Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Класико"даги мағлубият "Реал Мадрид"га бу ёзда Килиан Мбаппенинг ўзи етарли эмаслигини кўрсатди

Қироллик клубининг режаси қандай?

"Реал Мадрид" мухлислари "Барселона" автобусини "Сантьяго Бернабеу"га кираверишда: "Севимли Лионель Месси қаерда?" сўзлари билан кутиб олди. Афтидан, азалий рақиблар энг яхши ўйинчининг йўқлиги ва шу билан бирга улар яқинда Чемпионлар лигасида Месси ва "ПСЖ" билан қандай муносабатда бўлганликларини эслашди. Гарчи улар Карим Бенземанинг қаердалиги ҳақида қайғуришса яхшироқ бўларди. Франциялик ҳужумчининг жароҳати "Реал"ни ҳар томонлама, ҳам ўйинда, ҳам ҳиссий жиҳатдан орқага тортди.

Карло Анчелоттининг ғалати қарорлари ҳалокатли бўлди, "Барселона" "Реал Мадрид"дан энг қимматли нарсани аниқлик билан олиб қўйди. Мадрид кулгили тарзда тарқоқ кўринди - Модрич ёлғон тўққизлик позицияда, Винисиус ва Родриго кенг қанот позицияларида, жамоадошларидан "километрлар" узоқда қолиб кетди. Хавининг кучайиб бораётган жамоаси мавсум тугашига икки ой қолганда Ла Лига етакчиларининг ўзига бўлган ишончини тортиб олиб, оқсоқланган "Реал"ни мағлуб этди.

"Мадрид"нинг чемпионатдаги энг яқин таъқибчисидан устунлиги – 9 очко ва бу ҳали чемпионат тугашига 9 тур қолганда катта захира ҳисобланади. "Реал"нинг "Барселона"га мағлубияти халқаро пауза олдидан сўнгги турга тўғри келди. Футболчилар терма жамоаларга боради, мураббийлар штаби эса хатоларни таҳлил қилиб, инқирозга қарши чоралар ишлаб чиқишга улгуради. "Реал Мадрид" чемпионликни қўлдан бой бермаслиги керак, аммо бунинг учун "қаймоқранглилар" концентрацияни йўқотмаслиги зарур.

"Класико"дан олдин ҳам бу ҳақда ишоралар бор эди, аммо ҳозир "Реал Мадрид" бутун мавсум давомида турнир жадвалида пешқадамлик қилди ва жамоа ривожланмади, фақат вазиятларга муносабат билдирилди. Анчелотти таваккал қилмади, бир ўйинни деб мавсумни бой беришни истамади.

Кимдир индивидуал тарзда ўсди, аммо Мадрид жамоа сифатида кучаймади. Ўйинчиларнинг бир жиҳатидан фойдаланиш ривожланиш имкониятини чеклайди. Анчелотти майдонга энг кучли таркибни ташласа, "Реал Мадрид" барибир ҳар қандай рақибни мағлуб эта олади, аммо мавсум охирида барча етакчилар соғлом ва юқори формада бўлиш имконияти камайиб бораверади. Бензема билан "Барселона"на қарши ўйин бошқача бўлиши мумкин эди, аммо унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган футболчининг жамоада йўқлиги бугунги "Реал"нинг ҳақиқий фожеаси.

Икки қутбли Реал Мадрид

Ҳақиқатан ҳам, "Бензема тиме" олдидан "ПСЖ" билан Чемпионлар лигасидаги дуэль "класико"дагидан унчалик фарқ қилмасди. Фарқи шундаки, "ПСЖ" ўз имкониятларини "Барселона" каби якунлай олмади. Икки ўйин давомида "Реал Мадрид" ёмон ўйнади, аммо кейин Бензема Жанлуижи Доннарумманинг даҳшатли хатосидан унумли фойдаланди, бу Маурисио Почеттинонинг психологик жиҳатдан беқарор жамоасини бузди ва мўжизавий камбекка олиб келди.

"Эл-Класико"да қайсидир паллада Мадриднинг ўзи "бузилиб" кетди, ўйинни қувноқ бошлади, лекин тактик қарорлар қурбони бўлди. Бир ярим ҳафталик фарқ билан Карло Анчелотти жамоаси икки хил вазиятга тушиб кўрди.

Бу ёндашув "хамелеон эффекти"ни олдиндан белгилаб беради: ғалаба рецепти учун зарур бўлган барча ингредиентлар мавжуд бўлганда, улар ажойиб ўйнашлари мумкин, аммо энг асосий "масаллиқ" Бензема йўқолса, жамоа тузсиз овқатга ўхшаб қолди.

Ўтган мавсумнинг бурилиш нуқтаси Чемпионлар лигаси ярим финалида "Челси"дан қабул қилиб олинган мағлубият бўлганди. Кейин раҳбарият жамоа чарчагани ва ўзгаришларга муҳтожлиги ҳақида кўп гапирди, аммо Анчелотти қўл остидаги мавсумнинг муваффақиятли бошланиши ҳаммасини унутишга мажбур қилди. Карло эса ўзгаришга интиладиган мураббий эмас. Ўтган ёзда содир бўлган ўзгаришлар янгилик эффекти иллюзиясини яратди.

Ўз-ўзидан марказий ҳимоячилар жуфтлигини шакллантирилди Эдер - Алаба, қайсидир вазиятларда Винисиус ўзи кутмаган юқори ўйинни намойиш қилди. Бироқ, асосий муаммолар йўқолмади. Балки ўтган ёзда Мбаппе билан шартнома имзоламагани ҳам яхши бўлгандир, чунки бундай маҳоратли футболчи фонида "Реал Мадрид"нинг жамоавий ўйини яна-да йўқолиб кетиши мумкин эди.

Энди ҳеч бўлмаганда битта муҳим фикр бор: Мадрид ўз футболида жуда кам ва ёмон ўйнайди ва катта ўйинларда рақибларнинг хатоларини кутади. "ПСЖ"нинг хатолари "қаймоқранглилар"га Чемпионлар лигаси чорак финалига йўл очди, "Барселона" эса адашмади ва биз "Реал"нинг реал ҳолатини кўрдик.

Жамоавий "Реал" бошқа ўйинларда ақлли реакция кўрсатади ва яшил майдон ичида оригинал ечимларни топади, бироқ юқорида "юз марталаб" таъкидлаганимиздек, аниқ кўрсатмаларнинг ўзи ҳозирги жамоага бегона бўлиб қолган. Килиан Мбаппе шу ёзда "Сантьяго Бернабеу"га келади, аммо "Реал Мадрид" ҳужум чизиғини яна-да мукаммал ҳолатга келтириш учун бир футболчи етарли бўлмаслиги мумкин. Улар систематик ўзгаришларга муҳтож. Очиғини айтганда бугунги Анчелотти бунга тайёр эмас. Балки собиқ "Реал"чилар орасидан янги мураббий излаш керакдир...

Руслан Максимов тайёрлади

Киритилди: 23.03.2022 12:41. Ўқилди: 4550 марта. Фикрлар: 10 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Реал Мадрид
0-0
Бетис

Навбатдаги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.