Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Эл-класико»дан сўнг юзага чиққан 5 хулоса

Испания чемпионатининг 29-туридан ўрин олган "Реал" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги тўқнашувни кўпчилик орзиқиб кутганди. Боиси, ҳар икки жамоа март ойига келиб яхши формага кириб қолганди. Анчелотти шогирдлари Чемпионлар лигасида "ПСЖ" тўсиғидан ўтишган бўлса, Хави бошчилигидаги "кўк-анорранглилар" мағлубиятсиз серия намойиш этиб келишаётганди. Аммо, кутилмаганда, "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилган "класико"да каталонияликлар 4:0 ҳисобида рақибни таслим этишди. Хўш, "Реал"да қандай ҳолат рўй бердики, жамоа ўта ёмон ўйин намойиш этди? Шу ҳақда гаплашамиз.

1. Бенземанинг жароҳати Анчелоттига панд берди

Жароҳат олган Каримнинг ўрнини босиш учун Карло Анчелоттида бир нечта вариантлар бор эди. Масалан, Лука Йович, Мариано Диас ва Гарет Бэйл. Аммо, тан олиш керак, улар айни пайтда идеал ҳолатда эмасдилар (ёки Анчелотти уларни мавсумнинг ушбу даврида юқори формага олиб чиқа олмади).

Италиялик мутахассиснинг қарори кўпчилик учун кутилмаган бўлди. У марказий ҳужумчисиз ўйнашга қарор қилди. "Реал"нинг тактик схемаси биринчи бўлимда 4-6-0 дан 4-2-4 га ўзгариб турди. Мураббий Лука Модрич "алдамчи тўққизлик" сифатида фойдаланди. Баъзида марказий ҳужумчи вазифасини Винисиус, Родриго, ҳаттоки Вальверде ҳам вақти-вақти билан бажариб турди. Назарий жиҳатдан бу юриш "Барса"ни қийин аҳволга солиб қўйиши керак эди, аммо амалда бу тактикадан "Қироллик клуби"нинг ўзи жабр чекди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас эди. Анчелотти ғояларининг навбатдаги "мева"лари иккинчи бўлим бошида бўй кўрсата бошлади. Анчелотти жамоанинг ўйинига ҳужумкорлик қўшиш мақсадида танаффусда Карвахаль ва Крооснинг ўрнига Камавинга ва Мариано Диасни туширди. Натижада ҳимояда 3 киши қолди. "Барса" эса бундан ўта унумли фойдаланиб, қисқа вақт ичида яна 2та гол урди. Мураббийнинг бу қарорини Куртуа ҳам тушунманини таъкидлаб ўтди:

«Мураббий танаффусда ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилди, аммо биз буни тушунмадик. Иккинчи бўлим бошланганидан кейин 40 сония ўтиб Ферран яккама-якка вазиятга чиқиб кетди», — деди Тибо Куртуа ўйиндан кейин.

2. Обамеянг бор экан, Холандга эҳтиёж борми?

Пьер-Эмерика Обамеянг "Барселона" сафидаги сўнгги 8та ўйинда 9та гол уришга муваффақ бўлди. Таққослаш учун: габонлик футболчи "Арсенал" сафида мавсумнинг дастлабки ярмида 14та ўйинда 4та гол муаллифига айланганди. Габонлик футболчи ҳозирча "Барса"нинг қишда қўлга киритган энг яхши футболчиси бўлиб турибди. У вазиятлардан жуда самарали фойдаланмоқда. У дебют «класико»сида дублга эришган ХХІ асрдаги илк футболчи бўлди. Ауба кеча "Реал" дарвозасига 5та аниқ зарба йўллади. "Мадрид"нинг умумий аниқ зарбалари эса 4тани ташкил этди, холос. Хави матбуот анжуманида Пьер-Эмерикни "осмондан тушган иньом" дея атади.

"Барса" мавсумнинг биринчи ярмида кучли марказий ҳужумчисиз қийналганди. Роналд Куманнинг ишонган тоғи Люк де Йонг бўлиб қолганди. Депайнинг ишлари у қадар юришмади, у баъзида жароҳат олди. Брейтуэйт эса Ла лиганинг ўртамиёна жамоаси савиясидаги форвард. Шу боис, клуб президенти Жоан Лапорта жамоа молиявий қийин аҳволда бўлишига қарамай, қишки трансферда яхши савиядаги ҳужумкор футболчилар қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Эҳтимол, "Барселона" бу билан чекланиб қолмасдан, ёзда Эрлинг Холандни қўлга киритишга уриниб кўрар. Клуб бунинг учун пул топди: Швециянинг "Spotify" компанияси умумий миқдори 300 млн еврога тенг ҳомийлик шартномасини имзолади. Аммо жамоа таркибида Обамеянг, Ферран Торрес, Усмон Дембеле, Ансу Фати каби ҳужумчилар бор экан, яна бир форвард учун катта пул сарфлаш шарт бўлармикан? Агар, Усмон "Барса"да қолишга қарор қилса, Холанд "Барса"га керак бўлмаслиги ҳам мумкин.

