўп ишни ҳал қилиб бера олиши мумкин.

Унинг қандай тезлиги, техник маҳорати ва ўйинга чанқоқ эканлигини аксарият ишқибозлар яхши билишади. Мбаппе ва Холанд каби юлдузларни жамоага жалб этиш ҳаракатида юрган Флорентино Перес олдида ҳам ўзини кўрсатиш учун бугун жуда катта имконият бўлади унда. Индивидуал маҳорат бўйича унга гап сўз бўлиши мумкин эмас. Лекин, бразилиялик вингер бундай катта беллашувда ўзини кўрсата олишига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Бугун у жамоани тортиши ва келажакда Роналду ёки Бенземага муносиб ўринбосар эканини исботлаши ҳам, ёки умуман майдонда кўринмай қолиши ҳам мумкин.

Винисиус Жуниордан ташқари Марко Асенсио, Федерико Вальверде ва жамоанинг тажрибали футболчиси Лука Модричнинг ўйини бугунги баҳсда катта роль ўйнашига бир қанча омиллар етарлича топилади. Ушбу футболчилар яқин ўтмишда ҳам ўз имкониятларини кўрсата олишди. Ҳужумкор «Реал» жамоаси учун уларнинг хизматлари бугун жуда ҳам зарур.

«Барселона» Европа Лигасида қатнашаётган бўлса ҳам, қишки трансферлар ойнасидан унумли фойдаланган ҳолда, ҳужум чизиғини етарлича кучайтира олди. Бир муддат Люк Де Йонг, Брейтуэйт ва Депайларнинг ўйинига қараб қолган «Барселона» таркибида «Арсенал»нинг собиқ футболчиси Пьер-Эмерик Обамеянг, шунингдек, Адама Траоре ҳамда Ферран Торрес каби чаққон вингерлар мавжуд.

Бугунги баҳсда Роналду ва Месси давридан кейин ажойиб «эл-классико» гувоҳига айланишимиз мумкин. Кучлар тенг. Хави ва Анчелоттининг илк қарама-қаршилиги қандай якун топади деб ўйлайсиз?

Мураббийлар ҳам ўйин динамикасига таъсир ўтказишлари мумкин. Тошкент вақти билан бугун тунда (01:00) ўтадиган ўйинни кўриш қизиқарли бўлишига менимча ҳеч ким шубҳа қилмаса керак.

Нодир Абдурасулов

Киритилди: 20.03.2022 18:10. Ўқилди: 4915 марта. Фикрлар: 18 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

06.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
00:00
Реал Мадрид
2-0
Вильярреал

Навбатдаги учрашув

20.10.2024. Ла-лига. 10-тур.
00:00
Сельта
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.