Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кубонинг бош мақсади - «Бернабеу»га қайтиш

«Қироллик клуби» мухлисларининг 14 март куни бўлиб ўтган «Мальорка» - «Реал» ўйинида рақиб сафида ижара муддатини ўтаётган япониялик ёш иқтидор Такэфуса Кубога алоҳида эътибор қаратишгани тайин. 20 ёшли ҳужумкор футболчи ҳам асл жамоасига қарши баҳсга алоҳида шайлангани ўз-ўзидан тушунарли. Зеро, унинг бош мақсади - «Сантьяго Берна-беу»га тезроқ қайтиш. Япон йигити Marca наш­рига берган интервьюсида буни яна бир бора таъкидлади. Така шунингдек, ЧЛда «ПСЖ»га қарши кечган баҳсда рўй берган «ремонтада»га алоҳида тўхталди, Лука Модрич ва Винисиус Жуниорга салом йўллади.

- Така, ёзда олдингизда турли вариантлар бор эди, жумладан, кучлироқ жамоа­лардан ҳам таклифлар олдингиз. Бироқ якунда «Маль-орка»га қайтишни маъқул кўрдингиз. Нега?

- Чунки «Мальорка»ни яхши биламан, жамоанинг кўплаб йигитлари билан таниш эдим. Қисқаси, барча вариантлар орасида шуниси энг яхшисидек кўринди.

- Тўғрисини айтинг, «Ре­ал»га қарши ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрдингизми?

- Менимча, футболчи ҳар доим энг юқори савиясини кўрсатишга интилиши керак. Бунинг учун эса, мудом тўғри шуғулланиш ва ўйинларга муносиб ёндашиш талаб этилади. Тўғри, тан оламан, «Реал» билан учрашувнинг аҳамияти катта, барибир. Жумладан, мен учун.

- Сентябрь ойида тиззангиз жиддий жароҳатланди. Муҳими, ҳаммаси ортда қолди, тикланиш жараёнида қийналмадингизми?

- Бу ҳам бир тажриба. Ҳар ҳолда, фаолиятимда илк марта жиддий жароҳатга йўлиқдим. Асосийси, тиббий штаб мутахассислари, жамоадошларим ва мураббийлар ёрдами билан жароҳатни асоратсиз енгиб ўтдим.

- Охирги вақтларда ҳакамларга муносабат билдиришда ҳам анча ўзгарганингиз кўзга ташланмоқда. Буни характерингиз шаклланаётганига йўйсак бўладими?

- Эҳтимол. Лекин табиатан анча босиқман. Фақат рақиблар яққол қўполлик ишлатишсаю, бу ҳолат эътиборсиз қолдирилсагина ҳакам билан мулоқотга киришишим мумкин.

- «Реал» ЧЛда «ПСЖ»ни қандай енгганини кўрдингизми?

- Албатта, кўрдим. Нима, шундай ўйинни ўтказиб юборишим мумкинмиди? Ажойиб «ремонтада»! Ўйинда кузатилган юқори суръат ва айниқса, «Мадрид»нинг ёндашуви эътиборга молик, албатта. Ўзи «Сантьяго Бернабеу» чиндан ҳам, ҳар доим жамоага ўзгача туртки беради. Қисқаси, арена ўша оқшом ҳам ўз ишини мукаммал бажарди - сеҳрли кеча.

- Вақти келиб, «Сантьяго»да «Мадрид»нинг худди шундай сеҳрли ўйинларида қатнашишни тасаввур қила оласизми?

- Футболчи борки, шундай элит баҳсларда майдонга тушиш ва ғалаба завқини ту­йишни орзу қилади. Албатта, мен ҳам бундан мустасно эмасман. Мақсадим ўша-ўша - «Мадрид»га қайтиш.

- «ПСЖ» билан баҳсда сизни айнан қайси футболчи кўпроқ ҳайратга солди?

- Лука Модрич! У - беқиёс.

- Винисиус ўйинидаги ўсишни қандай баҳолайсиз? У худди сиз каби вертикал футболга иштиёқманд ёш футболчи.

- Ўзи Винисиусга олдин ҳам элит футболчидек қарардим. Мана, ҳозирги шахсий статистикаси адашмаганимни кўрсатиб турибди. Яққол сезилиб турибди, Виннида ўзига ишонч ҳисси анча ортган. У жорий мавсум Ла Лигада энг яхши ижрочилардан бири эканлигини исботламоқда.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Киритилди: 26.03.2022 08:35. Ўқилди: 2414 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.