3. "Барселона" Дембеле борасида жиддий ўйлаб кўриши керак

Дембеле кечаги "класико"да иккита ассист муаллифига айланди. XXI асрда бундай вазифани сўнгги марта Хави уддалаганди...

Франциялик футболчи 2022 йил бошидан ҳисобланса, Ла лигада 7та голга узатма берди. Бу эса Европанинг топ-5 чемпионатларидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Ҳа, Усмоннинг каталонияликлар билан шартномаси жорий мавсум сўнгида якунига етади. Томонлар ҳозирча янги шартнома борасида келишувга эриша олишмаяпти. Дембеле бир нарсани унутмаслиги керак: Хави уни қадрламоқда. Бунга жавобан футболчи ҳам Адама Траоре билан рақобатда енгиб чиқди. 23 ёшли футболчига "Барселона" ёқади, аммо, шу билан биргаликда, у пулни ҳам яхши кўради. Агар у ўзининг ақл бовар талабларидан воз кечиб, клуб таклиф қилган шартномага рози бўлса, кейинги мавсумларда у жамоа билан кўп совринларни қўлга киритиши мумкин.

4. "Реал" таркибни кенгайтириш борасида ўйлаши керак

Кечаги баҳсда Кроос, Начо ва Родриго ўзларини кўрсата олишмади. Родриго ва Начо мавсум давомида асосан ротация футболчиси бўлиб келишган бўлса, Тони Крооснинг ўйини пасайиб бормоқда. Кеча у дастлабки 15 дақиқа давомида майдон марказида рақибга қаршилик кўрсатган бўлса, кейинчалик "йўқолиб" қолди. 45 дақиқа давомида у рақибдан тўпни бир марта олиб қўйди ва бир марта тўпни майдондан ташқарига тепиб юборди. У жамоадошларини зарбавор вазиятларга чиқармади, ўзи ҳам дарвоза томон зарба бермади. Унинг узатмалари аниқлиги юқори бўлди (97%), аммо Тони пасларни асосан ёнга ва орқага берди.

"Эл-класико"даги Дембеле-Начо тўқнашувида устунлик тўлалигича "Барса" вакили томонида бўлди. Буни барча кўрди. Агар майдонга Марсело туширилганида, вазиятдан бундан ҳам оғир бўлиши мумкин эди. Ферлан Менди қандайдир сабаб билан сафдан чиқса, "Реал"нинг чап қаноти ҳароба аҳволга тушиб қолиши мумкин экан.

Родриго борасида ҳам вазият тушунарли. У Ла лиганинг жорий мавсумида 24та ўйинида майдонга тушиб, ҳали бирорта ҳам гол урмади. Ваҳоланки, "Реал" ушбу мавсумда энг кўп гол ураётган жамоа бўлиб турибди. "Барса"га қарши ўйинда бразилиялик футболчи ҳеч нарса қила олмади.

5. Хави "Барселона"нинг афсонавий мураббийлари изидан бормоқда

Ўйиндан кейин Хавидан "Ҳақиқий "Барса" қайтдими?", дея сўрашганида, " "Эҳтимол" дея жавоб берди.

Ҳа, мутахассис камтарона жавоб берди. Аммо, тан олиш керак, сариқ либосдаги "кўк-анорранглилар" кеча "Бернабеу"да намойиш этган ўйин Йохан Кройф давридан буён бутун дунё мухлисларининг эътиборини қозонган футболга яқин бўлди. Жамоа, чиройли, тезкор, кескин ўйин намойиш эди, бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтди. Хави жамоани қабул қилиб олганидан кейин "Барселона"ни ўзгартира бошлаган бўлса, Обамеянг келганидан кейин вазиятларни голга айлантириш юқори даражага чиқди.

"Мадрид"даги тантана — тўлалигича мураббийнинг хизмати. Хави келгунга қадар каталонияликлар 3 йил давомида "Мадрид"ни мағлуб эта олмаётган эди. Каталониялик мутахассис эса "Сантьяго Бернабеу"да рақибни йирик ҳисобда мағлуб этди. Бу ишни ҳар қандай мураббий ҳам уддалай олмайди. Бундан натижани ўз вақтида фақат Фердинанд Даучик (1951 — 7:2), Эленио Эрреру (1959 — 4:0), Йохан Кройф (1994 — 5:0), Пеп Гвардиола (2010 — 5:0) ва  Эрнесто Вальверде (2018 — 5:1) қайд этишган.

Киритилди: 21.03.2022 19:55. Ўқилди: 9689 марта. Фикрлар: 34 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.